Збекистон республикасининг


-модда. Корхонани топшириш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   507
493-модда. Корхонани топшириш
Сотувчининг корхонани сотиб олувчига топшириши топшириш 
далолатномасига мувофиқ амалга оширилади, унда корхонанинг 
таркиби ва кредиторлар корхона сотилиши тўғрисида хабардор 
қилинган лиги, шунингдек топширилган мол-мулкда аниқланган 
камчиликлар ҳақида маълумотлар ва йўқолганлиги туфайли 
топшириш мажбуриятлари вужудга келиши мумкин бўлмайдиган 
мол-мулкнинг рўйхати кўрсатилади.
Корхонани топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш 
далолат номасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш, агар шартномада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг мажбурияти 
ҳисобланади ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.
Иккала тараф топшириш далолатномасини имзолаган кундан 
бошлаб корхона сотиб олувчига топширилган ҳисобланади. Шу 
пайтдан бошлаб корхона таркибида топширилган мол-мулкнинг 
тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи сотиб 
олувчига ўтади.
1. Мазкур модда корхонани топширишни расмийлаштириш тартибини 
ва унинг зарурлигини белгилаб беради, чунки биринчидан, корхона 
кўчмас мулкка киради, иккинчидан, корхона мураккаб мулкий мажмуа 
ҳисобланиб, унинг топширилганлик ҳолатини фақат ушбу тартибни 
бажаргандан сўнг белгилаш мумкин.


201
2. Корхонани топшириш учун тарафлар ёзма топшириш далолатно-
масини тузишлари шарт. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида далолат-
номада қуйидаги муҳим маълумотлар акс этиши кўрсатиб ўтилган:
B
корхонанинг таркиби тўғрисидаги маълумот (бу маълумотлар 
инвентаризация далолатномаси, бухгалтерия баланси, мустақил 
аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосаси 
ва ФКнинг 491-моддаси 2-қисмида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга 
мувофиқ бўлиши керак).
B
корхона сотилиши тўғрисида кредиторлар хабардор қилинганлиги 
тўғрисидаги маълумот;
B
топширилган мол-мулкнинг аниқланган барча камчиликлари 
тўғрисидаги маълумот (бу борада мулкни топшириш, уни кўздан кечириш, 
синовдан ўтказиш, мулкнинг яроқлилигини текшириш пайтида аниқланган 
камчиликлар назарда тутилган);
B
мулкий мажмуа таркибига кирган, бироқ корхонани топшириш 
жараёнигача йўқолган мол-мулкнинг рўйхати.
Шарҳланаётган модданинг 2-қисмидаги умумий қоидага кўра, корхонани 
топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш 
ва имзолашга тақдим этиш сотувчининг мажбурияти ҳисобланади ва унинг 
ҳисобидан амалга оширилади. Корхонани сотиш шартномаси шартларига 
кўра, бундай мажбуриятлар тўлиқ ёки қисман сотиб олувчининг зиммасига 
ҳам юклатилиши мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмидаги қоидаларни қўллашда 
қўйидагиларни ҳисобга олиш керак:
корхонани фактик топшириш вақти топшириш далолатномасини 
имзолаш вақтига тўғри келмаслиги мумкин;
топшириш далолатномаси тарафлар томонидан турли вақтларда 
имзоланиши мумкин (масалан, бир тараф далолатномани имзолаб, уни 
иккинчи тарафга почта орқали юборган бўлиши мумкин). Бундай ҳолларда 
топшириш далолатномасини иккинчи тараф имзолаган кундан бошлаб 
корхона сотиб олувчига топширилган ҳисобланади;
топшириш далолатномасини имзолаш (яъни корхонани топшириш) 
вақти корхонага бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши вақти билан тўғри 
келмаслиги мумкин. Бироқ корхонани топшириш пайтидан бошлаб 
корхона таркибидаги мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши 


202
ёки тасодифан бузилиши хавфи сотиб олувчига ўтади (ФКнинг 
175-моддаси), яъни шарҳланаётган норма олди-сотди шартномаси 
бўйича мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан 
бузилиши хавфига оид умумий қоидадан тубдан фарқ қилади (ФКнинг 
392-моддасига қаранг).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish