Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноят таркибининг жиноятни квалификация



Download 3,18 Mb.
bet41/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

5-§. Жиноят таркибининг жиноятни квалификация
қилишдаги аҳамияти
Жиноятни квалификация қилиш содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг белгиларини ЖК Махсус қисмининг муайян нормасида назарда тутилган. Жиноят таркиби белгиларига солиштириб, уларнинг мослигини аниқлаш ва юридик жиҳатдан мустаҳкамлашдир43[43]. 
Содир этилган жиноятни тўғри квалификация қилиш, энг аввало, одил судловни амалга ошириш ва жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айбига яраша жазо тайинлашнинг асосий шарти ҳисобланади ва бу ўз навбатида муҳим ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий аҳамиятга эгадир. Суд жиноят содир қилишда айбланаётган шахсга нисбатан ҳукм чиқариш вақтида, содир этилган ижтимоий хавфли қилмишда жиноят таркиби борлигини, агар муайян жиноят таркиби бўлса,судловга тегишлилик масалалари (ЎзР ЖПК нинг 396-моддаси) ҳал қилиши керак. Жиноят қонуни нормасини нотўғри қўлланиши ҳукмни ўзгартиришга ёки бекор бўлишига сабаб бўлади. (ЎзР ЖПКнинг 83 ва 401-моддалари)
Жиноятни тўғри квалификация қилиш ЖК Махсус қисмининг муайян моддасида шундай турдаги жиноятларнинг барчаси учун типик бўлган норманинг белгиларига содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг белгиларини тўғри аниқлаш ва солиштиришдан иборатдир. Жиноятни квалификация қилиш ишдаги ҳақиқий ҳолатларни ўрганиш, жиноят ҳуқуқий норманинг мазмунини ва маъносини аниқлаш билан боғлиқ бўлган мураккаб иш жараёнидир. Чунки бунда ишдаги ҳақиқий ҳолатлар ўрганилиб, жамият учун хавф туғдирувчи инсон хулқининг конкрет актига ҳуқуқий (юридик) баҳо берилади.
Жиноятни квалификация қилиш бир неча босқичлардан иборат бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
1) ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган жиноят қонунини қўллаш (ЎзР ЖКнинг 13-моддаси);
2) Жиноят кодексининг муайян моддаси ёки муайян қисмини, агар қилмиш бир неча жиноятлардан иборат бўлса, содир этилган конкрет ижтимоий хавфли қилмишнинг қонунда белгиланган белгилари бўйича бир неча моддаларни қўллаш;
3) агарда жиноят охирига етказилмаган бўлса ЖК Махсус қисми моддалари билан бирга Умумий қисми моддасини (25-модда) ёки жиноят иштирокчиликда содир қилинган бўлса (28,29-моддалар) бу нормаларнинг белгилари солиштирилиб, Махсус қисми моддалари билан биргаликда қўллаш;
4) бу нормаларнинг белгиларини конкрет содир этилган ижтимоий хавфли қилмишга солиштириш.
Жиноятларни квалификация қилишнинг бу босқичлари фақат битта мақсадга, содир этилган ижтимоий хавфли қилмишни тўғри квалификация қилишга қаратилган бўлиб, ҳаётда содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг белгиларини қонундаги (ЖК Умумий ва Махсус қисми моддаларида назарда тутилган) нормаларга солиштиришдан иборатдир.
Шахснинг содир этган ижтимоий хавфли қилмишида муайян жиноят таркибининг асосий ва қўшимча белгилари: жиноятнинг объектини ва айрим жиноятларда жиноятнинг предметини; жиноятнинг объектив томонини (зарурий ва факультатив) белгилари; субъектив томонининг белгиларини ҳамда жиноят субъектининг белгиларини тўғри аниқланиб, ЖК муайян моддаларига тўғри солиштирилса, жиноят тўғри квалификация қилинган ҳисобланади. Жиноятни тўғри квалификация қилишнинг ягона юридик асоси конкрет жиноят таркибидир. Агарда жиноий қилмишда қонунда назарда тутилган белгилардан кўпроқ белгилар бўлса, суд бу белгиларни жазо тайинлаш вақтида ҳисобга олиши мумкин.
Жиноятни квалификация қилиш жараёнида инсоннинг конкрет ижтимоий хавфли хулқи туфайли содир этилган актга жиноят-ҳуқуқий нуқтаи назардан баҳо берилади. Бу баҳо бериш тегишли жиноят-процессуал ҳужжатларда (ҳукмда ёки қарорда) қайд қилинганидан кейин, жиноят содир этишда айбланаётган шахсга нисбатан жиноий жазо ёки мажбурий хусусиятдаги бошқача таъсир чораси қўлланади.
Жиноятни нотўғри квалификация қилиш, жиноятда айбланаётган шахсга нисбатан асоссиз равишда оғир жазо чорасини тайинланиши ёки асоссиз равишда енгил жазо чорасини тайинланишига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида маҳкум учун ҳам, жамият учун ҳам салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, жиноятни нотўғри квалификация қилиш энг аввало, маҳкумнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига, бошқа шахсларнинг манфаатига, умуман олганда давлат манфаатларига путур етказади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish