5-Мавзу: Педагогик назокат ва одоб аҳлоқ
Режа:
-
Педагогик одоб ва педагогик назокат ҳақида
-
Педагогик назокат тамойиллари ва меъёри
-
Ихтисосга доир виждон, иззат-нафс ва орият
-
Ўқитувчининг дарс жараёнидаги назокати
-
Дарсдан ташқари вақтда ўқитувчининг назокати ва одоби
Фойдаланилган адабиётлар:
-
И.А.Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.:Маънавият – 2008 й.
-
Н.Н.Азизхўжаева Педагогик технология ва педагогик маҳорат. ТДПУ -2006 й.
-
С.А.Мадиярова ва бошқ. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Т.: Иқтисод-молия – 2009 й.
-
Холиқов А.А. Педагогик маҳорат. Т.: Иқтисод-молия – 2009 й. Ўқув методик қўлланма
-
Ишмухамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. Тошкент – 2008 й.
Ўқитувчи талабалар билан улар ўртасидаги турли вазиятлардаги ўзаро муносабатларида муомала стили (тарзи) ва унинг педагогик такти (назокат)га кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Педагогик касбини эгаллаган киши аввало, соғлом бўлиши, яъни ташқи кўринишида кўзга ташланадиган нуқсони йўқ (букри, соқов, ғилай бўлмаслиги), сўзларни тўғри ва яхши талаффуз қила олиши, асаблари жойида, вазмин бўлиши даркор.
Ўқитувчи сифатлари – педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, диний илмлардан хабардор, маънавий баркамол, Ўзбекистон мустақил давлат сифатида тараққий этишига ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тўғри англайдиган, эътиқодли фуқаро, ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик билим ва маҳоратни, назарий илмларни мукаммал эгаллаган, болаларни шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кўмаклашадиган, эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан адолатли, одобли бўлмо0и даркор. Бундан ташқари ҳозирги замон маданиятли кишиси эга бўлиши керак бўлган барча сифатларга, жумладан:
-
Юксак маънавиятга эга бўлиши
-
Фан-техника тараққиётидан кундалик турмушда фойдалана олиши
-
Ўз хатти-ҳаракати билан ҳар жиҳатдан оилада, маҳаллада, жамоатчилик ўртасида ижобий намуна бўла олиши ва ҳакозо.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, ўқитувчида айнан педагогик такт бўлгандагина, талабалар ижобий ҳиссиётли мулоқот ва психологик боғланиш ўрнатиши мумкин.
Педагогик такт талабларига амал қилган ўқитувчилар ўзида демократик мулоқот услубини шакллантириши ва талабалар билан ҳақиқий мулоқот маданиятига эришиши мумкин.
Такт сўзининг айнан маъноси – тегиб туриш, даҳлдорбўлиш демакдир. У одамлар ўртасидаги муносабатларни созлаб турувчи аҳлоқий тоифадир.
Инсонийлик принципига асосланган ҳолда тактли аҳлоқ – энг мураккаб ҳолларда ҳам инсон ҳурматини сақлашни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |