Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   507
505-модда. Ҳадяни чеклаш
Юридик шахс хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи 
асосида ўзига қарашли бўлган ашёни, агар қонунда бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилиги билан ҳадя этишга 
ҳақли. Бу чеклаш қиймати катта бўлмаган одатдаги совғаларга 
тааллуқли эмас.
Умумий биргаликдаги мулкни ҳадя қилишга ушбу Кодекснинг 
225-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилган ҳолда 
умумий биргаликдаги мулкнинг барча иштирокчилари розилиги 
билан йўл қўйилади.
Ҳадя қилувчига тегишли учинчи шахсдан талаб қилиш ҳуқуқини 
ҳадя қилиш ушбу Кодекс 313–317, 319 ва 320-моддаларида назарда 
тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Ижара ҳуқуқини ёки бошқаларнинг ашёсига ўзгача ҳуқуқни унинг 
мулкдорининг ёки унга нисбатан хўжалик юритиш ёхуд оператив 
бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг розилигисиз ҳадя қилишга, 
агар бундай ҳуқуққа асос бўлган қонунда ёки шарт номада уни мазкур 
шахслар розилигисиз бошқа шахсларга бериш тақиқланмаган бўлса, 
йўл қўйилади.
Ҳадя олаётган шахс ўрнига унинг учинчи шахс олдидаги мажбури
-
ятини бажариш йўли билан ҳадя қилиш ушбу Кодекс 241-моддасининг 
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга риоя 
этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳадя олувчининг учинчи шахсдан қарзини ҳадя қилувчининг 
ўзига олиши йўли билан ҳадя қилиш ушбу Кодекс 322-моддасининг 
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга риоя 
этган ҳолда амалга оширилади.


223
Ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ҳадяни вакил 
томонидан амалга ошириш ишончномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
1. 505-модданинг 1-қисмида ўрнатилган чекловлар давлат ва маҳаллий 
ташкилот ва муассаларнинг ҳуқуқий лаёқатини ўрнатишда муҳим 
аҳамиятга эга, лекин бу қоида «йирик қийматда бўлмаган оддий ҳадялар» 
учун татбиқ этилмайди.
Хўжалик юритуви ва оператив бошқарув асосида юридик шахсларга 
тегишли бўлган мол-мулкнинг ҳадя этилишининг чекланиши ФКнинг 
177-моддасида кўрсатилган умумий қоидалардан мустасно ҳисобланади. 
Бу қоида корхонанинг фақатгина кўчмас мол-мулкнинг тасарруф қилиш 
ҳуқуқини чеклайди.Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари корхона 
қолган барча мол-мулкни ўзи бошқарганлиги сабабли бу шарҳланаётган 
қоида истисно сифатида кўрилиши мумкин.
2. Умумий мулкда бўлган предметларнинг ҳадя шарт номаси умумий 
мулкнинг режимига бўйсунади. Улушли мулкда барча иштирокчилар-
нинг розилиги талаб этилади(ФКнинг 218-моддаси). Агарда ашё бир-
галикдаги мол-мулкнинг предмети бўлса бу ҳолда иштирокчиларнинг 
розилиги назарда тутилиши мумкин(ФКнинг 225 м). Охирги қоида Оила 
кодексининг 24-моддасида назарда тутилган эр-хотиннинг биргаликдаги 
мол-мулки тўғрисидаги қоидага мувофиқ. Бунда, эр-хотиндан бирининг 
умумий мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан амалга оширган битими 
бошқасининг бунга розилиги бўлмаганлиги сабаблигина билдирган тала-
бига биноан ва фақат битимни амалга оширган иккинчи томон амалга 
оширилган битим юзасидан эр (хотин) рози эмаслигини олдиндан бил-
гани ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳолларда суд томонидан 
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-
мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нота-
риал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган 
битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган 
эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши 
лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида 
ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир.
3. Ҳадя қилувчи томонидан талаб қилиш ҳуқуқини ҳадя олув-
чига берилиши талабдан воз кечиш шартида ва қоидаларида бажа-


224
рилиши лозим(ФК 502 м). Учинчи шахсни ҳуқуқлар ҳадя олувчига 
ўтаётганлиги тўғрисида хабардор қилиш керак. Бундай талаб қилиб 
ҳуқуқини ўтказиш қонунларга ёки шартномага зид бўлмаса амалга 
оширилади. Кредиторнинг шахси қарздор учун муҳим аҳамиятга эга 
бўлган мажбурият бўйича талабдан қарздорнинг розилигисиз бошқа 
шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. 3-қисмда кўрсатилган 
нормаларда манфаатдор бўлган шахсларнинг барча ҳуқуқ ва мажбу-
риятдари кўрсатиб ўтилган.
4. Шарҳланаётган модданинг 6-қисмида ҳадя олувчининг қарзи ҳадя 
олувчига ўтказилаётганида ҳадянинг хусусиятлари кўрсатиб ўтилган. Бу 
фақатгина ҳадя олувчининг кредитори розилиги билан амалга оширилиши 
мумкин ва даставвалги битимда кўрсатилган шаклда амалга оширилиши 
лозим. Ҳадя қилувчи битим бўйича ҳадя олувчининг барча мажбури-
ятларини ўз зиммасига олиши даркор. У ҳадя олувчининг кредиторга 
нисбатан бўлган барча эътирозларни билдириш ҳуқуқига эга.
5. Шарҳланаётган модданинг 7-қисми ФКнинг 502-моддасидаги 
ҳадя қилувчи конкрет ашёни бериш тўғрисидаги аҳдини аниқ тарзда 
аниқлаб олиши лозимлиги тўғрисидаги қоидани кенгайтиради. Агарда 
ҳадя вакил томонидан амалга оширилса, унда бу ҳакдаги маълумотлар 
ишончномада кўрсатиб ўтилиши керак, бу эса вакиллик ва кафиллик 
тўғрисидаги умумий қоидаларга мувофиқ бўлади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish