Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноят таркибининг зарурий ва факультатив белгилари



Download 3,18 Mb.
bet37/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Жиноят таркибининг зарурий ва факультатив белгилари
Жиноят таркибининг томонлари ва ЖК Махсус қисмининг моддаларида назарда тутилган жиноятлар таркибининг бир хил эмаслигини кўрамиз. ЖК Махсус қисмининг айрим моддаларида ўша жиноят таркибининг барча белгилари батафсил кўрсатилган бўлса, бошқа бир моддасида ўша жиноят учун зарур бўлган энг асосий белгилари кўрсатилган. Жиноят ҳуқуқида алоҳида жиноятлар таркибини таҳлил қилиб ва умумлаштириб жиноят таркиби тўғрисидаги умумий таълимот ва ана шу асосида жиноят таркиби тўғрисидаги умумий қоидалари ишлаб чиқилган.
Жиноят таркиби тўғрисидаги қоидалар жиноят ҳуқуқининг бош масалаларидан бири бўлиб, қилмишни жиноят деб ҳисоблашнинг, жиноий қилмишни тўғри квалификация қилишнинг, жавобгарликниниг асосларини белгилашнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади. Шунга кўра ҳар бир ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва ҳуқуқни амалда қўлловчи органлар ходимлари жиноят таркибига тегишли масалаларни чуқур ўзлаштириб олишлари керак.
Жиноят таркибининг умумий белгиларини иккига бўлиш мумкин булар:
а) жиноят таркибининг зарурий белгилари;
б) жиноят таркибининг факультатив белгилари.
Жиноят таркибининг зарурий белгилари ЖК да назарда тутилган барча жиноятлар учун зарур бўлган белгилардир. Бу белгилар барча жиноятлар таркиби учун шарт бўлган энг кам белгилардир. Ҳар қандай жиноят таркибини ишлаб чиқишда ана шу белгилар асосий белги сифатида олинади. Кўпчилик жиноят таркиблари учун ана шу зарурий белгиларидан бошқа белгилар жиноят таркибидан ташқарида бўлган белгилар бўлиб қолади. Зарурий белгилар барча жиноятлар учун шарт бўлиб, ЖК Махсус қисми моддаларида ёки ЖК Умумий қисмида асосий қоида тариқасида назарда тутилади.
Жиноят таркиби барча томонлари (элементлари) учун зарурий бўлган белгилар қуйидагилардир:
а) жиноятнинг объектини — ижтимоий муносабатни тавсифловчи белгилар;
б) объектив томонини, яъни ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликни тавсифловчи белгилар;
в) субъектив томонини, яъни айбни тавсифловчи белгилар;
г) субъектни, яъни жисмоний шахснинг ақли расолиги, муайян жиноят учун жавобгарликка тортилиш ёшини тавсифловчи белгилар.
Жиноят таркибининг факультатив белгилари барча жиноятлар учун зарурий бўлмаган, аммо ЖК Махсус қисмининг бир қанча моддаларида назарда тутилган жиноят таркиблари учунгина зарурий ҳисобланган белгилардир.
Жиноят кодекси Махсус қисмида шундай жиноятлар борки, қилмишни ўша модда билан квалификация қилиш учун жиноят таркибининг умумий белгилари камлик қилади.
Қонун чиқарувчи орган ана шундай таркибли жиноятларни ажратиб, яна бошқа белгиларнинг ҳам бўлиши кераклигини кўрсатиб, ўша моддани тузиб чиққан. Факультатив белгилар қандайдир қўшимча белги бўлмасдан, бу белгиларсиз қилмишни ўша модда билан квалификация қилиб бўлмайди. Демак, факультатив белгилар ҳам муайян жиноятлар учун жиноят таркиби доирасига кирадиган, қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Масалан, қилмишни ЖК нинг 210-моддаси (пора олиш) билан квалификация қилиш учун субъект мансабдор шахс бўлиши керак. Уй-жойга кириб талончилик қилишда (166-модданинг 3-қисми «б» банди) айблаш учун шу жиноят таркиби объектив томони учун факультатив белги ҳисобланган жиноят жойи, яъни уй-жойга кириб, талончилик қилиш содир этилган бўлиши керак. Демак, жиноят таркибининг факультатив белгилари жиноят таркибининг умумий белгилари нуқтаи назардан олганда факультатив белги, бир норма жиноят таркиби нуқтаи назардан олганда факультатив белгилар зарурий белги сифатида жиноят таркиби доирасига киради.
Жиноят таркибининг факультатив белгилари:
а) жиноятнинг объектини тавсифловчи белгилар, яъни қўшимча объектли жиноятлар (масалан, босқинчилик, безорилик ва ҳоказолар);
б) объектив томонини тавсифловчи белгилар, яъни жиноят жойи, усули, шароити, қуроли ва ҳоказолар;
в) субъектив томонини тавсифловчи белгилар, яъни жиноятнинг мотиви, мақсади;
г) жиноят субъектини тавсифловчи белгилар, яъни махсус субъектлар, (мансабдор шахс эканлик, ўта хавфли рецидивистлик ва ҳоказо).
Жиноят ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида содир этилиши мумкин ва шунга кўра бу жиноятлар мазмунига кўра етказилган зарарнинг миқдори турлича, ижтимоий муносабатнинг аҳамияти жиҳатидан ҳам ҳар хил бўлади. Жиноий тажовуз бир вақтнинг ўзида бир неча ижтимоий муносабатга (объектга) нисбатан тажовуз қилиниши, бу ижтимоий муносабатлар бир хил ёки ҳар хил бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда тажовуз қилинган ижтимоий муносабатларнинг бири асосий объект, бошқаси эса қўшимча объект бўлиши мумкин. Масалан, босқинчилик жинояти (ЖК 164-моддаси) шахснинг ҳаёти ёки соғлиққа хавфли бўлган зўрлик ишлатиб содир этилади. Аммо қонун чиқарувчи орган бу жиноятни мулкий жиноятлар гуруҳига киритган. Чунки шахс ўзганинг мулкини Ҳозирқонуний равишда эгаллаш учун ҳужум қилади. Субъектнинг асосий мақсади шахсни ҳаётдан маҳрум қилиш ёки баданига шикаст етказиш эмас, балки ўзганинг мулкини Ҳозирқонуний йўл билан эгаллашнинг энг хавфли усулини танлаган ва бунда мулк эгасининг қаршилигини синдириш мақсадида унинг ҳаёти ёки соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатади. Шунга кўра босқинчилик жиноятида мулк асосий объект сифатида қатнашади. Жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган ҳужум босқинчилик жиноятини ташкил қилмайди ва ҳоказолар.
ЖК Махсус қисмида шундай жиноятлар борки, бу жиноятлар таркиби учун жиноят предмети ушбу жиноят таркиби учун зарурий белги сифатида жиноят таркиби доирасига киради. Масалан, ЎзР ЖК 176-моддасида қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш жиноятларида бу нарсалар жиноятнинг предмети сифатида шу жиноят таркиби доирасига кирувчи зарурий белги ҳисобланади.
ЖК Махсус қисмидаги бир қатор жиноятлар таркиби учун жиноят содир қилиш вақти, жойи, усули ва ҳоказолар жиноят таркиби доирасига киритилиб, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилган.
Жумладан, ЖК 97-моддаси 2-қисмининг «ж» бандида ўта шафқатсизлик билан, «л» бандида безорилик оқибатида одам ўлдириш назарда тутилиб, усул зарурий белги сифатида қатнашмоқда. Одам ўлдиришни («е» банди) оммавий тартибсизликлар жараёнида содир қилганлик учун жавобгарлик белгиланиб, вақт зарурий белги сифатида қатнашмоқда, уй-жойга кириб босқинчилик, талончилик ёки ўғрилик жиноятини содир қилиш жиноятида жиноят жойи жиноят таркиби доирасига киритилиб қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида қатнашмоқда.
ЖК Махсус қисмининг асосий кўпчилик моддаларида жиноий оқибатнинг миқдори ёки даражаси жиноят таркиби доирасига зарурий белги сифатида киритилган. Масалан, талончилик (ЖК 166-моддаси) анча миқдорда қилинса, ушбу модданинг 2-қисми («б» банди), кўп миқдорда қилинса, 3-қисми («в» банди), жуда кўп миқдорда қилинса, 4-қисми («а» банди) билан жавобгарлик белгиланган.
ЖК Махсус қисмининг бир қанча моддаларида жиноят субъектив томонининг факультатив белгиси ҳисобланган жиноятнинг мотиви ва мақсади зарурий белги сифатида жиноят таркиби доирасига зарурий белги сифатида киритилган.
Жумладан 97-модданинг 2-қисми «и» бандида ғараз мақсадларда одам ўлдириш, 133-модданинг 2-қисми «а» бандида ўлган одамнинг аъзоларини ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда ажратиб олиш учун, 139-модданинг 3-қисмининг «г» бандида туҳмат, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир қилганлик учун жавобгарлик белгиланган ва ҳоказолар.
Субъектнинг факультатив белгилари сифатида шахснинг индивидуал хусусиятлари ҳисобга олиниши мумкин. Масалан, субъектнинг тиббиёт ходими, мансабдор шахс эканлиги, хавфли ёки ўта хавфли рецидивист эканлиги ва ҳоказолар.
Юридик адабиётларда жиноят таркиби факультатив белгилар аҳамиятининг учта жиҳатини кўрсатадилар41[41].
Биринчи жиҳатдаги аҳамияти- бу белгилар қонун чиқарувчи орган томонидан ўша норманинг асосий таркиби доирасига киритилиб, ЖК Махсус қисми моддаси диспозициясида назарда тутилган белгилар (масалан, 205,206 фақат мансабдор шахслар томонидан содир қилиниши) шу моддаларнинг диспозициясида кўрсатилади. 192-моддада эса рақобатчининг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик назарда тутилиб, бу «мақсад» субъектив томонининг белгиси сифатида шу модданинг диспозициясида кўрсатилган.
Иккинчи жиҳатдан аҳамияти шундан иборатки, бу белгилар жиноят таркиби доирасида жазони оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилган. ЖК Махсус қисмининг деярли кўпчилик моддаларида ўша жиноятнинг оғирлаштирувчи турлари сифатида назарда тутилиб, оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи белгилар кўрсатилган.
Учинчи жиҳатдан аҳамияти шундаки, бу белгилар жиноят таркиби доирасига кирмайдиган ва қилмишни квалификация қилишга таъсир қилмайдиган белгилар бўлиб, булар қўшимча белгилар бўлиши мумкин. Аммо қонунда бу белгиларга бефарқ қаралмай суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олинадиган ҳолатлар ҳисобланади.
Бундай ҳолатлар ЎзР ЖК нинг 55 ва 56-моддаларида назарда тутилган бўлиб, 55-моддада суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобга олиниши мумкин бўлган белгиларнинг энг асосийлари назарда тутилган. 56-моддада эса жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобга олинадиган белгиларнинг қатъий рўйхати берилган. Ушбу белгилар қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига (ижтимоий хавфлилик даражасини камайтирувчи ёки оширувчи) таъсир қиладиган бўлса, суд жазо тайинлашда ҳисобга олиши мумкин.
ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати қатъий бўлмай, ушбу рўйхатда кўрсатилмаган, аммо жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасининг камайишига таъсир қилувчи бошқа ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисобга олиш мумкин.
ЖК нинг 56-моддасида жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг қатъий рўйхати берилган бўлиб, суд жазо тайинлашда шу моддада кўрсатилгандан бошқа ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобга олиш мумкин эмас.
 

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish