Агрегатлар энергетик балансини жалвал ёки диаграмма кўринишида тузилади. Бунда агрегат учун берилган ёки ҳақиқий самарадорлик қиймат баланси орқали ёки бир дона ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот ёки ишлатилган асосий ашё бўйича тузилади. Баланснинг кириб келаётган ёки сарфланаётган қисмини 100% деб қабул қилиб, уларнинг алоҳида фоиздаги қиймати аниқланади ва фоизда ифодаланган энергетик баланс ҳосил қилинади.
Қоғоз машинасининг электр баланси:
А–келтирилган электр энергия (30 ёки 100 кВт*соат);
Б–фойдали ишлатилган электр энергия (300 ёки 10% кВт*соат);
В–юритмадаги исрофлар. Узатишдаги ва цех тармоқлардаги исрофлар (54 кВт*соат, 18%);
Г–салт ишлашдаги электр машина исрофи (216 кВт*соат, 72%).
1–жадвал
Баланс кўриниши
кВт*соат
%
Энергия кириш
Фабрика тармоғидан кириб келган электр энергия.
Жами кириш:
300
300
100
100
Энергия сарфи:
Фойдали ишлаган машина учун исрофлар:
Юритмада узатиш ва цех тармоқларида
Салт ишдаги электр машинада
Жами сарф:
30
54
216
300
10
18
72
100
3. Энергетик баланс тузилиши ва агрегатик иқтисодийлик кўрсаткичлари
Элементар жараён учун электр баланс принципал схема кўринишида берилади. Тузилиши расмда кўрсатилганидек, қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
W=W’+W’’
Бу ерда:
W–агрегатга келтирилган энергия;
W’–энергия исрофи; W’’–фойдали энергия.
ЭБ таркибига кирувчи катталикларни ҳисобга олиб фойдали иш коэффициенти орқали агрегат ишининг иқтисодийлигини аниқлаймиз:
=W’’/W ФИК ()
Қурилма ишининг иқтисодийлигини ФИК орқали баҳолашда биринчи навбатда фойдали энергия W’’нинг қийматини билиш керак, аммо кўпгина ишлаб чиқариш жараёнларида уни ўлчагичлар билан ўлчаб бўлмайди ва фақат ҳисобий йўл билан аниқлаймиз.
Шунинг учун энергетик нуқтаи назардан технологик жараёнларнинг иқтисодийлигини солиштирма энергия сарфини таҳлил қилиш орқали баҳоланади.
Солиштирма энергия сарфи d ишлатилган энергия W ва ишлаб чиқирилган маҳсулот сони П боғлиқлигидан аниқланади:
d=W/П
Жумладан, жараёнда фойдаланилган фойдали энергия W”, ишлаб чиқарилган маҳсулот сони П га пропорционал.
Бундан айтиш мумкинки, энергиянинг солиштирма сарфи d, тескари ФИК ни пропорционаллик коэффициенти С га кўпайтирилганига тенг:
W”=С*П
У ҳолда:
=W”/w=с(П/W)=C(1/d).
4. Назорат саволлари
Энергетика баланси нима учун қурилади?
Агрегат учун энергобаланс неча қисмдан иборат?
Электр энергия исрофи энергобалансда қандай ҳисобга олинади?
Агрегатнинг иқтисодийлиги қандай кўрсаткичлар билан характер–ланади?