молиявий-хужалик фаолияти натижасига тугридап-тугри утказиш усули; бунда мусбати - молиявий фаолиятдан олинган даромадларни хисобга олувчи хисобварагларга, манфийси эса - молиявий фаолиятдан курнлган зарарларни хисобга олувчи хисобварагларга утказилади;
жамлаш усули; бунда мусбати даставвал кечиктирилган даромадлар, яъни 6230-«Бошка кечиктирилган даромадлар» хисобварагида, манфийси кечиктирилган харажатлар, яъни 3190-«Бошка келгуси давр харажатлари» хисобварагида жамланади ва молиявий-хужалик фаолияти натижаларига куйидаги тартибда щюбдан чикарилади:
а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик карзлари буйича улар копланиб (ёки хисоб дан чикарилиб) боришига караб;
б) кол га н холатларда баланснинг тегишли валюта моддалари билан хужалик операциялари содир этилиб боришига караб.
Курс фаркларининг бухгалтерия хисобини юритишни соддалаштириш максадида мос равишда 6230-«Бошка кечиктирилган даромадлар» ва 3190-«Бошка келгуси давр харажатлари» хисобварагларида мавжуд мусбат ва манфий курс фаркларини курс фарки хисобдан чикарилаётган хисобот ойи охирида чет эл валютаси бирлигига туғри келадиган ўртача курс фарки буйича хисобдан чикаришга рухсат этилган.
Кулланилаётган курс фаркларини хисобдан чикариш усули албатта хўжалик юритувчи субъектнинг хисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
Молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича хисобдан чикарилган мусбат курс фарки 9540-«Валюталар курслари фаркидан даромадлар» хисобварагининг кредитида акс эттирилади ва даромад (фойда) солиги буйича солик солиш базасини оширади, манфий курс фарки эса 9620 «Валюталар курслари фаркидан зарарлар» хисобварагининг дебетида акс эттирилади ва даромад (фойда) солигини хисоблашда солик солиш базасидан чегирилади.
Валюта буйича курс фаркларининг хисобига онд шартли мисоллар 1-мисол. Товарларни сотиб олиш20 000 АКШ долларлик товар МБ курси буйича кирим килинган. Божхона юк декларациясини (БЮД) тулдириш санасидаги курс 1 АКШ доллары учун 1 200 сумни ташкил этган. Товарни кирим килиш (20 000 х I 200 = 24 000 минг сум) куйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Д-т 2910-«Омбордаги товарлар» - 24 000 минг сум.
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 24 000 минг сум.
ОЙ якунига караб сумга нисбатан доллар нинг курси 1 250 сумгача кутарилди. Курс фарки (1 250 - 1 200) х 20 000 = 1 000 минг сумни ташкил этади.
Операция куйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Д-т 9620-«Валюталар курслари фаркидан зарарлар» - 1 000 минг сум.
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» - 1 000 минг сум.
Товар хакини тулашда тулов кунига курс 1 270 сумни ташкил этди, курс фарки (1 270 - 1 250) х 20 000 = 400 минг сўм.
Операция куйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» - 25 000 минг су м.
Д-т 9620-«Валюталар курслари фаркидан зарарлар» - 400 минг сум.
К-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 25 400 минг сум.
- м и с о л. Товарларни сотиш
МБ 1 доллар учун 1 230 сум курси буйича 2 000 долларлик, яъни 2 000 х 1 230 = 2 460 минг сумлик товар ортиб жунатилган.
Товар ортиб жунатилиши куйидаги утказма билан акс эттирилади:
Д-т 4010-«Харидордан ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 2 460 минг сум.
К-т 9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» - 2 460 минг сум.
ОЙнинг охирида курс 1 доллар учун 1 250 сумгача ошди.:
(1 250-1 230) х 2 000 = 40 минг сум.
Операция куйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Д-т 4010-«Харидордан ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 40 минг сум.
К-т 9540-«Валюталар курслари фаркидан даромадлар» - 40 минг сум.;
Харидордан пул келиб тушган пайтда МБ курси 1 доллар учун 1 270 сумни ташкил этган:
(1 270-1 250) х 2 000 =40 минг сум.
Операция куйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Д-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 2 540 минг сум.
К-т 4010-«Харидордан ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 2 500 минг сум.
К-т 9540-« Валюталар курслари фаркидан даромадлар» - 40 минг сум,
мисол. 50% валютатушумини сотиш.
1 доллар учун 1 250 сум МБ курси буйича 50% валюта тушуми - 1 000 доллар сотилди.:
1 000 х 1 250 = 1 250 минг сум.
Валюта тушумининг сотилишн куйидаги утказма билан акс эттирилади:
Д-т 9220-«Бошка активларнинг чикиб кетиши» - 1 250 минг сум.
К-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 1 250 минг сум.
Хисоб-китоб счетига сумдаги эквивалентныхисобга кабул килишкуйидаги утказма билан акс эттирилади:
Д-т 5110-«Хисоб-китоб счёти» - 1 250 минг сум.
К-т 9220-«Бошка активларнинг чикиб кетиши» - 1 250 минг сум.
- м и с о л. Валюта счётини кайта бахолаш.
Ойнинг бошида валюта счётида 1 500 доллар булган, доллар курси 1 270 сумни ташкил этган. Ой давомида валюта счётида бирорта хам операция амалга оширилмаган. Ойнинг охирига караб доллар курси 1 275 сумгача ошди. Курс фарки 1 500 х (1 275 - 1 270) = 7 500 сум. Операция куйидаги утказма билан акс эттирилади:
Д-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 7 500 сум.
К-т 9540-«Валюталар курслари фаркидан даромадлар» - 7 500 сум.
мисол. Хисобот бериладиган суммалар буйича курс фарки
300 долларлик хисобот бериладиган сумма берилди, доллар курси 1 230 сумга тенг, яъни 1 230 х 300 = 369 минг сум. Бунак берилиши куйидаги утказма билан акс эттирилади:
Д-т 4220-«Хизмат сафарларига берилган бунаклар» - 369 минг сум К-т 5020-«Чет эл валютасидаги пул маблаглари» - 369 минг сум.
280 доллар суммадаги бунак хисоботи такдим этил ган ва тасдикланган, 20доллар кассага кайтарилган, доллар курс и 1 250 с^мга тент. Операция куйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Д-т 9420-«Маъмурий харажатлар» (280 х I 250) - 350 минг сум.
Д-т 5020-«Чет эл валютасидаги пул маблаглари» (20 х 1 250) - 25 минг сум.
К-т 4220-«Хизмат сафарларига берилган бунаклар» (300 х I 230) - 369 минг сум.
К-т 9540-«Валюталар курсларн фаркидан даромадлар» - 6 минг сум.
мнсол. Устав капиталами шакллантиришда курс фаркрни акс эттирим тартиби:
Кўшма корхонанинг таъсис хужжатлари ва 150 000 АКДШ доллари суммасидагн устав капитали руйхатга олинган, доллар курси 1 230 сумни ташкил этган:
150 000 х 1 230 = 184 500 минг сум.
Д-т 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари буйича карзи» - 184 500 минг сум.
К-т 8330-«Пай ва улушлар» - 184 500 минг сум;
амалда 150 000 доллар киритилди, доллар курси 1 250 су мни ташкил этган.:
150 000 х 1 250 = 187 750 минг сум.
Д-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 187 750 минг сум.
К-т 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари буйича карзи» - 184 500 минг сум,
К-т 8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарки» - 3 000 минг сум.
Корхона устав капитали (фонди)ни шакллантиришда таъсис хужжатларни руйхатга олиш санаси холатига Марказий банк белгилаган курслар ва устав капитали (фонди)га амалда маблаглар киритклган сана холатн орасидаги курс фарклари бухгалтерш! ва статистика хисобида 8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарки» хисобварагида ку шил ган капитал сифатида акс эттирилади.