X-xi асрларда Германия. Режа


Италияга килинган юришлар ва Германия империясининг ташкил топиши



Download 28,2 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi28,2 Kb.
#194038
1   2   3   4
Bog'liq
x xi asrlarda germaniya.

Италияга килинган юришлар ва Германия империясининг ташкил топиши.

Италия Х асрда анча феодаллашган эди. Бу ерда феодаллашиш процесси Германидагига караганда анча илгарилаб кетди. Италияда феодал муносабатлар жуда бошкача бир тарзда узига хос хусусиятлар билан бошланди. Лангобардлар уз даврида Италиядаги кулдорлик тузумини узил-кесил тугатганлиги Шимолий ва урта Италия дехконларнинг ахволига ижобий таъсир курсатди. Бу ерда дехконлар бориб–бориб асоратга солинган булсаларда, хар холда бу ерда крепостнойлик у кадар каттик булмади. Жумладан, бу хол шу ифодасини топган эдики, дехконларнинг мажбуриятлари илгаригидек узбошимчалик булмасдан, балки аник бир нормага солинган эди. Иккинчи томондан, Италияда шахарлар анча эрта ривожлана бошлаганлиги сабабли крепостной дехконлар шахарларга кетиши, натурал мажбуриятларни пул билан муддатидан илгари тулаши, эркини сотиб олиши мумкин эди ва хакозолар. Италияда крепостной дехконлар билан бир каторда крепостной булмаган, лекин еридан махрум килинган дехконлар куп эди. Бу дехконлар феодалларнинг ерларини маълум муддатга ёки эгаси билан махсус тузилган ёзма шартнома–контракт (улар либерлар деб аталарда хам ) да курсатилган шартлар билан ижарага олар эдилар. Италия Х асрда сиёсий жихатдан Европада энг таркок бир давлат эди. У жуда куп мустакил герцоглик, графлик, ва епископларга булиниб кетган эди. Ўрта Италиядаги папа давлати хам феодаллашган эди. Папалик тахти хар турли римлик аристократия хонадонлари ўртасидаги найранглар, ва конли урушларга сабаб булмокда эди. Италия жанубий территориясининг бир кисми хали Византияга карар эди, бир кисмини эса араблар босиб олган эди. Бирок Италия сиёсий жихатдан шундай таркок булишига карамасдан, мамлакатда шахар хаёти зур бериб тараккий этмокда эди. Италия шахарлари хали хам Ўрта денгизда Византияликлар ва араблар билан савдо килар эди. Шахарлардаги турли хилдаги хунарлар ривожланмокда эди. Х асрда савдо ва шахарларнинг ахамияти жуда кам булган Германияга нисбатан Италия герман феодалларига жуда катта бойликларга эга булган, зеб–зийнатли ва фаровон мамлакат булиб куринар эди. Оттон I нинг угли билан невараси – Оттон II хам, Оттон III хам бутунлай Италиядаги сиёсат билан банд булди. Оттон II жанубни кулга киритишга харакат килди. У Неаполь билан Терентини босиб олди. Лекин пировард–окибатда 983 йилги араблар билан булган денгиз жангларидан бирида маглубиятга учради, орадан куп утмай, Равеннада ёш ўлиб кетди. Онаси императрица Феофания регент булиб идора кила бошлади. Лекин унинг обрўси яхши эмас эди. Император – кирол хокимиятининг заифлашганлигидан фойдаланиб, герман герцоглари ўз князларини бутунлай мустакил хокимлар сифатида идора кила бошладилар.


Конград II яна конун чикариб, рицар феодалларини наслдан – наслга мерос булиб утадиган килиб куйди. Италиянинг йирик феодалларига карши курашда Италия рицарлари–вавассорларни кирол томонига огдириб олиш максадида Конрад II бу конунни дастлаб 1037 йилда Италия учун чикарган эди. Сунгра, орадан куп вакт утмай, бу янги конун Германияга хам тадбик килинди. 1034 йилда Конрад жанубда Сон ва Рона дарёлари хавзасидаги бутун бошлик Бутунгрия кироллигини, шунингдек Провансни кушиб олишга мувваффак булди ( Германиянинг Провансдаги таъсири Оттон I Прованс кироличаси Адельгейдага уйланган вактдан бошланган эди. Генрих III Чехия князи славян Бржетиславни ўзига вассал тарзида карам килиб олди ( 1041 ). У Польша билан Венгрияга хам уз таъсирини утказди. Германияда Франкония ерларидан ташкари, император Бавария ва Швабия герцогларини хамда жануби – шаркда янги бир герцокликни – Каринтияни хам бевосита назорат килар эди. Факат Саксония, Лотарингия ва Бургундиягина илгариги автономиялик холатини саклаб колган эди. Генрих III купайиб бораётган рицарларга таяниш билан бирга, уз иттифокчиси булган черков хизматчиларидан фойдаланишни хам давом эттирди.



Download 28,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish