Збекистон республикасининг


-модда. Тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   507
443-модда. Тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш
Товар етказиб беришнинг айрим даврида уни тўлиқ етказиб бермаган 
товар етказиб берувчи, агар товар етказиб бериш шартномасида бош-
қа ча тартиб назарда тутилган бўлмаса, етказиб берилмаган товар лар 
миқдори ни шартнома амал қилиш муддати доирасидаги кейинги 
даврда (даврларда) тўлдириши лозим.
Узоқ муддатли шартномага мувофиқ товар етказиб беришнинг 
айрим даврида маҳсулот етказиб берувчи томонидан тўлиқ етказиб 


96
берилмаган товарлар ўрни, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарлар тўлиқ етказиб 
берилмаган йилнинг кейинги даврида (даврларида) тўлдирилиши 
лозим.
Товарлар маҳсулот етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказиб 
бериш шартномасида ёки сотиб олувчининг жўнатиш разнарядкасида 
кўрсатилган бир неча олувчига жўнатилган тақдирда бир олувчига 
шартномада ёки жўнатиш разнарядкасида назарда тутилганидан 
ортиқ миқдорда етказиб берилган товарлар бошқа олувчиларга тўлиқ 
етказиб берилмаган товарлар ўрнини қоплаш учун ҳисобга олинмайди 
ва агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товар 
етказиб берувчи томонидан тўлдирилиши лозим.
1. Шарҳланаётган моддада товарлар тўлиқ етказиб берилмаганида 
қўлланиладиган қоидалар ифодаланган. Бунда тўлиқ етказиб бермаслик 
деганда, маҳсулот етказиб бериш шартномасини лозим даражада 
бажармасликнинг икки турини тушуниш лозим: 1) шартлашилган 
миқдордаги товарни муддатларни бузган ҳолда етказиб бериш (товарни 
ўз вақтида етказиб бермаслик, яъни шартномада белгиланган муддатда 
товар умуман етказиб берилмагани); 2) товарларни етказиб бериш 
муддатлари ёки даврларига риоя қилган ҳолда, лекин шартномада 
кўзда тутилганидан камроқ миқдорда етказиб бериш. Бу ҳолатларнинг 
иккаласи ҳам «тўлиқ етказиб бермаслик» тушунчасига бирлаштирилгани 
табиий бир ҳолдир, чунки бунда сотиб олувчи белгиланган муддатда 
зарур миқдордаги товарга эга бўлмайди. Айни пайтда, маҳсулот етказиб 
бериш ҳам муддат, ҳам миқдор тўғрисидаги шартларни бузиб амалга 
оширилиши ҳам мумкин.
2. Шарҳланаётган моддада белгиланган қоидага мувофиқ, товар 
етказиб беришнинг айрим даврида маҳсулот етказиб берувчи томонидан 
тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрни товарлар тўлиқ етказиб 
берилмаган йилнинг кейинги даврида тўлдирилиши лозим. Бу товарларни 
тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш муддатини кечиктириб 
юборганлик учун неустойкани ҳисоблашда биринчи даражали аҳамият 
касб этади (Ўз. Р ФКнинг 454-моддаси).
Тўлиқ етказиб бермаслик ё маҳсулот етказиб берувчи етказиб бериш 
даврида товарларни шартномада белгиланганидан камроқ миқдорда 


97
топширишида, ё шартномада белгиланган миқдордаги товарларнинг 
ҳаммасини топшириш мажбуриятини бажармасликда ифодаланади. Тўлиқ 
етказиб бермаслик нафақат миқдор тўғрисидаги шартлар, балки муддат 
тўғрисидаги шартлар ҳам бузилганини англатади, бинобарин, у айни 
пайтда маҳсулот етказиб бериш муддатини кечиктириб юбориш ҳам 
ҳисобланади. Маҳсулот етказиб бериш муддатини кечиктириб юбориш 
атамаси одатда миқдор бўйича мажбуриятни муддатни бузган ҳолда 
бажариш ҳолатига қўлланади.
3. Шарҳланаётган моддада бир олувчига меъёрдан ортиқ миқдорда 
етказиб берилган товарларни бошқа олувчига нисбатан мажбуриятлар 
ҳисобига ўтказиш тақиқлангани табиий бир ҳолдир. У маҳсулот етказиб 
берувчини интизомга риоя қилишга ва уни маҳсулот етказиб бериш 
мажбуриятини шартномада белгиланганидек (масалан, унча катта 
бўлмаган туркумлар билан) бажаришга мажбурлашни назарда тутади. Акс 
ҳолда маҳсулот етказиб берувчи товарларни сотиб олувчилар (олувчилар)
нинг ҳаммасига жўнатиш бўйича ўз мажбуриятларини улардан бирига 
юклагандек бўлиб чиқар эди. Ваҳоланки, бунга йўл қўйилиши мумкин 
эмас. Маҳсулот етказиб бериш шартномасида бу қоидадан истисно ҳолат 
назарда тутилиши ҳам мумкин. Масалан, олувчиларнинг барчаси бир ерда 
жойлашган ва муайян мажбуриятлар билан боғланган ҳолларда шундай 
қилиш мақсадга мувофиқдир.
4. Шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда амалга ошириладиган 
товарларни етказиб бериш, энг аввало, сотиб олувчи ёки олувчининг 
эҳтиёжларини қондириши лозим.
Шартлашилган муддатдан сўнг сотиб олувчи у ёки бу товарни олишдан 
манфаатдор бўлмаслиги ёки товар унга керак бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Бундай ҳолларда сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчини хабардор 
қилган ҳолда товардан воз кечиши мумкин.
5. Тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш мажбурияти 
шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида сақланиб қолади. Узоқ 
муддатли маҳсулот етказиб бериш шартномасида тарафлар тўлиқ етказиб 
берилмаган товарлар ўрнини тўлдиришнинг чегаравий муддатини ушбу 
шартларни шартнома мазмунига киритиш орқали чеклашга ҳақли. 
Шарҳланаётган модданинг диспозитив хусусиятидан шартномага маҳсулот 
етказиб берувчининг товарларнинг етказиб берилмаган миқдори ўрнини 


98
сотиб олувчининг розилигисиз тўлдириш мажбуриятини истисно қилувчи 
шарт киритиш имконияти ҳам келиб чиқади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish