Збекистон республикасининг


-модда. Ҳадя шарт номасини бажаришдан бош тортиш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   507
508-модда. Ҳадя шарт номасини бажаришдан бош тортиш
ва ҳадяни бекор қилиш мумкин бўлмаган ҳоллар
Ҳадя шарт номасини бажаришдан бош тортиш ва ҳадяни бекор 
қилиш тўғрисидаги қоидалар оғзаки тузилган ҳадя шарт номаларига 
нисбатан қўлланмайди.
1. ФКнинг 504-моддасига биноан ҳадя қонунда кўрсатилган маълум 
бир ҳолатларда оғзаки амалга оширилиши мумкин. Жумладан, ҳадя 
амалга оширилаётган пайти фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 
10 баробаридан кўп бўлмаган совғалари.
2. Шарҳланаётган модданинг нормасидан келиб чиқадиган бўлсак, 
қуйидагилар қўлланилмайди:
B
ФКнинг 506-моддасидаги ҳадя шартномасини бажаришдан бош тортиш 
тўғрисида қоидалари. Бу ҳолда, ФКнинг 506-моддаси 1-қисмида кўрсатилган 
ҳолатлар, яъни соғлиқ аҳволи ва бошқа ҳолатлар аҳамиятга эга эмас.
B
ФК 507-моддаси қоидалари. Хаттоки ҳадя қилувчининг ҳаёти 
қасддан жудо қилинган бўлса ҳам ҳадяни суд бекор қилиш ҳуқуқига эга 
эмас(меросхўрларнинг талабларига биноан). Аммо бу ҳол совғанинг суд 
томонидан амалга оширилган қонунбузарлик учун мусодара қилинишига 
халақит қилмайди.


228
509-модда. Камчиликлари бўлган мол-мулкни ҳадя
қилиш оқибатлари
Ҳадя қилинган ашёдаги камчиликлар туфайли ҳадя олувчининг 
ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар, агар бу камчиликлар 
ашё ҳадя олувчига топширилгунга қадар пайдо бўлгани аниқ кўриниб 
турган камчиликлар жумласига кирмаслиги ва ҳадя қилувчи бу ҳақда 
билган бўлса-да, ҳадя олувчини огоҳлантирмаганлиги исбот қилинган 
бўлса, ушбу Кодекс 57-бобида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ 
ҳадя қилувчи томонидан қопланиши лозим
.
1. Шарҳланаётган модданинг қоидалари фақатгина ҳадя олувчи фуқаро, 
шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор бўлганда қўлланилади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, айнан ҳадя этилган ашёнинг камчиликлари 
ҳадя олувчига етказилган зарарнинг сабаби ҳисобланади. Бу камчиликлар 
конструктив, рецептур ва ҳоказо бўлиши мумкин, шунингдек ашёнинг 
ҳолати, ҳадянинг эскириши даражаси, унинг техник, технологик ва бошқа 
камчиликларидан келиб чиқиши мумкин. Бу камчиликларнинг асосий 
хусусиятлари уларнинг яққол кўринмайдиган хусусиятга эга бўлиши 
зарурлигида акс этади, бошқача айтганда, улар оддий кўрикда, тортишда, 
синовда ва бошқаларда ҳадя олувчи томонидан фош қилинмайди(масалан, 
касал ҳайвон топширилган бўлса, унда унинг аломатларини махсус вете-
ринар кўригисиз фош қилиб бўлмайди).
2. Шарҳланаётган моддадаги оқибатлар келишининг муҳим шарт-
шароитларига қуйидагилар киради:
А) Ҳадя қилувчининг ашёнинг барча камчиликларини сўзсиз билиши. 
Шу билан бирга, шарҳланаётган модда императив тарзда баён этилган:ҳадя 
қилувчи билган бўлса(яъни бу ерда ҳадя қилувчи билиши лозимлиги 
ҳақида гапириб ўтилмаган). Бошқача қилиб айтганда, ҳадя қилувчига 
ашёнинг камчиликлари тўғрисида аниқ маълум бўлганлигини исботлаб 
бериш лозим бўлади.
Б) Ашёнинг камчиликлари борлиги тўғрисидаги огоҳлантиришнинг 
йўқлиги. Бу ҳолатда бундай огоҳлантиришнинг шакли рол ўйнамайди: 
ҳаттоки ҳадя шарт номаси ёзма шаклда тузилган бўлса, ҳадя қилувчи ҳадя 
олувчини оғзаки тарзда камчиликлар тўғрисида огоҳлантирган бўлса, бу 
ҳолатда огоҳлантириш борасидаги мажбурият бажарилган деб ҳисобланади.


229
3. Шарҳланаётган модданинг қоидаларини тўғри қўллаш билан боғлиқ 
бўлган кўпгина алоҳида вазяитларга эътибор бериш лозимдир:
B
исботлаш мажбурияти ҳадя қилувчига қўйилади. Бошқача айтганда, 
акси исботланмагунча, ҳадя берувчи мажбуриятни бузганлиги учун у 
виждонсиз муносабатда бўлган деб ҳисобланади;
B
агарда ҳадя қилувчи камчиликлар тўғрисида билганлиги исботланиб 
берилса, унда у айбдан ташқари жавобгарликга тортилади (ФК 1017-м).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish