Збекистон республикасининг


-модда. Кўчмас мулкни сотиш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   507
485-модда. Кўчмас мулкни сотиш
шартномасида баҳо
Кўчмас мулкни сотиш шартномасида ана шу мулкнинг баҳоси 
назарда тутилган бўлиши лозим
.
Шартномада тарафлар ёзма равишда келишган кўчмас мулкнинг 
баҳоси тўғрисидаги шарт бўлмаса, уни сотиш тўғрисидаги шартнома 


185
тузилмаган ҳисобланади. Бунда ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи 
қисмида назарда тутилган баҳо белгилаш қоидаси қўлланмайди.
Агар қонунда ёки кўчмас мулкни сотиш шартномасида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, ер участкасида жойлашган бино, 
иншоот ёки бошқа кўчмас мулкнинг шартномада белгиланган 
баҳоси ана шу кўчмас мулк билан бирга топширилаётган ер участ
-
каси тегишли қисмининг баҳосини ёки унга бўлган ҳуқуқни ўз 
ичига олади.
Кўчмас мулкни сотиш шартномасида кўчмас мулкнинг баҳоси 
унинг майдон бирлигига ёки бошқа миқдор кўрсаткичига қараб 
белгиланган бўлса, бундай кўчмас мулкнинг тўланиши лозим бўлган 
умумий баҳоси сотувчига топширилган кўчмас мулкнинг амалдаги 
миқдорига асосланган ҳолда белгиланади.
1. Шартнома баҳоси унинг предмети каби Ўзбекистон Республикаси ФК 
364-моддаси 2-қисмига мувофиқ шартноманинг муҳим шарти ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси ФК 356-модда 1-қисмига кўра, сотилаётган 
кўчмас мулк баҳоси тарафлар келишуви билан белгиланади. Агар баҳо 
тарафлар келишуви билан белгиланмаса, Ўзбекистон Республикаси ФК 
356-моддаси 4-қисми қоидаси қўлланилмайди.
Яъни, кўчмас мулкни сотишда, одатда шунга ўхшаш товарлар баҳоси 
билан таққослаш натижасида келиб чиққан ҳолда баҳони аниқлашга йўл 
қўйилмайди.
Сотилаётган кўчмас мулк баҳосини келишишда тарафлар баҳони 
аниқлашни бунга ихтисослаштирилган тижорат ташкилотига-баҳоловчига 
топширишлари мумкин.
Баҳо (кўчмас мулк олди-сотди шартномаси матнида) пул суммасини 
аниқ кўрсатиш йўли билан ёки прейскурант баҳога ҳавола қилиш орқали 
белгиланиши мумкин, бунда махсус тасдиқланган прейскурантларга 
риоя қилиш тарафлар томонидан келишилган бўлиши керак. Шунга 
ўхшаш ҳолат кўчмас мулк олди-сотди шартномасида баҳони ҳисоблаш 
усулидан фойдаланиш йули билан (масалан, квартиранинг фақат 1 кв. м 
жойи баҳоси белгилаб, квартиранинг умумий майдони кўрсатиш билан) 
боғлиқ ҳолатларда ҳам қўлланилади.
2. Бино, иншоот ва ер участкасида жойлашган бошқа кўчмас мулк ни 
сотишда, ер участкасига нисбатан қандай ҳуқуқлар сотиб олувчига ўтишига 


186
кўп нарса боғлиқ. Агар ер майдони бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк 
билан биргаликда сотиладиган бўлса (Ўзбекистон Республикаси ФК 482-
м), кўчмас мулкнинг баҳоси ер участкаси тегишли қисмининг баҳосини 
ҳам ўз ичига олади.
Агар шартномада кўчмас мулк баҳоси бутун объектга қараб эмас, балки 
унинг майдон бирлиги ёки бошқа микдор кўрсаткичига қараб белгиланган 
бўлса, умумий баҳони аниқлашда сотиб олувчига сотилаётган кўчмас 
мулкнинг амалдаги миқдори ҳисобга олинади.
Кўчмас мулкни сотиш шартномаси сингари баҳо ёки уни ўзгартириш 
тўғрисидаги ҳар қандай келишув тарафлар томонидан имзоланадиган 
битта ҳужжат шаклида ифодаланган бўлиши керак.
3. Ўзбекистон Республикаси ФК 421-моддаси 7-қисми мувофиқ, 
агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган 
бўлса, кредитга сотилган кўчмас мулк, сотиб олувчига топширилган 
пайтдан бошлаб ва унинг ҳақи тўлиқ тўлаб бўлингунга қадар, сотувчида 
гаров(ипотека)да турган деб ҳисобланади. Кредитга сотилган кўчмас 
мулк, шартномада унинг ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган 
ҳолларда ҳам, сотувчида гаровда турган ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси ФК 485-моддасига кўра, сотилаётган 
кўчмас мулк баҳоси шартномада кўрсатилмаган тақдирда, бундай 
шартнома тузилмаган ҳисобланади. Бунда баҳонинг нима сабабдан 
кўрсатилмаганлиги аҳамиятга эга эмас (масалан, тарафларнинг 
бепарволиги ва ҳ.к.).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish