B-текисликлар P-текисликлардан шу билан фарқланадики, унда кодлаш
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
82
учун ҳаракатни компенциялашда нафақат аввалги, балки кейинги I- ва P-
текисликлар ҳам қўлланилади. Ушбу текисликнинг ҳар бир макроблоки
аввалги текислик макроблоки, кейинги текислик макроблоки ва ушбу
макроблоклар суперпозицияси бўйича башорат қилинади.
MPEG-4 Part 10 Advanced Video Coding (H.264) қуйидаги функциялари
билан ажралиб туради:
4:2:0, 4:2:2 ва 4:4:4 форматлари қўллаб қувватланиши
Максимум 16тагача таянч кадрлар
Такомиллаштирилган ҳаракат қоплагичи (1/4 пикселдаги аниқлик)
16 битлик тизим туфайли янада аниқроқ иш режими
Макроблоклар турли структураси (16x16, 16x8, 8x16, 8x4, 4x8,4x4)
квантлаш жадвалида 52 киритилувчи элементлар
ДКА ўрнига Адамар алмаштиришини қўлланиши (блок ўлчами мос
равишда 4x4 ѐки 2x2 пиксел)
энтропияли кодлаш; кодлаш узунлигининг ўзгарувчанлиги (VLC) ва
контекс мослашувчан иккилик арифметик кодлаш (CABAC)
3.23.расм. I, B, P кадрларни узатиш кетма кетлиги
SDTV 4:2:0 формати ва 6 Мбит/с тезликли сигнал аналог телевизион
сигнал сифати билан деярли бир хил ҳисобланади. Амалиѐтда узатиш
тезлиги 2...7 Мбит/с гача бўлган тезликлар ҳам мавжуд. Бу тезликлар ўз
навбатида тасвир сифатини баҳолайди. Ўз навбатида шундай хулосага
келинади: яъни спорт кўрсатувлари учун катта тезликдаги маълумотлар
оқими талаб қилинади
12
.
Маълумотлар узатиш тезлиги тасвир таркибига кўра доимий ѐки
12
Digital Video and Audio Broadcasting Technology A Practical Engineering Guide Third Edition, by
Walter Fischer, printed at Springer Heidelberg Dordrecht Germeny 2014 page 123.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
83
ўзгарувчан бўлиши мумкин. Ушбу тезлик MPEG кодери буферига кирувчи
сигналлар даражасидаги квантланиш коэффициентининг ўзгариши билан
бошқарилади.
I, P ѐки B макроблоклари турли усуллар билан кодланиши мумкин.
Макроблокнинг кодланиши бўйича энг кўп тарқалган турларидан бири бу
қуйидагича:
Intra кадрлар кодланади (мутлақо янги)
Олдинги код
Олдинга ва орқага кодлаш
Ўтказиб юборилган кодлар.
3.24.расм. I, B, P кадрларни узатиш кетма кетлиги намунаси
I0, B1, B2, P3, B4, B5, P6, B7, B8, P9 тартибдаги кадрлар эфирга
қуйидаги тартибда жўнатилади : I0, B-2, B-1, P3, B1, B2, P6, B4, B5,P9.
Бундан ташқари MPEG-4 тизимида деблоклаш фильтри ҳам
қўлланилади. Ушбу фильтр вазифаси блокловчи артефактларнинг
кўринувчанлигини камайтиришдан иборат.
3.25.MPEG-4 тизимида деблоклаш фильтри тизими.
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
84
MPEG-4 AVC бугунги кунда DVB-S2 тизимининг HDTV қисми учун ва
DVB-H ва T-DMB тизимларининг мобил телевидение қисми учун
фойдаланиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |