бу икки ёки ундан кўп шахслар орасида қандайдир ҳуқуқ ёки
мажбуриятларининг тузилганлиги, ўзгарганлиги ёки тугаганлигини аниқлаб
берувчи ҳужжатдир. Унда қандайдир ҳодисанинг рўй беришига олиб келувчи
шарт-шароитлар мажмуаси аниқлаб берилади. Ақлли контракт эса реал дунёда
ёки рақамли оламда қандайдир ҳодисанинг рўй беришига олиб келувчи шарт-
шароитлар мажмуасини аниқлаб берадиган электрон алгоритмдир. Ақлли
контрактларнинг амалга оширилиши учун инсоний факторни, умуман, четга
чиқариб ташлайдиган марказлашмаган муҳит керак бўлади. Агар ақлли
контрактда бирор-бир нарсанинг баҳосини узатиш ёки ишлатиш ёхуд
кўрсатиш зарур бўлса, у ҳолда криптовалютани ишлатиш лозим бўлади.
Ўзбек миллий валютаси – сўмни ҳам блокчейнга ўтказиш давлатга бир
қанча муаммоларни ҳал қилиш имконини берар эди. Шу жумладан:
➢
жорий банк операцияларининг
шаффофлигини ошириш;
➢
давлат сектори самарадорлигини ошириш;
➢
иккиламчи ва яширин банк секторини йўқ қилиш;
➢
давлат аппаратидаги бюрократияни енгиш;
➢
солиқлар тўлаш жараёнини мукаммаллаштириш орқали солиқ
тўламаслик ҳолатларига қарши самарадор курашиш;
➢
кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишига янги имкониятлар
бериш;
➢
халқаро валюта-кредит ресурсларини Ўзбекистон иқтисодиётига кенг
жалб қилиш;
➢
молия-кредит муассасаларининг ишини янада такомиллаштириш ва
ҳоказо.
Бундай хатти-ҳаракатларнинг муваффақиятли
равишда ривожланиши
учун мамлакатимизда тўрт хилдаги йўналишни таклиф этиш мумкин:
➢
биринчи сценарийда бир сўм муомалага чиқарилиши мумкин. Ўзбек
миллий валютасини блокчейнга ва рақамли форматга ўтказиш унга бир қанча
афзалликлар бериши мумкин, аммо бу ҳолда бир қанча муаммоларни
қонунчилик асосида тўғри ҳал қилишга тўғри келади. Масалан, ушбу
блокчейнни ким бошқаради ва унга давлат мақоми бериладими ёки у
корпоратив мақомга эга бўладими. Бир сўм ички ва ташқи бозорда қандай
ишлатилади ва ким томонидан назорат қилинади, деган саволларга ҳам
конкрет жавоб топиш лозим бўлади;
➢
иккинчи йўналишда Ўзбекистонда давлат блокчейн тизими ташкил
қилинади ва у ўзида турли молиявий институтларнинг функцияларини қамраб
олади. Бундай
институтлар жумласига банклар, депозитарийлар, пенсия
фондлари, солиқ идоралари ва шу кабиларни киритиш мумкин. Бу амал солиқ
тўлаш ва маблағларни фондларга ўтказиш ишларини автоматлаштириш
имконини беради;
➢
учинчи имконият эса криптовалюта алоҳида ташкилотларда ёки
ҳудудларда ҳаётга татбиқ қилинади ва бу соҳада
етарли тажриба
тўпланганидан сўнг бу иш республика миқёсида амалга оширилади (масалан,
Ўзбекистон Республикасидаги очиқ иқтисодий ҳудудларда ёки хорижлик
мутахассислар ёрдамида инновацион корхоналарда);
➢
охирги, тўртинчи имконият эса Россиядагидек Марказий банк
томонидан рақамли криптовалюталар билан ишлашни амалга оширадиган
пилот лойиҳани ишга туширишдир (мастерчейн лойиҳаси). Ушбу платформа
бозор иштирокчиларининг электрон усулда ўзаро маълумот алмашиниши ва
блокчейнларда идентификация қилиниш учун мўлжаллангандир. Бу
тизим
аста-секин критто тажриба ошиб борган сари бир қанча давлат интерактив
хизматларининг ҳам блокчейнга ўтказилишини таъминлаши мумкин.
Республикамизда криптовалюта бўйича малакали мутахассисларнинг
жуда камлиги ва бу соҳадаги тажриба озлигини ҳисобга олган тарзда бу
йўналишда малакали мутахассислар тайёрлашни ҳам амалга ошириш замона
талаби бўлиб қолмоқда. Лекин блокчейн-технологияларни ҳаётга татбиқ
қилиш ва ўзбек криптовалютасини чиқариш инновацион ғоясини қадам-
бақадам амалга ошириш ҳозирданоқ бошлаб йўлга қўйилиши керак бўлган
ҳаёт тақозосидир. Чунки дунёдаги кўпчилик
ривожланган мамлакатлар
ўзларининг миллий ёки корпоратив криптовалюта лойиҳаларини амалга
оширмоқда ва улар кейинчалик барча рақамли криптопулларга эгалик қилиб,
бошқа мамлакатларни бу жараёндан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.
Давлатнинг монетар сиёсатидаги энг муҳим амалларидан бири пул
эмиссиясини назорат қилиш бўлгани учун криптовалютадан воз кечиш
мамлакатдаги молия-кредит тизимини ва унинг жаҳон молия кредит тизими
билан алоқаларини сезиларли равишда издан чиқишига олиб келиши мумкин.
Блокчейн технологияси исталган шахсга ўзининг ривожланиш, гуллаб-
яшнаш йўл харитасини тузишга имкон беради. Тасаввур қилиб кўринг: улкан
миқдор учун ўз бойлиги – истиқболда миллардлаб одамлар бойлиги.
Тўқчилик, мўл-кўлчилик воситалари. Иқтисодиётда иштирок этиш учун
энг оддий шартлар – уяли алоқа
телефони ва интернетга уланиш, одамлар
турли қадриятлар тизимлари билан ўзаро алоқа қиладиган порталдир.
Блокчейн технологияси илгари имкони бўлмаган, ҳар бир кишига
иқтисодий муносабатлар қатнашчиси бўлиш имконини берадиган бизнес-
моделлар яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: