5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг анатомия, гистология, нормал ва патологик
физиология бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар педиатрия, неонатоогия ва бошқа клиник йўналишларда болаларни овқатлантиришни ўрганилганда керак бўлади.
6. Машғулот мазмуни:
6.1 Назарий қисми
Аралаш овқатлантиришга ўтишга она ва бола томонидан, ҳамда ижтимоий
турмуш жиҳатидан вужудга келган шароитлар сабаб бўлиши мумкин. Она томонидан
кузатиладиган сабаблар:
1. Кўкрак сутининг етишмовчилиги (гипогалактия).
2. Онанинг болани кўкрак сути билан камроқ овқатлантиришга олиб келувчи
сурункали сабаблар.
3. Кўкрак сути сифатининг пастлиги, таркибида оқсил, ѐғ ва канднинг камлиги.
Бола томонидан аралаш овқатлантиришга ўтиш сабаблари:
Кўкрак сутининг камайтиришга мажбур қиладиган айрим патологик ҳолатлар, масалан, эмизикли болада Лайнер эритродермияси, экссудатив диатез ва анемиянинг пайдо бўлиши. Аралаш овқатлантиришга ўтишга сабаб бўладиган яна бир муҳим омиллардан бири бу онанинг ижтимоий турмуш шароитларининг қай аҳволдалигидир. Она иш ва бошқа сабабларга кўра уйда кам бўлади, соғилган кўкрак сути эса бола талабини қондира олмайди. Кўрсатилган сабаблар вақтинчалик бўлиши мумкин, лекин бу сабаблар бартараф этилганда табиий овқатлантиришга қайтиш мумкин.
Кўп ҳолларда аралаш овқатлантиришда сабаб бўладиган ҳолат бу гипогалактия - кўкрак бези секрециясининг пасайишидир. Гипогалактия эрта ѐки кечки бўлиши мумкин. Гипогалактиянинг эрта шакли бола туғилиши билан кузатилса, кечки шакли 10 кун ѐки ундан кўпрок вақт ўтиши билан пайдо бўлади. Эрта гипогалактия кўп ҳолларда бир вақтнинг ўзида бирламчи, кечки гипогалактия эса иккиламчи ҳисобланади. Бола талабига
кўра она сутининг етишмовчилигига қараб гипогалактиянинг 4 та даражаси ажратилади:
1. Биринчи даражадаги гипогалактия, она сутининг 25 % гача етишмовчилиги. 2. Иккинчи даражали гипогалактия (сутнинг 50 %гача етишмовчилиги). 3. Учинчи даражали гипогалактия (сутнинг 75 %гача етишмовчилиги).
4. Туртинчи даражали гипогалактия (сутнинг бола талабига кўра 75 %дан ортиқ
етишмовчилиги).
47
Жинсий аъзоларнинг инфантилизм, ҳайз кўришни кечикиши ва бошқа
нейроэндокрин ўзгаришлар, гипогалактияни эрта ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Кечки гипогалактияга асосан онанинг умумий овқатланиш режимининг сифатсизлиги, асаб-руҳий зўриқишлар сабаб бўлиши мумкин.
Гипогалактияда болада кузатиладиган клиник белгилар: бола вазнини ортмаслиги, безовталик, сийиши камайиши, ич келиш ўзгариши, аввал ич келиши камаяди ва кейин аксинча кўпайиши ҳам мумкин.
Гипогалактия аниқланганда, болага устама овқат тавсия этилади. Кўкрак сутининг камлиги маълум бўлгач, етишмаган она сути ўрнига қанча миқдорда устама овқат берилиши кераклиги ҳисоблаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |