Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 12,62 Mb.
bet99/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

Д-т 8710 – 5 000 000 сўм
К-т 8330 -5 000 000 сўм
Хўжалик субъектининг иқтисодий фаолияти давомида унда устав капиталини ошириш ёки камайтириш зарурияти пайдо бўлиши мумкин. Бунда муассислар қарори билангина устав капиталини ўзгартиришга йўл қўйилади ва матбуотда унинг ўзгариши ҳақида эълон берилади ҳамда таъсис хужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, устав капиталининг оширилиши таъсисчиларнинг қўшимча қўйилмалари ҳисобига ёки тақсимланмаган фойдадан ажратма қилиш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Баъзи ҳолларда устав капиталига янги муассис келиб қўшилиши мумкин. Бу эса қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:


Масалан: хўжалик субъекти устав капиталини тақсимланмаган фойда ҳисобидан 5 000 000 сўмга оширишга қарор қилди. Бу бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 8710 – 5 000 000 сўм
К-т 8330 -5 000 000 сўм



Мисол. «Бобур» АЖ уставида 1 000 сўмлик номинал қийматга эга бўлган 20 000 дона оддий акциялар чиқаришга рухсат этилган.
Эълон қилинган акциядорлик капиталига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4610 - 20000000 сўм
К-т 8310 - 20000000 сўм.
Кейин АЖ номинал қиймати бўйича АЖ аъзоларига 10000 дона акция сотади, деб фараз қилайлик:
Д-т 5110, 5010 - 10000000 сўм
К-т 4610 - 10000000 сўм.
Устав капитали – таъсис ҳужжатларида белгиланган доирадаги фаолиятни таъминлаш учун хўжалик субъектини ташкил этиш чоғида унинг мулкига муассислар (аъзолар) қўшган улушларининг йиғиндиси (номинал қиймати бўйича ҳиссалари, акциялар) пул бирлигида ифодалашдир.

Шундай қилиб, ташкил этилган хўжалик субъектининг устав капитали унинг муассислари томонидан қўшилган маблағларидан тўпланиб боради. У бир вақтнинг ўзида муассисларнинг жамоавий мулки ҳамда юридик шахс бўлган хўжалик субъектининг мулки ҳисобланади. Бу нуқтаи назардан қараганда устав капитали бир томондан хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари фонди, бошқа томондан эса ҳар бир муассиснинг мулки сифатида намоён бўлади.


Устав капиталини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Уставни рўйхатга ўтказиш пайтида эълон қилинган устав капиталининг бутун миқдори қуйидаги проводка орқали ифодаланади:
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича мулкдорлар қарзлари» ҳисобварағи дебети.
8310 – «Устав капитали» ҳисобварағи кредити.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик субъекти мулкдорлар хўжалик субъекти рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил мобайнида ўз улушларини тўлиқ қўшишлари шарт.
Хўжалик фаолиятининг 3 та асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли мавжуд: якка эгалик, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари акциядорлик жамияти (корпорация).
Якка эгаликдаги уставни рўйхатга ўтказиш чоғида рўйхатга олинган устав капитали (УК) ҳажми ёзувида қайд этилади:
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича мулкдорларнинг қарзи» ҳисобварағи дебети.
8330 – «Устав капитали» ҳисобварағи кредити.
Бунда 8330 – ҳисобварақда хўжалик юритувчи субъект ягона мулкдор улушининг миқдори акс эттирилади. Хусусий корхона амалдаги қонун ҳужжатларига кўра ўз уставини устав капитали миқдорини маълум қилмасдан ҳам рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Устав капиталига улушларнинг келиб тушиши устав капитали ҳисоб варағига таъсир кўрсатмайди, балки муассис қарзини сўндиради. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ устав капиталига бадаллар даромад ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди.
Муассис устав капиталига турли активларни киритиши мумкин, бироқ уларнинг турлари, албатта, корхона уставида акс эттирилиши шарт. Масалан, агар корхонанинг устав капитали фақатгина пул маблағлари ҳисобига тўлдирилади деб уставда ёзилган бўлса, у ҳолда муассис устав капиталига асосий воситаларни кирита олмайди. Бу ҳол устав қоидасининг бузилиши сифатида тавсифланади.
Корхона рўйхатдан ўтганидан сўнг рўйхатдан ўтказилган устав капитали суммасига корхона олдида муассисларнинг қарзи вужудга келади. Таъсисчиларнинг устав капиталига бўлган қарзлари бўйича олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағида олиб борилади.
4610-ҳисобварақ актив бўлиб, дебет сальдоси таъсисчиларнинг ой бошига бўлган сальдосини кўрсатади. Дебет обороти ҳисобот ойида вужудга келган таъсисчиларнинг қарзларини акс эттирса, кредит обороти таъсисчилар томонидан ўтказиб берилган пул маблағлари, моддий қийматликлар ва мулклар қийматини кўрсатади.
Таъсисчилар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисобини юритиш учун асос бўлиб таъсис ҳужжатлари, асосий воситалар ва номоддий активларни қабул-қилиш-топшириш далолатномалари, кирим касса ордерлари ва бошқалар ҳисобланади.
Рўйхатдан ўтказилган устав капитали суммасига 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағи дебетланиб, 8310-«Оддий акциялар», 8320-«Имтиёзли акциялар» ва 8330-«Пайлар ва улушлар» ҳисобварақлари кредитланади.
4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобварағи бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси



Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

1.

Устав капиталига улушлари бўйича таъсисчилар қарзларининг ташкил этилиши

4610

8310,
8320,
8330

2.

Таъсисчилар қарзларининг асосий воситалар тарзида тўланиши

0110-0190

4610

3.

Таъсисчилар қарзларининг номоддий активлар тарзида тўланиши

0410-0490

4610

4.

Таъсисчилар қарзларининг пул маблағларини бериш йўли билан тўланиши

5010,
5110,
5210

4610

5.

Таъсисчилар қарзларининг бошқа активлар тарзида тўланиши

1010-1090, 2910

4610


Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish