Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноят содир қилиш жойи, вақти, усули воситаси



Download 3,18 Mb.
bet50/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

5-§. Жиноят содир қилиш жойи, вақти, усули воситаси,
шароити ва бу белгиларнинг аҳамияти
Жиноят содир қилиш жойи, вақти, усули, воситаси, шароити жиноят таркибининг факльтатив белгилари бўлсада айрим жиноят таркиби объектив томони белгилари сифатида жиноят ҳуқуқида муҳим жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эгадир. Тергов органлари ходимлари содир этилган жиноятни тўғри квалификация қилиш ва жавобгарликка тортиш учун тақдим қилишда жиноят объектив томонининг белгилари ҳисобланган бу белгиларни тўғри ва батафсил аниқлашлари керак.
Бундан олдинги параграфда жиноий оқибат ва сабабий боғланишни жиноят таркиби объектив томонининг факультатив белгилари дедик. Аммо уларни ушбу параграфда баён қилинадиган объектив томони факультатив белгиларидан алоҳида ажртиб олиб баён қилдик. Бунинг боиси шундаки, жиноий оқибат ва сабабий боғланиш моддий таркибли барча жиноятлар объектив томонининг зарурий белгилари доирасига кирган бўлса, жиноят жойи, вақти, усули, воситаси, шароити айрим моддий жиноятларнинг ҳам, айрим формал жиноятларнинг ҳам объектив томонининг зарурий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасидаги белгилар таркибига киритилган. Бу белгилар жиноят қонуни нормаси диспозициясида кўрсатилган бўлсагина ўша норма жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади.
Жиноят содир қилиш жойи. ЖК Махсус қисми нормаси диспозициясида кўрсатилган бўлсагина ўша жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади.
Жиноят содир қилиш жойини кенг маънода олганда мамлакатнинг чегараси билан белгиланган қуруқлик, сув ва ҳаво ҳавзаси назарда тутилади. Шу нуқтаи назардан олганда Ўзбекистон жиноят қонуни билан жавобгарликка тортиладиган ҳудуд, шунингдек, бирон-бир давлатнинг ҳудуди ҳисобланмайдиган очиқ денгизларда ёки Ўзбекистон фуқаросининг хориж давлатлари ҳудудида содир қилган жиноят учун жавобгарликни белгилашда муҳимдир.
Аммо жиноят содир қилиш жойи ЖК Махсус қисмида муайян жой қилмишни квалификация қилишда зарурий шарт сифатида назарда тутилган бўлса, ўша модданинг жиноят таркиби объектив томони белгилари доирасига киради. Масалан, ЖК 114-моддасида даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомила тушириш; 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисмининг «в» бандида уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга Ҳозирқонуний равишда кирган ҳолда босқинчилик қилиш, худди шундай нормалар 166-модданинг 3-қисми «б» бандида (талончилик); 169-модданинг (ўғрилик) 2-қисми «г» бандида назарда тутилган ва ҳоказолар.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish