Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


г) жазо тайинлашда айбдорнинг шахсини эътиборга олиш



Download 3,18 Mb.
bet120/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

г) жазо тайинлашда айбдорнинг шахсини эътиборга олиш.
Ҳар бири киши шахс сифатида ижтимоий бўлиш билан бирга онги жиҳатдан индивидуалдир. Ҳар бир шахсни фақат унинг ўзига хос бўлган қарашлари, эътиқоди, одатлари, оилага бўлган муносабати, иш жойига, ўзини ўраб турган муҳитга ва бошқа ҳаётий қадриятларга бўлган муносабати бўлади. Ҳар бир кишида унинг ҳаёт йўли муайян босқичлар тизимидан иборат ўзига хосдир ва ана шу ўзига хослик унинг шаклланишида бошқаларга хос бўлмаган индивидуал сифатларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Тарбиялаш, ўз моҳиятига кўра, худди ўзига хос пиллапоядек инсон шахсида ҳаётий қадриятларни тахлаб-тахлаб шакллантириб боиш жараёнидан иборатдир.127[127] Демак, ҳар бир индивидда ўзининг яшаётган муҳити билан боғлиқ ҳолда яхши ва ёмон сифатлар ривожланиб боради. Ҳатто жиноят содир қилган шахсларнинг ҳар бирини ўзига хос хусусиятлари бўлади. Масалан, безори ҳеч қачон ўғрилик, талончилик ёки босқинчилик жиноятини содир этмаслиги мумкин. Ҳатто ўғри одамлар билан ғоят хушмуомала, юриш-туриши жуда маданиятли бўлиши мумкин. Ўғриларнинг бир тоифаси чўнтак ўғрилигига (киссавурлик)га, бошқа бирлари қулфларни очишга уста бўлиб, уйларга кириб, ўғрилик қилишга ихтисослашган бўлиши мумкин. Лекин буларнинг барчаси шахснинг ўз мақсад ва истакларини, эҳтиёж ва талабларини қандай усулда қондириш учун танлаган йўлига бориб тақалади. Ўз эҳтиёжи ва талабларини ўзининг ҳалол меҳнати ва хулқи билан қондирадими ёки бошқаларнинг меҳнати ҳисобига Ҳозирқонуний равишда қондирадими? Ундаги ўзини бошқалардан устун қўйиш, “Мен, фақат мен” тушунчаси қандай даражада шаклланган? Ахлоқий бузуқлик ва хулқий тубанлик қанчалик даражада чуқурлашган. Жиноий хулқ қанчалик турғун бўлиб қолган ва ҳоказолар.
Суд жиноят учун жазо тайинлаш вақтида нафақат содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, балки жиноят содир этган шахсдаги юқорида айтилган хусусиятларни ҳам эътиборга олиши керак бўлади. Чунки ҳар қандай турдаги жазо тайинлашдан мақсад Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддасида кўрсатилишича, маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум томонидан янги жиноят содир этилишини ва бошқа шахслар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олишдир.
Суд жиноят содир қилган шахсга нисбатан у ёки бу турдаги жазо турини танлар экан, маҳкумга унинг айбига яраша қонунда белгилаб қўйилган чеклашлар орқали юқорида айтилган мақсадга эришиш учун шароит ярата оладиган жазо турини тайинлайди. Аммо ҳозирги кунда Республимиздаги барча судларда ҳам жазо тайинлашда юқорида айтилган ҳолатларни эътиборга олмоқдалар деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Олий суднинг 1999 йил 14 майда навбатдан ташқари бўлиб ўтган Пленумида “Жиноий жазо чораларини қўллаш бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар ҳақида”ги маърузасида “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг кўпчилиги бўйича айбдорларни озодликдан маҳрум қилиш жойларига юбормасдан, уларга жарима жазосини кўпроқ қўллаб, улардан етказилган зарарни ундириш чорасини кўриш ҳақида асосли хулосага келинган эди... Аммо Пленум қарорлари талаб даражасида бажарилаётгани йўқ”128[128], деб таъкидлаган эди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида жиноят содир этган кишининг шахсини жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қўйилган. Масалан, ЖКнинг 55-моддаси 1-қисмининг “ж” бандида вояга етмаганнинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатилган. Агарда бу белгилар Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий элементи ва квалификация қилиш белгиси сифатида киритилган бўлса, суд ўша санкция доирасида жазо тайинлайверади, агар зарурий белги сифатида кўрсатилмаган бўлса суд жазо тайинлашда эътиборга олади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида жазоларни оғирлаштирувчи ҳолатлар кўрсатилган. Масалан, шу модда биринчи қисмининг “и” бандида илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан жиноят содир этиши, “о” бандида мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсирида жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатилган. Агар булар ЖК Махсус қисмининг моддасида квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида кўрсатилган бўлса суд жазо тайинлашда 56-моддага ҳавола қилмайди. Агар кўрсатилмаган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътиборга олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1.2 бандида “Судлар оғир жиноят содир этган шахсларга, уюшган гуруҳ ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига, муқаддам судланганларга нисбатан қаттиқ жазо чораларини қўллашлари лозим. Бунда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига тажовуз қилиш, порахўрлик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ва қуроллар тарқатиш каби, шунингдек, Республика иқтисодиётига зарар етказувчи жиноятлар алоҳида хавф туғдиришини назарда тутиш керак. Бундай шахсларга нисбатан ён босишнинг ҳар қандай кўринишлари қонунийликни жиддий бузиш деб баҳоланиши керак”, дейилади129[129].
Жиноят кодекси Махсус қисмининг кўпчилик моддаларида жиноятни хавфли рецидивист томонидан содир этилиши жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисмининг “б” бандида қасддан баданга оғир шикаст етказиш хавфли рецидивист томонидан содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган. Бу ерда жиноятчининг шахсини ифодаловчи белги, яъни шахснинг ижтимоий хавфлилигини ифодаловчи жиноят ҳуқуқий белги (хавфли рецидивист эканлиги) қилмишни квалификация қилиш учун зарурий белги сифатида назарда тутилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Жиноят кодексининг бир қанча моддаларида, масалан 104-модда 3-қисмининг “б”, “в” бандларида 105-модда 2-қисмининг “к”, “л” бандларида хавф-ли рецидивист ва ўта хавфли рецидивистларнинг жавобгарлиги ўша моддаларнинг битта қисмида берилган ва фақат бандлар билан ажратилган, ҳолос. Маълумки, ҳар бир жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қисмлар билан ажратиб кўрсатилган, бандлар эса фақат ўша қисми доирасида ижтимоий хавфли ҳисобланган жиноятнинг квалификация қилиш белгилари, ҳолос. Юқорида айтилган моддаларда эса хавфли ва ўта хавфли рецидивистлик даражаси бир хил даражада қўйилган. Бизнинг фикримизча, хавфли ва ўта хавфли рецидивистларнинг хавфлилик даражасини бир хил даражага қўйилиши мақсадга мувофиқ эмас. Буни қуйидагилар билан асослаш мумкин:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддасининг 2-қисмида хавфли рецидивист тушунчаси берилган бўлиб, унда шундай дейилади: “Илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади”. Демак, хавфли рецидив жиноят содир этган деб топиш учун шахснинг олдинги жинояти учун бирон- бир жиноий жазога ҳукм қилиниб, судланганлик муддати ўтмасдан яна олдинги жиноятига ўхшаш жиноятни содир этишининг ўзи кифоя. Бунда олдинги жиноят учун қандай турдаги жазога ҳукм қилинган ва жазо муддатининг, шунингдек, айбдор жиноятни вояга етмаган даврда содир қилганлигининг аҳамияти йўқ.
Қўқон шаҳар судида 1999 йил 10 ноябрда А. Мирзааҳмедов-нинг жиноят иши кўрилди. 17 ёшли А. Мирзааҳмедов олдин (1998 йил 23 ноябр куни)Қўқон шаҳридаги бозорда ўғрилик қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг биринчи қисми билан айбланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима жазосига ҳукм қилинган эди (1998 йил 29 декабрда). У 1999 йил 5 октябр куни велосипед ўғирлаган. Шундай қилиб, Мирзааҳмедов олдинги жинояти учун судланганлик муддати ўтмасдан яна ўғрилик қилган. Кейинги қилган ўғрилик жинояти ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмига тўғри келсада, терговчи унинг қилмишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан, яъни хавфли рецидивист томонидан содир қилинган, деган банди билан айблаб, судга чиқарган. Суд эса қилмишни тўғри квалификация қилинган деб, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ҳукм қилган. Чунки қонун бўйича шахсни хавфли рецидивист деб, қилмишни эса хавфли рецидив жиноят деб ҳисоблаш учун жиноят вояга етган ёки вояга етмаган даврда содир қилинганлигининг аҳамияти йўқ.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддасининг з-қисмида ўта хавфли рецидивист тушунчаси берилган бўлиб, ўта хавфли рецидивистлар оғир ёки ўта оғир жиноятни содир қилганлиги учун бир неча марта озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслардир. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддасида белгиланишига кўра “Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун судланганлиги, шунингдек, қонунда белгиланган тартибда судланганлик муҳлатларининг ўтиб кетганлиги ёки олиб ташланган судланганлик инобатга олинмайди”.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, хавфли рецидивист билан ўта хавфли рецидивистни бир хил даражага қўйиб бўлмайди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддасининг 3-қисмидан хавфли рецидивист учун жавобгар-ликни белгиловчи меъёрни, яъни, 3-қисми “б” бандидан шу модданинг 2-қисмига ўтказилиши керак. Худди шундай ҳолат белгиланган Махсус қисм моддаларини ҳам, бизнинг фикри-мизча, кўриб чиқиш ва муайян ўзгартиришни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўта хавфли рецидивистлар жамият учун ғоят хавфли шахслар бўлиб, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этиш йўлига ўтиб олган шахслардир.
1999 йил 29 июлдаҚўқон шаҳар судида ҳолматов Содиқнинг жиноят иши кўрилган. С. ҳолматов муқаддам уч марта судланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб келган бўлишига қарамай, 1998 йил 25 май куниҚўқон бозоридан жами 13.665 сўмлик товарларни ўғирлаб кетади. Кейинчалик бу товарларни қайта сотаётганида милиция ходимлари томонидан қўлга олинади. Суд унинг қилмишини Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми билан ҳукм қилиб, уни ўта хавфли рецидивист деб топади. Бизнинг фикримизча суд бу ишни тўғри ҳал қилган.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish