Ayupov R.X., Boltaboeva G.R.
келтирилган «
муваффақиятга эришиш сирлари» меҳнат фаолиятингиз
давомида канча пул ишлаб олишингизга боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳаётнинг ҳар
қандай жабхасида ҳам катта муваффақиятларга эришиш учун ўзига хос калит
бўлиб ҳизмат қилади. Бу ерда ёритилган муваффақият тамоиллари шу қадар
қувватлики, улардан сиз учун муҳим бўлган исталган мақсадга эришиш учун
фойдаланишингиз мумкин. Албатта бу ерда келтирилган усуллар ва қоидалар
сизга танишдек туюлиши мумкин.
Бунинг сабаби шундаки, юзлаб йиллар
давомида турли хил инсонлар уларни кашф қилганлар, унутганлар ва яна
қайтадан кашф қилганлар. Муаллиф ўзига бутунлай янги бўлган омадга
эришиш тамоилларини яратадиган жуда ҳам
доно ва олим одам сифатида
эмас, балки муваффақият сирларини ҳаёт тажрибасидан келиб чиққан ҳолда
ҳолисона ўрганадиган ва уларни имконият даражасида бошқаларга
етказадиган бир киши сифатида қарайди. Шунинг учун ҳам у олим
Экклесиаст айтган бир доно сўзга ишонади: «
Барча янги нарсалар яхшилаб
унутилган эски нарсалардир».
Ҳозирда бу китобни ёзган муаллиф Брайан Трейсининг китоблари,
аудиокассеталардаги ва компакт дисклардаги ўқув дастурлари ҳамда
видеокассеталардаги семинарлари 20 та тилга ўгирилган ҳамда жахоннинг 38
мамлакатида тадбиркорлар томонидан ўрганилади. Брайан ўртача қобилиятга
эга бўлган инсон жуда катта фойдаланилмаётган имкониятлар ҳамда
потенциалга эгалигига қатъий ишонади ва агар улар ўз мақсадларига эришиш
учун ҳаётларида катта муваффақиятларга эришган бошқа
инсонлар
томонидан қўлланиладиган тамоилларни ишлатсалар, эзгу мақсадларига анча
тезроқ етишадилар деб уқтиради. У ўз ғояларини дунёнинг 23 мамлакатидаги
икки миллиондан ортиқ инсонга таништиришга муваффақ бўлган ва унинг
ўзи ҳам ушбу ғоялар ва тамоиллар билан ҳамоҳанг яшаб, уларни амалиётга
тадбиқ қилган. Натижада минглаб инсонлар ушбу бизнес тамоилларни ўз
ҳаёт фаолиятларида қўллаган ҳолда, катта муваффақиятлар ва ривожланишга
эришишганлар. У бизнесда муваффақиятга эришиш ҳақидаги деярли барча
янги ва қизиқарли маълумотларни тўплайди ҳамда уларни ижодий равишда
Ayupov R.X., Boltaboeva G.R.
қайта ишлаб, кўпчиликка етказишга ҳаракат қилади. Брайан Трейси бизнесда
муваффақиятга эришиш муаммоларини ўрганиш ва уларни оддий инсонларга
етказиш бўйича дунёдаги энг кўзга кўринган муаллифлардан бири бўлиб
ҳисобланади. Агар сиз ушбу китобни ўқишни бошлаган бўлсангиз,
демак
сизнинг энг катта орзуларингиздан бири – ўзингиздаги яширин
имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда келажакда бой-бадавлат, обру-
эътиборли ва таниқли инсон бўлишдир. Бу рисолада келтирилган
муваффақият сирларининг ҳар бири сиз интилаётган ажойиб ҳаёт
тарзига
тезроқ эришишингизга кўмак беради. Сизга бу жабҳада омад ва каттадан-
катта муваффақиятлар тилайман!
Do'stlaringiz bilan baham: