Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон



Download 3,18 Mb.
bet140/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

4-§. Айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон
бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш
ЎзР ЖКнинг 66-моддасида белгиланишича, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар жиноят содир қилинганидан кейин жиноят туфайли келтирилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиб, айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Жавобгарликдан озод қилишнинг бу тури жиноят қонунида янги институт бўлиб, 1959 йили қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига маълум эмас эди.
ЎзР ЖКнинг 66-моддасида шахсни жавобгарликдан озод қилишнинг шартлари назарда тутилган бўлиб, улар қуйидагилардир:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этилганлиги;
б) жиноят туфайли келтирилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилинганлиги;
в) айбини бўйнига олиб, жиноий қилмиши тўғрисида ҳокимият идораларига ёхуд расмий шахсларга ихтиёрий равишда мурожаат қилинганлиги ва чин кўнгилдан қилмишига пушаймон бўлганлиги.
Шахсни ЖКнинг 66-моддаси асосида жавобгарликдан озод қилиш учун ана шу юқорида келтирилган шартларнинг барчаси бўлиши керак. Агар қилмишда ана шу кўрсатилган шартлардан фақат биттаси мавжуд бўлса, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланиши мумкин, аммо жиноий жавобгарликдан озод қилишга асос бўла олмайди. Бу шартларнинг барчаси мавжуд бўлсагина шахс жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тушунчаси ЎзР ЖКнинг 15-моддасида берилган. Шундай жиноятни биринчи марта содир этганлик ёки олдин шундай жиноятни содир қилган бўлиб, ўша жиноят учун ЖК 64-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса, қўлланиши мумкинлиги назарда тутилади.
Келтирилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш деганда жиноят натижасида етказилган моддий зарар, қасддан ёки эҳтиётсизликдан нобуд қилинган мулкнинг натура ёки пул шаклида, ёки меҳнати билан тўлаш тушунилади. Келтирилган зарарни тўлаб, чин кўнгилдан қилмишига пушаймон бўлишнинг белгилари қуйидагилардир:
1) жиноят натижасида етказилган зарарни ўз ихтиёри билан тўлаш ёки талон-торож қилинган мулкни ўз ихтиёри билан эгасига қайтариш ёки тергов органларига топшириш;
2) етказилган моддий зарарни ўз ихтиёри билан пул билан тўлаб қоплаш;
3) жабрланувчига жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни айбдор ўз кучлари ёки маблағлари билан тиклаш.
Етказилган маънавий зарар жабрланувчидан кечирим сўраш орқали амалга оширилади.
Айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш ва қилмишига пушаймон бўлиш деганда айбдорнинг ўз ихтиёри билан ҳеч қандай мажбурлашларсиз хабар қилганлиги ёки тегишли давлат идораларига келганлиги тушунилади. Бунда шахснинг хоҳишига қарши тегишли давлат идораларига келишга мажбур қилинган бўлмаслиги керак. Лекин, шу идораларга боришга илтимос қилинган бўлиши мумкин. Шахснинг тегишли давлат идораларига бориб, қилмиши ҳақида арз қилиш учун муайян тўсиқлар бўлганлиги туфайли ўзи шахсан боришининг иложи бўлмаса, телефон орқали ёки бирор киши орқали хабар бериши ва сўнг ўзини тегишли давлат органи ходимлари қўлига топшириб, ЖКнинг 66-моддасида кўрсатилган шартларни бажариши мумкин.
Айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиб, чин кўнгилдан қилмишига пушаймон бўлиш, тегишли давлат органларига ҳали маълум бўлмаган ва жиноят иши қўзғатилмаган, шунингдек, давлат идораларига маълум бўлган ва жиноят иши қўзғатилган жиноят юзасидан қилинган бўлиши мумкин. Аммо бу жиноят тегишли давлат органларига маълум бўлсада, ҳали тўла очилган бўлмаслиги керак.
Шахс терговдан ёки суддан қочиб унга нисбатан қидирув эълон қилингандан сўнг қандайдир сабабларга кўра, ўз ихтиёри билан тегишли давлат органига ўзини топширса, бу жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўла олмайди.
Жиноятни очишга фаол ёрдам берганлик деганда тергов органларига жиноят ҳақидаги ҳақиқий ҳолатларни аниқлашга, жиноят иштирокчиликда содир этилган бўлса, иштирокчиларни фош қилишга, жиноят қуроллари ва воситаларни аниқлаш ва олишга, жабрланувчига тегишли талон-торож натижасида қўлга киритилган мулкни аниқлаш ва ҳоказоларга фаол ёрдам берганлик назарда тутилади.
Қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлишни қуйидаги ҳаракатлари билан исботлаш мумкин:
содир этган жиноятини тан олиб айбини бўйнига олиш, сўроқ қилиш ва юзлаштириш вақтларида жиноят ҳақида аниқ ва тўғри кўрсатмалар бериш, тергов органлари учун муҳим бўлган маълумотларни бериб, муҳим процессуал қарорлар қабул қилинишида ҳамда тергов ҳаракатларининг тўғри йўналишда олиб борилишига ёрдам бериш каби ҳаракатлари орқали;
милиция ёки бошқа суриштирув органи ходимлари билан тезкор-қидирув аъзоларининг яширинган жойларини аниқлаш ва уларни қўлга олишда ёрдам бериш ҳаракатларида ифодаланади.
Жиноят натижасида етказилган маънавий зарар жабрланув-чидан кечирим сўраш орқали қопланиши мумкин.
Кечирим сўраш расмий равишда жамоатчилик йиғилишида жабрланувчи иштирокида ёки оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилиши мумкин. Айниқса, ҳақорат қилиш ёки туҳмат қилиш жиноятлари содир этилганда бундай шаклда кечирим сўраш яхши натижаларга олиб келиши мумкин.
Эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноятларда эҳтиётсизлик натижасида етказилган зарарни қоплаш, жабрланувчининг тиббий даволаниш харажатларига оила аъзоларига моддий ёрдам бериш каби ҳаракатлар етказилган зарарни қоплаши мумкин.
Қонун мазмунига кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати жавобгарликдан озод қилиш фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир қилган шахсларга нисбатан қўлланади.
ЎзР ЖКнинг 15-моддаси мазмунига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қонунда озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазолар назарда тутилган ва қасддан қилинадиган жиноят учун қонунда уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, эҳтиётсизликдан содир этилган жиноят учун қонунда беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киритилган.
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда эҳтиётсизликдан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киритилган.
ЖК Махсус қисмининг айрим моддаларининг ўзида жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган. Жумладан, 155-модданинг (терроризм) тўртинчи қисми, 157-модданинг (давлатга хоинлик қилиш) иккинчи қисми, 160-модданинг (жосуслик) иккинчи қисми, 211-модданинг (пора бериш) тўртинчи қисми ва ҳоказолар.
ЎзР ЖКнинг 66-моддасида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилиш ЖК Махсус қисмида назарда тутилган барча ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларга нисбатан тадбиқ этилса, Махсус қисми моддасида кўрсатилган жавобгарликдан озод қилиш фақат ўша модданинг ўзида кўрсатилган жиноятларнинг ўзи учун, агар бунга ўша моддада назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, қўлланиши мумкин.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish