Збекистон республикасининг


-модда. Пудратчининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet303/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

678-модда. Пудратчининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва 
қурилиш ишларини хавфсиз олиб бориш мажбуриятлари
Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ ишларни амалга ошираёт
-
ган вақтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш ишларини 
хавфсиз олиб боришга доир қонун ҳужжатларининг талабларига 
риоя этиши шарт ва бундай талаблар бузилганлиги учун учинчи 
шахс лар олдида жавобгар бўлади.
Агар буюрт мачи берган материаллар (деталлар, конструкциялар)
дан ва ускуналардан ишни бажариш жараёнида фойдаланиш ёки унинг 
кўрсатмаларини бажариш атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш 
ишларини хавфсиз олиб бориш тўғрисидаги тарафлар учун мажбурий 
бўлган талабларнинг бузилишига олиб келса, пудратчи бу материаллар 
ва ускуналардан фойдаланишга, кўрсатмаларни бажаришга ҳақли эмас.
Шарҳланаётган моддада пудратчининг атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш ва қурилиш ишларини хавфсиз олиб бориш киритиш ва бўйича 


559
мажбуриятлари белгиланган. Ушбу модданинг нормаларини шартли 
равишда иккига бўлиш мумкин: пудратчининг атроф муҳитни муҳофаза 
қилиш билан боғлиқ мажбуриятлари; пудратчининг қурилиш ишларини 
хавфсиз олиб боришни таъминлаш бўйича мажбуриятлари.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш мажбурияти махсус ҳаракатлар, 
яъни табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари ёки атроф-муҳитга зиён 
етказадиган ёки етказиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш билан 
боғлиқдир. Пудратчининг ҳаракатлари инсон ва табиат ўртасидаги 
муносабатлар уйғун мувозанатда ривожланишини, экология тизим-
лари, табиат комплекслари ва айрим объектлар муҳофаза қилинишини 
таъминлашга қаратилган бўлиши лозим. Пудратчи қатъий равишда 
табиат ни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя 
қилиши шарт.
Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида пудратчига буюрт мачи 
берган материаллардан ва ускуналардан ишни бажариш жараёнида фой-
даланиш ёки унинг кўрсатмаларини бажариш атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш ва қурилиш ишларини хавфсиз олиб бориш тўғрисидаги тарафлар 
учун мажбурий бўлган талабларнинг бузилишига олиб келадиган мате-
риаллар ва ускуналардан фойдаланишни тақиқланган.
Шуни таъкидлаш жоизки, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қурилиш 
ишларини хавфсиз бўййча аниқ мажбуриятлар бир қатор қонун ва 
ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд. Бундай ҳужжатлар жумласига Ўзбекистон 
Республикасининг 2002 йил 29 декабрдаги «Табиатни муҳофаза қилиш 
тўғрисида»ги 754-II-сонли Қонуни, 1999 йил 20 августдаги «Гидротех-
ника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги 826-I-сонли Қонуни, 
2000 йил 25 майдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги 73-II-сонли 
Қонуни, 2000 йил 15 декабрдаги «Қурилиш соҳасидаги хуқуқбузилишлар 
учун юридик шахс ларнинг жавобгарликлари тўғрисида»ги 173-II-сонли 
Қонуни, СНиП, турли стандартлар, низомлар ва қоидаларни киритиш 
мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш 
тўғрисида»ги Қонуни 41-моддасига мувофиқ корхоналар, иншоотлар ва 
бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш, 
кенгайтириш ва техника билан қайта ускуналаш, улардан фойдаланиш 
ва уларни тугатиш чоғида экология хавфсизлиги талаблари бажарилмоғи, 
табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари назарда тутилмоғи лозим.


560
Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, айрим шахс лар чиқитсиз ва 
камчиқит технологияларни жорий этишлари, чиқиндиларнинг ҳосил 
бўлишини камайтиришлари, уларни зарарсизлантиришлари ва қайта 
ишлашлари, чиқиндиларни навларга ажратиш, тўплаш, кўмиб ташлаш 
ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шарт.
Фаолияти атроф табиий муҳитга анча зарарли экологик таъсир этиши 
мумкин бўлган йирик халқ хўжалик объектларини ривожлантириш ва 
жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар давлат экология экспертизаси хуло-
сасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
қабул қилинади. Шу билан бирга, «Гидротехника иншоотларининг хавф-
сизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида гидротехника иншоотини 
лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш, ундан фойдаланиш, 
уни фойдаланишдан чиқариш босқичларида, шунингдек уни рекон-
струкция қилиш, капитал таъмирлаш, тиклаш ёхуд консервациялашдан 
кейин фойдаланувчи ташкилот гидротехника иншоотининг хавфсизлиги 
декларациясини тузиши белгиланган. Декларацияни тузиш тартибини 
эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Шунингдек, «Қурилиш соҳасидаги хуқуқбузилишлар учун юридик 
шахс ларнинг жавобгарликлари тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асо-
сан бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб 
чиқаришда давлат стандартлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, тех-
ник шартларининг талабларини бузиш — реализация қилинган маҳсулот 
қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
Экологик талабларга жавоб бермайдиган обектларни эксплуатацияга 
киритиш тақиқланади.
Фуқаролик кодекси нинг 999-моддасига мувофиқ фаолияти теварак-
атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган қурилиш объекти эгаси 
ҳисобланмиш пудратчи, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки 
жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини 
исботлай олмаса, зарарни тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нинг 80-моддасига мувофиқ 
объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш 
ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар табиатни муҳофаза 
қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Янги ҳамда 
реконструкция қилинадиган объектларни, иморатлар ва иншоотларни 


561
жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш, шунингдек ерлар-
нинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган янги технологияларни жорий 
этиш чоғида ерларни муҳофаза қилиш тадбирлари назарда тутилади ва 
амалга оширилади. Ерларнинг ҳолатига ишга туширилаётган объект ёки 
жорий этилаётган технологиянинг салбий таъсирини ҳамда ерлардан 
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан назарда тутилган 
тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш экология экспертизаси асо-
сида ўтказилади. Ерларни ҳосилдан қолишдан ёки бузилишдан ҳимоя 
қилиш чоралари билан таъминланмаган ҳамда экология экспертизаси-
нинг ижобий хулосаси бўлмаган объектларни фойдаланишга топшириш 
ва бундай технологияларни қўллаш тақиқланади. Ерларнинг ҳолатига 
таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш қонун ҳужжатларида 
белгиланадиган тартибда ер тузиш, табиатни муҳофаза қилиш органлари 
ва бошқа органлар билан келишиб олинади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish