Збекистон республикасининг


-модда. Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарларни



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   507
451-модда. Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарларни 
етказиб бериш оқибатлари
Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарлар етказиб берилган 
сотиб олувчи (олувчи) маҳсулот етказиб берувчига ушбу Кодекснинг 
434-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли, етказиб 
берилган товарларнинг сифатсизлиги тўғрисида сотиб олувчидан 
билдириш олган маҳсулот етказиб берувчи етказиб берилган товарларни 
тегишли даражада сифатли товарлар билан дарҳол алмаштирган 
ҳоллар бундан мустасно.


112
Ўзига етказиб берилган товарларни чаканалаб сотадиган сотиб 
олувчи (олувчи), агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, истеъмолчи томонидан қайтарилган 
тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни оқилона муддат ичида 
алмаштиришни талаб қилишга ҳақли.
1. Етказиб берилаётган маҳсулот сифат жиҳатидан стандартларга, 
техник шартларга, маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларни белгиловчи 
бошқа ҳужжатларга, намуналарга (андозаларга) мувофиқ бўлиши лозим. 
Шартномада маҳсулот сифатига нисбатан стандартлар, техник шартлар, 
бошқа ҳужжатлар, намуналар (андозалар)дагига қараганда юксакроқ 
талаблар назарда тутилиши мумкин. Стандартлар, техник шартлар ва 
бошқа ҳужжатларнинг рақамлари ва индекслари шартномада кўрсатилади.
Ишлаб чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) етказиб берилаётган 
маҳсулот сифатини сифат ҳақидаги тегишли ҳужжат билан тасдиқлайди.
2. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми маҳсулот етказиб берувчи 
етказиб берилган товарларни тегишли даражада сифатли товарлар билан 
дарҳол ва сотиб олувчининг розилигисиз алмаштирган ҳол Ўз. Р ФКнинг 
408-моддасида назарда тутилган тегишли даражада сифатли бўлмаган 
товарларни сотиб олувчига топшириш оқибатлари қўлланишини истисно 
этади. «Дарҳол» сўзи муайян ҳолдаги шароитларда мумкин бўлган қисқа 
муддат ичида алмаштириш сифатида тушунилиши лозим. Бу муддат 
Ўз. Р ФКнинг 416-моддасига мувофиқ юборилган товарнинг камчиликлари 
тўғрисидаги билдириш (хабарнома) олинган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
3. Стандартлар ва техник шартларда маҳсулотга кафолат муддатлари 
белгиланади. Агар стандартлар ёки техник шартларда кафолат муддатлари 
белгиланган бўлмаса, улар шартномада назарда тутилиши мумкин. Тарафлар 
шартномада стандартлар ёки техник шартларда назарда тутилганидан 
узоқроқ кафолат муддатларини белгилашлари мумкин.
Ишлаб чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) бутун маҳсулот, шу 
жумладан таркибий қисмлар ва бутловчи ашёлар сифатини кафолатлайди. 
Таркибий қисмлар ва бутловчи ашёларнинг кафолат муддати асосий 
маҳсулотнинг кафолат муддати билан тенг бўлади.
Ишлаб чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) маҳсулотда кафолат 
муддати мобайнида аниқланган нуқсонларни ўз ҳисобидан бартараф 
этиши ёки, нуқсонлар сотиб олувчи (олувчи) маҳсулотдан фойдаланиш 


113
ёки уни сақлаш қоидаларини бузиши натижасида вужудга келганини 
исботлаб беролмаса, маҳсулотни алмаштириб бериши шарт. Нуқсонларни 
бартараф этиш ёки маҳсулотни алмаштириб бериш, агар стандартлар, 
техник шартлар, бошқа ҳужжатлар ёки тарафларнинг келишуви билан 
бошқача муддат белгиланган бўлмаса, сотиб олувчининг (олувчининг) 
аниқланган нуқсонлар тўғрисидаги хабари олинганидан сўнг йигирма 
кунлик муддатда амалга оширилади.
Фойдаланишнинг кафолат муддати белгиланган маҳсулот нуқсонлари 
бартараф этилган ҳолда ушбу муддат аниқланган нуқсонлар туфайли 
маҳсулотдан фойдаланилмаган вақтга узайтирилади. Бутун маҳсулот 
алмаштириб берилганида, кафолат муддати алмаштириш санасидан 
бошлаб қайта ҳисобланади. Яроқлилик ва сақлаш кафолат муддатлари 
маҳсулот ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Агар маҳсулот сифати стандартлар, техник шартлар, бошқа ҳужжатлар, 
намуналар (андозалар)га ёки шартнома шартларига мувофиқ бўлмаса, 
сотиб олувчи (олувчи) маҳсулотни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлашдан 
бош тортишга, борди-ю товар ҳақи тўланган бўлса, тўланган суммаларни 
қайтариш ва маҳсулотни алмаштиришни белгиланган тартибда талаб 
қилишга ҳақли. Маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчининг талабини 
оқилона муддатда асл ҳолида бажариши шарт. Товарни алмаштириб 
берганлик сифати тегишли даражада етказиб берганлик учун сотиб 
олувчи кўрган зарарни қоплашдан озод қилмайди.
4. Ишлаб чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи)нинг айби билан 
вужудга келган ва шу жойда бартараф этилиши мумкин нуқсонли маҳсулот 
етказиб берилган ҳолда, ишлаб чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) 
сотиб олувчининг (олувчининг) талабига биноан нуқсонларни, агар 
стандартлар, техник шартлар, бошқа ҳужжатларда ёки тарафларнинг 
келишуви билан бошқача муддат назарда тутилган бўлмаса, сотиб 
олувчининг (олувчининг) талаби олинганидан сўнг йигирма кун ичида 
ўзи танлаган усулда (шу жумладан алмаштириш йўли билан) бартараф 
этиши ёки сотиб олувчи (олувчи) нуқсонларни ўз маблағларига бартараф 
этиш чоғида қилган харажатларни қоплаши шарт. Маҳсулотдаги нуқсонлар 
бартараф этилгунга қадар сотиб олувчи (олувчи) унинг ҳақини тўлашдан 
бош тортишга, маҳсулот ҳақи тўланган бўлса, тўланган суммаларни 
қайтаришни белгиланган тартибда талаб қилишга ҳақли.


114
5. Агар сотиб олувчи (олувчи) сифат жиҳатидан стандартлар, техник 
шартлар, бошқа ҳужжатлар, намуналар (андозалар) ёки шартнома шартларига 
мувофиқ бўлмаган маҳсулотни қабул қилишдан бош тортган бўлса, ишлаб 
чиқарувчи (маҳсулот етказиб берувчи) ушбу маҳсулотни сотиб олувчининг 
(олувчининг) маҳсулотни қабул қилишдан бош тортиш ҳақидаги хабари 
олинган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддат ичида, тез бузиладиган маҳсулотни 
эса — 24 соат мобайнида тасарруф қилиши шарт. Агар ишлаб чиқарувчи 
(маҳсулот етказиб берувчи) маҳсулотни кўрсатилган муддатларда тасарруф 
қилмаса, сотиб олувчи (сотувчи) уни шу жойда реализация қилиш ёки ишлаб 
чиқарувчига (маҳсулот етказиб берувчига) қайтаришга ҳақли. Тез бузиладиган 
маҳсулот барча ҳолларда шу жойда реализация қилиниши лозим. 
6. Модданинг иккинчи қисмида сотувчи тегишли даражада сифатли 
бўлмаган ҳар қандай товарни алмаштириб бериши шарт бўлган ҳолатлар 
назарда тутилган. Бундай талабни, чаканалаб сотадиган сотиб олувчи, 
унга истеъмолчи томонидан сотиб олинган товар қайтарилган тақдирда, 
қўйиши мумкин. Бу норма
 
чакана олди-сотди шартномаси бўйича сотиб 
олувчининг ҳуқуқларини кенгроқ ҳимоя қилишга қаратилган. Бу қоида 
фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга ва
 
тегишли даражада сифатли 
бўлмаган ҳар қандай сотилган товарни сифатли товарга алмаштириш 
талабини кафолатлашга қаратилган.
Шунингдек, етказиб берувчи, яъни товарни сотувчи, чаканалаб 
сотадиган сотиб олувчининг тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни 
алмаштириш тўғрисидаги талабини оқилона муддат ичида бажариши 
керак. Сотувчи томонидан товарнинг алмаштирилиши, уни етказилган 
зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
7. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида ҳам, иккинчи қисмида 
ҳам Ўз. Р ФКнинг 408 ва 435-моддаларида назарда тутилган тегишли 
талабларни қўйиш ҳуқуқи шартнома тарафи бўлган сотиб олувчигагина 
эмас, балки сотиб олувчининг кўрсатмасига биноан товар топширилган 
учинчи шахс — олувчига ҳам берилган.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish