Блокларни оптик коммутациялаш тармоқларида QoS. OBS тармоқларида QoSни таъминлаш сигналли (захиралаш учун) протоколларни талаб этади. Шунингдек, магистрал коммутатор блоклари учун блокларни лойихалаштириш алгоритми зарур. Бу алгоритмнинг асосий камчилиги шундан иборатки, юқори устунликли трафикни узатишда етарлича кечикишни киритади.
OBSда режалаштириш. Бошқарувчи блок боғламага келганида, мос келган маълумотлар блоки учун кирувчи звенода, тўлқинли канални аниқлаш учун тўлқинли каналларни режалаштириш алгоритми қўлланилади. Режалаштирувчига қуйидаги ахборотлар зарур, блокни келиш вақти ва бошқарувчи блокка нисбатан уни силжиши. Режалаштирувчи ҳар бир тўлқинли каналда эришиш мумкин бўлган вақтли слотларни кузатади. Агар боғламада FDL қўлланилса, маълумотлар блокини кечиктириш учун битта ѐки бир неча FDLни танлайди, агар бу зарур бўлса.
Хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлган муаммолар
Умумий ҳолда муаммолар иккита категорияга ажралади:
- тармоқ билан боғлиқ бўлмаган; - тармоқ билан боғлиқ бўлган.
Тармоқ билан боғлиқ бўлмаган муаммоларга қуйидагилар киради:
Ўта юкланган серверлар (масалан, Web ѐки почта), фойдаланувчилар уланишни олишга уриниши. Бу ҳолда QoSни яхшилашнинг умумий йўналиши
серверларни модернизациялаш ѐки улар орасида юкламани оптимал ажратишли
қўшимча серверларни қўллашҳисобланади.
Тармоқ ишининг хатоликлари. Маршрутизаторлар ва коммутаторларни конфигурациялаш жараѐни мураккаб ва тасдиқланган хатоликлар ҳисобланади. Масалан, маршрутлаш муаммосига олиб келадиган хатолик туфайли IP-адреснинг дубликат конфигурацияси тузилиши мумкин.
Тармоқ билан боғлиқ бўлган муаммолар:
Қурилмалар муаммолари. Маршрутизаторлар ва коммутаторлар секундига миллион пакетларни қайта ишлаши учун зарур бўлган мураккаб қурилма ва дастурий таъминланган мураккаб тизим ҳисобланади.
Уланиш тармоғининг ўтказиш қобилиятини камчилиги. Иқтисодий томондан ҳар доим паст тезликли уланиш каналлари (масалан, dial-up бўйича) ва ўта юкланган каналлар мавжуд. Берилган муаммо кўриниши учун техник ечим оддий ва тушунарли:
- ўтказиш қобилиятини қўшиш;
- кейинги қайта ишлаш учун трафикнинг классификацияси ва уни турли маркировкаси, яъни трафикни кўпайтириш (policing) ва чегаралашни (shaping) қўллаб.Баъзи каналларнинг ўта юкланганлиги сабабли трафикни нотекис тақсимланиши. Бу магистрал тармоқларда QoS билан боғлиқ муаммоларни умумий сабаби. Бундай ўта юкланган каналлар пакетларни катта кечикиш вақтига, джиттер ѐки пакетларни йўқолишига сабаб бўлади. Тармоқда бундай «иссиқ нуқталар»нинг сабаби қуйидагилар бўлиши мумкин:
- кутилмаган ҳолатлар, тола узилиши ѐки қурилманинг рад этиши; - трафик моделининг ўзгариши.
Магистрал тармоқда қўшимча ўтказиш оралиғи ҳар доим керакли вақтда ва керакли жойда етарлича бўлмаслиги мумкин. Масалан, Web сайтга
кутилмаган уланиш ѐки режалаштирилмаган мультимедиали трафикни узатиш
баъзи бир каналларнинг ўта юкланишига сабаб бўлиши мумкин.
Xulosa
Men ushbu mustaqil ishni bajarish davomida multimediya aloqa tarmog‘ining transport telekommunikatsiya texnologiyalari, ochiq tizimlarni bir-biri bilan ishlash etalon modeli Multimediya tarmoqlari uchun xizmatlarni ta’minlash va xizmat ko‘rsatish sifati talablaridan iborat zamonaviy multimediya ilovalarini aniqlash borasida bilim va ko’nikmalarga ega bo’ldim.
Foydalanilgan adabiyotlar
Мультимедиали алоқа тармоқлари
Фанидан дарслик.
Муаллиф: Р.И. Исаев, Д.Х. Ибатова
Do'stlaringiz bilan baham: |