Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   507
8-§. КОРХОНАНИ СОТИШ
489-модда. Корхонани сотиш шартномаси
Корхонани сотиш шартномасига мувофиқ сотувчи сотиб олувчига 
бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини 
олади, сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва 
мажбуриятлар бундан мустасно.
Фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари 
ва сотувчини ҳамда унинг маҳсулотини, у бажарадиган иш ёки 


194
кўрсатадиган хизматларни шахсийлаштирадиган бошқа воситалардан 
фойдаланиш ҳуқуқлари, агар корхонани сотиш шартномасида 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчига ўтади.
Сотувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиши учун берилган 
махсус рухсатнома (лицензия) асосида олган ҳуқуқлари, агар қонун 
ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани 
сотиб олувчига берилмайди. Шартнома бўйича топшириладиган 
корхона таркибига махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлмагани 
туфайли сотиб олувчи бажара олмайдиган мажбуриятларни киритиш 
сотувчини кредиторлар олдидаги тегишли мажбуриятлардан озод 
қилмайди. Бундай мажбуриятларни бажармаганлик учун сотувчи 
ва сотиб олувчи кредиторлар олдида солидар жавобгар бўладилар.
1. ФК 489-моддасининг 1-қисмига кўра, корхона айнан мулкий мажмуа 
сифатида сотишнинг объекти бўлиб ҳисобланади. Бу мажмуа таркибига 
сотилаётган корхона фаолияти учун мўлжалланган барча мулк турлари, 
шу жумладан, ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуна, инвентар, хом 
ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар 
киради (ФКнинг 85, 97-моддалари).
Корхонанинг сотувчиси фақат унинг мулкдори бўлиши мумкин. Давлат 
ва муниципал корхоналарни олди-сотдисида мулк ҳуқуқининг ўтиши 
19.11.1991 йилдаги «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тартибга 
солинади.
Корхонани сотиш шартномаси бўйича сотиб олувчи сифатида муо-
мала лаёқатига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, 
юридик шахслар, шунингдек, Фуқаролик кодекси ҳамда бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда чет эл фуқаро-
лари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий инвесторлар иштирокидаги 
корхоналар, халқаро ташкилотлар ва бирлашмалар, хорижий давлатлар 
бўлиши мумкин.
2. ФК 489-моддасининг 2-қисмида сотувчининг шахсийлаштирадиган 
воситалардан фойдаланиш ҳуқуқининг ўтишига оид махсус қоидалар 
белгиланган:
а) товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси — бу бир юридик ва 
жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний 


195
шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, 
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир. (Ўзбекистон 
Республикасининг 30.08.2001 йилги «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш 
белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида» Қонуни).
б) фирма номи — юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг 
индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат 
рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади (Ўзбекистон Республикасининг 
18.09.2006 йилги «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни). Агар корхонани 
сотиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бу 
ҳуқуқлар сотиб олувчига ўтади.
3. Корхона сотувчиси тегишли фаолият билан шуғулланиши учун 
берилган лицензия асосида олган ҳуқуқларини сотиб олувчига бера олмайди. 
Давлат лицензияси асосида олинган ҳуқуқ сотувчининг шахси билан 
боғлиқ бўлиб, унинг фуқаролик ҳуқуқий лаёқатининг таркибий қисми 
ҳисобланади. Шунинг учун, сотилаётган корхона лицензияланган фаолият 
билан шуғулланишга мўлжалланган бўлса ҳам, бундай ҳуқуқлар сотиб 
олувчига ўтмайди. Сотиб олувчига фақат шу фаолиятдан келиб чиққан 
сотувчининг учинчи шахслар олдида мажбуриятлари ўтиши мумкин. Бироқ, 
тегишли лицензияга эга бўлмаган сотиб олувчи бундай мажбуриятни бажара 
олмаслик ҳолатида эмаслигини ҳисобга олиб, ФК сотувчи ва сотиб олув-
чининг ушбу мажбуриятлар бўйича солидар жавобгарлигини кредиторлар 
ҳуқуқларининг қўшимча кафолати сифатида белгилайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish