Збекистон республикасининг


-модда. Рента тўлашни кечиктирганлик учун жавобгарлик



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

517-модда. Рента тўлашни кечиктирганлик учун жавобгарлик
Рента тўлашни кечиктирганлик учун рента тўловчи рента олув
-
чига, агар рента шарт номасида бошқача фоизлар миқдори назарда 
тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 327-моддасида назарда тутилган 
фоизларни тўлайди.
1. Шарҳланаётган модда қоидаси ҳам рента олувчининг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилишга хизмат қилади. Унда рента тўловчи зиммасига рента 
олувчи фойдасига рента тўлашни кечиктирганлик учун фоизлар тўлаш 
мажбурияти белгиланган. Бунда рента тўловлари қандай шаклда тўланиши 
(пул бериш, ашё топшириш, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) дан қатъий назар 
тўловни кечиктириш рента тўловчининг ҳар қандай ҳолатда ҳам пул 
мажбуриятини бажармасликка оид жавобгарлиги билан боғлиқ (ФК 
327-моддаси шарҳига қаранг). Агар рента шарт номасида тўлашни кечик-
тирганлик учун фоизлар тўлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган 
бўлмаса, ФК 327-моддасида назарда тутилган фоизлар тўланади.
2-§. ДОИМИЙ РЕНТА
518-модда. Доимий рентани олувчи
Доимий рентани фақат фуқаролар ва нотижорат ташкилотлари 
олишлари мумкин, башарти, бу ҳол қонунга зид келмаса ва уларнинг 
фаолият мақсадига мос бўлса.
Агар қонунда ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутил
-
ган бўлмаса, доимий рента шарт номаси бўйича рента олувчининг 
ҳуқуқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга 
талабдан воз кечиш йўли билан топширилиши ва ворислик бўйича 
ёки юридик шахслар қайта ташкил қилинганда бошқа шахсларга 
ўтиши мумкин.
1. Доимий рентани олувчи сифатида ёши, соғлиғи, меҳнатга 
лаёқатлилигидан қатъий назар ҳар қандай фуқаро қатнашиши мумкин.
Доимий рентани олувчи сифатида башарти, қонунга зид келмаса 
ва уларнинг фаолият мақсадига мос бўлса, нотижорат ташкилотлар 
ҳам иштирок этишлари мумкин. ФКнинг 40-моддасига кўра, фойда 


241
олишни асосий мақсад қилиб олмаган ташкилот нотижорат ташкилоти 
ҳисобланади. Улар жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор 
томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида
шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил 
этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат 
ташкилотлари тўғрисидаги» қонуннинг 2-моддасига кўра, нодавлат 
нотижорат ташкилот жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, 
ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва 
бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, ҳайрия фаолиятини амалга 
ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади.
Нотижорат ташкилотларнинг аниқ мақсадлари уларнинг таъсис 
ҳужжатларида ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига мос равишда 
белгиланади (ФК 43, 73–78-моддалари).
Қонунда доимий рента олувчилар сони чекланмаган яъни, улар бир 
нечта бўлишлари мумкин.
2. Доимий рента бирон бир муддат билан белгиланмаганлиги боис, 
уни олиш бошқа фуқаро ва нотижорат ташкилотларга ўтиши мумкин. 
Жумладан, рента олиш ҳуқуқи талабдан воз кечиш йўли билан топши-
рилиши (ФК 23-боби) ва ворислик бўйича (ФК 66–69-боби) ёки юри-
дик шахслар қайта ташкил қилинганда (ФК 49–52-моддалари) бошқа 
шахсларга ўтиши мумкин. Қонун ёки шарт номада доимий рентани 
олувчининг ҳуқуқлари бошқа шахсларга бериш таъқиқланиши мумкин 
ва бундай ҳолларда ушбу ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказишга йўл 
қўйилмайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish