8. Асосий воситаларга қандай усуллардан фойдаланган ҳолда амортизация ҳисобланади?
тўғри чизиқли, бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда, тезлаштирилган амортизация ҳисоблаш усуллари;
тўғри чизиқли амортизация ҳисоблаш усули;
тўғри чизиқли, тезлаштирилган амортизация ҳисоблаш усуллари;
бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда, тезлаштирилган амортизация ҳисоблаш усуллари;
XI. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ
Таянч сўз ва иборалар. Соф фойда, банк даромади, даромад манбалари, банк харажати, комиссион тўловлар, фойда, операцион харажатлар, суғурта ва солиқлар харажатлари, фоизли даромадлар, фоизсиз даромадлар, фоизли харажатлар, тақсимланмаган фойда.
Тижорат банк даромадлари ва уларнинг ҳисоби
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)да «Даромадлар – бу банкнинг одатдаги фаолияти натижаси сифатида иқтисодий ресурсларнинг ёхуд активларнинг оқиб келиши ёки ўсиш йўли орқали, ёхуд мажбуриятларнинг қисқариши йўли орқали ўсишидир» деб таърифлайди. Тижорат банкларининг янги қабул қилинган бухгалтерия ҳисобварақлар режасини қараб чиқадиган бўлсак бу ерда даромадлар қуйидагича таснифланади.
-расм. Тижорат банкларида даромадларнинг таркибланиши.
Ҳисобварақлар режасидаги “Даромадлар” бўлимидаги ҳисобварақлар банк ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Шунинг учун тижорат банклари Марказий банк талаблари ва ички ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳисобварақларда аналитик ҳисобни қандай юритишни ўзлари белгилайдилар.
-расм. Тижорат банкларининг фоизли даромадларига тегишли ҳисобварақлар.
Тижорат банклари фоизли даромадининг асосини одатда, мижозларга берилган кредитлар бўйича олинадиган фоизлар иборатдир. Кредитлар бўйича даромадлар асосан фоиз кўринишида ва комиссион ҳақ кўринишида бўлади. Кредит бўйича олинадиган даромадлар мижоз билан тузилган кредит шартномасига асосан белгиланган муддатларда олинади.
Мижозларга берилган кредитлар бўйича фоизли даромадларга боғлиқ баъзи бухгалтерия ўтказмаларини кўриб ўтамиз:
-Юридик корхоналар(ХК,МЧЖ,ХФ)га берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар:
1) Дт-16309 – кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Кт-42601 – Хусусий корхоналар, хужалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
2) Дт-16309 – кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Кт-44601 – Хусусий корхоналар, хужалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
-Давлат корхоналари бўйича қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар:
1) Дт-16309 – Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Кт-42201 – Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
2) Дт-16309 – Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Кт-44401 – Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
-Жисмоний шахсларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар:
1) Дт-16309 – Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Кт-42001 - Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
2) Дт-16309 – Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Кт-44301 - Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар ва х.к.
Бундай комиссион тўловлар кредит муносабатларнинг ажралмас қисми ҳисобланади, шунинг учун ҳам улар муддати узайтирилган даромадлар сифатида қаралади ва ҳақиқий даромаднинг корректировкаси сифатида тан олинади. Бунда куйидаги бухгалтерия ўтказмаси келтирилади:
Дт Мижознинг депозит ҳисобварағи
Кт 22896- Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
Хар ойда берилган кредит фоизи билан бирга комиссион ҳақ ҳам даромад ҳисобварағига ўтказилади, яъни:
Дт 22896- Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
Кт 41400-44600 - Кредитлар бўйича фоизли даромадлар
Кредит бериш муддати яқинлашиб, кредит сўралмаса олинган комиссион ҳақ муддати етиб келинган сўнг тан олинади ва қуйидаги ўтказма бўйича расмийлаштирилади:
Дт 22896- Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
Кт 45237- Кредит мажбуриятлари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар
Молиявий активлар бўйича фоизлар ҳисобланганда қуйидаги бухгалтерия проводкаси келтирилади:
Дт 16300 Олиш учун ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи
Кт 4 0200-45100 Фоизли даромадларнинг тегишли ҳисобварағи
Ҳисобланган фоизлар олинганда эса қуйидаги ўтказма амалга оширилади:
Дт 10101 “Айланма кассадаги нақд пуллар” ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи
Кт 16300 Олиш учун ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи
Дисконт реал фоиз ставкаси методини қўллаш орқали амортизацияланади, шартнома бўйича олиниши лозим бўлган фоизлар ҳар ойда ҳисоблаб борилади.
Қимматли қоғозлар бўйича дисконт олинганда қуйидаги бухгалтерия проводкаси келтирилади:
Дт – 16307,16311 - Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Кт – 10891 - Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)
Молиявий активлар бўйича дисконт белгиланган муддатларда амортизацияланади ва даромад таркибига ўтказилиб, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда ўз аксини топади ва ушбу операция бўйича бухгалтерия ўтказмаси қуйидагича амалга оширилади:
Дт – 10891 – Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)
Кт – 40700 - Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
Фоизсиз даромадлар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилишини кўришимиз мумкин:
• 45200 – “Фоизсиз даромадлар”;
• 45400 – “Хорижий валюталардаги фойда”;
• 45600 – “Тижорат операцияларидан олинган фойда”;
• 45700 – “Карам хўжалик жамиятларига, кўшма корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар”;
• 45800 – “Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар”;
• 45900 – “Бошқа фоизсиз даромадлар”.
Тижорат банклари фоизсиз даромадлари таркибида энг кўп улушга эга бўлган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ҳисобга олишда улар авваламбор тан олинади ва шундан сўнг даромадлар ҳисобварағига ўтказилади. Масалан, банк мижознинг тўлов хужжатлари бўйича 1000000,00 сўмни ўтказиб берди, банк ҳисобварағи шартномасига асосан Дебет айланмаси бўйича 0,5 фоиз миқдорида хизмат ҳақи келишган бўлса, у олган фоизсиз даромади 5000,00 сўмни ташкил этади. Ушбу тўлов шартнома шартларига асосан кейинги иш кунида ёки шартномада белгиланган муддатда мижоз ҳисобварағидан тўлаб берилади.
Бунда куйидаги бухгалтерия ўтказмаси бажарилиши лозим:
Дт 16401 – «Ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар» 5000,00 сўм;
Кт 45249 – «Маҳаллий тўловлар бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар» 5000,00 сўм.
Ҳисобланган даромад ундирилганда эса:
Дт Мижознинг ҳисобварағи 5000,00 сўм;
Кт 16401 – «Ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар» 5000,00 сўм.
Хозирда кўпчилик тижорат банклари фоизсиз даромадларни ундиришда мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлса тўғридан–тўғри даромад ҳисобварарағига кирим қилинаяпти, яъни:
Дт 20200-Мижознинг ҳисобварағи 5000,00 сўм;
Кт 45249 – «Маҳаллий тўловлар бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар» 5000,00 сўм.
Банклар қимматли қоғозлар бозорининг фаол иштирокчилари сифатида инвестицион, олди–сотди операцияларни ривожлантириб келмоқда. Бунинг натижасида ўз даромадлари таркибини кенгайтирмоқда.
Банк ихтиёрида бўлган қимматли қоғозлар бўйича эмитентлар томонидан эълон қилинган дивидендлар ҳисобга олинганда:
Дт 19939 – «Олинадиган дивидендлар»;
Кт 45800 – «Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар».
Бухгалтерия ўтказмаси келтирилади.
Эълон қилинган дивидендлар пул кўринишда олинганда эса қуйидаги ўтказма амалга оширилади:
Дт банк вакиллик ҳисобварағи ёки эмитент ҳисобварағи;
Кт 19939 – «Олинадиган дивидендлар».
Банк молиявий активларини сотиш натижасида ёки ҳисобдан чиқаришда ижобий ёки салбий натижага эришиш мумкин. Агар ижобий натижага яъни, фойда олса куйидаги бухгалтерия ўтказмаси келтирилади:
Дт Кассадаги нақд пуллар, мижознинг ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи;
Кт 45803 Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда.
Кафолат бўйича мижозлардан комиссион даромад куйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
Дт-20200– мажбуриятлар
Дт-16401 Ҳисобланган воситачилик хаки ва курсатилган хизматлар учун тўловлар
Кт-45261 - Кафолатлар ва кафилликлар бўйича операцияларни амалга оширишда курсатилган хизматлар учун олинган даромадлар
Банк харажатлари бухгалтерия ҳисобида фоизли, фоизсиз ва операцион харажатларга бўлинади. Тижорат банклари ҳисобварақлар режасида харажатлар 50000- 56902 ҳисобварақларда акс эттирилади.
Тижора банклари ҳисобварақлар режасида харажатлари ҳисобварақлари таркиби
Do'stlaringiz bilan baham: |