IPv4 ва IPv6 сарлавҳаларининг тузилиши
IPv4 датаграмма сарлавҳасининг тузилиши.
Фойдали юкламани ташувчи IPнинг барча датаграммаси ўзининг таркибига сарлавҳа ва маълумотларни киритади. 4-расмда 4-турга мос келувчи IP датаграммасининг сарлавҳаси кўрсатилган. 4-турни биринчи амалга оширилгани 1980-йиллар бошига тааллуқли ва бу тур хозирги кунда кенг тарқалган.
Сарлавҳа турли қўшимча опцияларни таъминловчи 4 та байтгача қўшиш
йўли билан кенгайтириш имкониятли камида 20 байтдан иборат. Сарлавҳани қулайлиги учун ҳар бири 4 байтдан иборат бўлган қаторлар тўплами кўринишида ифодаланган. Бундай майдонларнинг умумий сони 5 ѐки 6 га тенг.
4-расм. IP датаграмма сарлавҳасининг фрагменти (IPv4 тури)
―Версия‖ майдони 4 бит, IP-сарлавҳасини идентификациялайди. ―Сарлавҳа узунлиги‖ майдони сарлавҳа ўлчамини аниқлайди (20 ѐки 24 байт). ―Хизмат кўрсатиш тури‖ (Type of Service, ToS) майдони 8 битдан иборат. Биринчи 3 та бит датаграммани устунлигини аниқлайди (000 – устунликсиз, 111 – тармоқни бошқариш сатҳи). Кейинги учта бит минимал ушланиб қолиш, юқори ўтказиш қобилияти ва юқори ишончлиликни (ҳар бир бит бирга тенг) аниқлайди. Охирги иккита бит қўлланилмайди. Шуни айтиш керакки, 1990-йилларда Интернет тармоқларида ToS майдони қўлланилмаган.
―Тўлиқ узунлик‖ майдони 16 бит, датаграммани тўлиқ узунлигини байтларда аниқлайди, яъни пакетда узатиладиган сарлавҳа ва маълумотлар киради. Майдон узунлиги 16 битга тенг, датаграмманинг максимал узунлиги 216-1=65535 байтга тенг. Қочонки маршрутизаторлар тўлиқ ўлчамдаги
датаграммага ишлов бера олмаса, унинг узунлигига боғлиқ ҳолда датаграмма
блокларга (фрагментларга) бўлиниши мумкин.
―Идентификатор‖, ―Байроқ‖ ва ―Фрагмент кўрсаткичи‖ майдонлари қабул қилиш охирида фрагментлардан датаграммани қайта тиклашда қўлланилади.
―Идентификатор‖ майдони 16 бит, белгиланган пунктда фрагментдан датаграммани қайта тиклаш имконини беради.
―Байроқ‖ майдони 3 бит, қабул қилиш охирида датаграммани қайта тиклаш учун қўлланилади. ―Фрагмент кўрсаткичи‖ майдони 13 бит, берилган датаграмма бошланишига нисбатан фрагментни силжишини аниқлайди.
―Яшаш вақти‖ майдони 8 бит, тармоқда датаграммани мавжуд бўлиш давомийлигини чегаравий вақтини аниқлайди.
Саккиз битли ―Протокол‖ майдони транспорт сатҳда қўлланиладиган протоколни аниқлайди.
―Сарлавҳани назорат йиғиндиси‖ майдони 16 бит, циклик код ѐрдамида сарлавҳада (бутун датаграммада эмас, фақат сарлавҳада) хатоликни назорат қилиш учун мўлжалланган. Бу текшириш ҳар бир маршрутизатор орқали датаграмма ѐки унинг фрагменти ўтганда амалга оширилади.
Кейинги 2 та майдон жўнатувчи ва қабул қилувчининг адреслари учун мўлжалланган.
―Опция‖ майдони, максимум 4 байт, турли вазифали тестлаштириш ва назоратни киритиш учун қўлланилади.
―Тўлдиргич‖ майдони ―Опция‖ қаторини 32 бит тўлиқ узунлигигача тўлдириш учун қўлланилади.
Датаграмма ва датаграмма фрагметларини узатишда тармоқ узелларида тушиб қолиши ѐки йўқолиши мумкин, ѐки алоҳида фрагментларнинг катта кечикиши туфайли датаграммаларни қабул қилиш жойида йиғишда йўқолиши мумкин. Шу тарзда 4-тур қўлланилганда IP режим хизмат кўрсатиш сифатини минимал сатҳини таъминлайди.
Бироқ, хозирги вақтда IP-тармоқларда турли кўринишдаги трафиклар
узатилмоқда, шу навбатда хақиқий вақтдаги интерактив трафик кечикишларга (IP устидан сўзлашув, видеоконференция, интерактив ўйинлар ва бошқалар), шунингдек, ишончлиликка, рухсатсиз уланишдан ахборотни ҳимоялаш ва бошқаларга сезгир. Бу талаблар Интернет тармоқлари учун янги протоколларни ишлаб чиқишга олиб келди ва бунга IPv6 протоколи киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |