Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноят таркибининг белгилари ва томонлари (элементлари)



Download 3,18 Mb.
bet35/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

2-§. Жиноят таркибининг белгилари ва томонлари (элементлари)
Жиноят ҳуқуқи фанида жиноят таркибининг назарий модели ишлаб чиқилган бўлиб, жиноят таркиби томонлари (элементлари) ва белгиларини ҳам алоҳида-алоҳида фарқини кўрсатиб беради. Уларни бир-бири билан алмаштириш, бирининг ўрнига бошқасидан фойдаланиш мумкин эмас. Шунга кўра, уларнинг ҳар бирининг тушунчасини алоҳида-алоҳида бериш керак бўлади.
Жиноят таркибининг белгилари — жиноятнинг энг муҳим хусусиятларини қонунда аниқ кўрсатилган тавсифидир.
Жиноят таркибининг томони (элементлари) эса, қонунда жиноят деб топилган ижтимоий хавфли қилмишнинг муайян томони (элементи) доирасига кирувчи белгилар гуруҳини ўз ичига олган жиноят таркиби структурасининг таркибий қисмидир. Ҳар бир жиноятнинг жиноят таркиби унинг объектив ва субъектив томонларини ифодаловчи белгилари йиғиндисидан иборат бўлиб, объектив томони белгилари жиноятнинг объекти ва объектив томонини ифодаловчи белгилари йиғиндисидан, субъектив томонини ифодаловчи белгилари жиноятнинг субъекти ва субъектив томонини ифодаловчи белгилари йиғиндисидан иборатдир.
Демак, жиноят таркиби тўртта томондан (элементлардан) иборат бўлиб булар жиноятнинг объекти, объектив томони, субъекти ва субъектив томонидан иборат бўлиб, бу томонларнинг ҳар бирининг ўзига хос белгилари бўлиб, бу белгилар йиғиндиси жиноят таркибини ташкил қилади. Жиноят объекти ва объектив томони объектив ҳақиқатни ўзида мужассамлаштирса, субъекти ва субъектив томони жиноят содир қилган шахснинг субъектив хусусиятларини ифодалайди. Масалан, ўғрилик жиноятининг объекти мулк бўлса, объектив томондан ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланса, бу жиноятнинг субъекти ўн тўрт ёшга тўлган ҳар қандай шахслар бўлса, субъектив томондан қасддан қилинадиган жиноятдир. Талончилик жиноятининг объекти мулк бўлса, объектив томондан ўзганинг мулки очиқдан-очиқ талон-торож қилинади, субъекти ўн тўрт ёшга тўлган шахслар бўлса, субъектив томондан қасддан содир этилади.
Ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб ҳисоблаш ва ЖК Махсус қисми муайян моддаси билан квалификация қилиш учун жиноий қилмишнинг объекти, объектив томони, субъекти ва субъектив томони таҳлил қилинади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish