X мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолияти шакли ва ички тузилиши



Download 278,9 Kb.
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi278,9 Kb.
#51325
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10-семинар мавзуси

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолияти шакли ва ички тузилиши


Қонунчилик палатаси: Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли унинг сессиялари даврида ўтказиладиган мажлисларидир. Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этишнинг принциплари: масалаларини биргаликда ва эркин муҳокама қилиш, ошкоралик, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш ҳисобланади. Бу принциплар Сенат фаолиятига ҳам тааллуқлидир)
Қонунчилик палатасининг навбатдаги сессиялари қоида тариқасида сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июн ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади. Бу Қонунчилик палатасининг доимий ишловчи органлигидан келиб чиқиб ўрнатилган.
Палатанинг сайловдан кейинги биринчи сессияси, сайловдан сўнг икки ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади ва биринчи мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси органи очади ҳамда палата спикери сайлангунча мажлисга раислик қилади.
Палатанинг мажлислари агар уларда барча депутатлар сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Конституциявий қонунлар қабул қилишда барча депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Конституциявий суди, Олий суди раислари, Бош прокурори, Марказий банки бошқарувининг раиси иштирок этиши мумкин.
Қонунчилик палатаси мажлисларига, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, ОАВ вакиллари такдиф қилиниши мумкин.

Палатанинг мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилиши мумкин, зарур ҳолларда Палата ёпиқ мажлис ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси Сенат билан бирга қўшма мажлис ҳам ўтказиши мумкин. Қўшма мажлислар Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палатларнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Қўшма мажлислар унда Қонунчилик палатаси ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади. Қўшма мажлисда қўшма қарор қабул қилиниши мумкин. Бунда ҳам овоз бериш алоҳида-алоҳида ўтказилади.
Қонунчилик палатаси қарорлари депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади. Конституцияга ўзгартириш киритиш, конституциявий қонунлар эса депутатлар умумий сонининг учдан икки қисми овози билан қабул қилинади.
Қонунчилик палатаси ички тузилиши деганда палата томонидан ташкил қилинадиган, уни ишига ёрдам берувчи тузилмалар тушунилади. Шулардан биринчиси Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларидир. Сайловдан кейинги биринчи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколат муддатига сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан палатанинг ваколат муддатига Спикер ўринбосарлари сайланади. Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасида тузилган фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг сонидан келиб чиққан ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Қонунчилик палатасида тузилган фракция ва депутатлар гуруҳи ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эгадир. Яъни ҳар бир фракциядан албатта Спикер ўринбосари сайланади. Спикер ўринбосарлигига қоида тариқасида фракция ўз раҳбарини номзодини кўрсатади. Спикер ўринбосарлари депутатларнинг умумий кўпчилигини овози билан очиқ овоз бериш орқали сайланади.

Download 278,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish