Компилияция (Compile) опцияси. Бу опцияда таҳрирдаги программани ишга туширмасдан компиляциядан ўтказиш ва компиляторга маълум бир кўрсатмалар бериш мумкин. Масалан, компиляциядан ўтган ва ишлашга тайёр программани қаерга жойлаш: хотирага ёки дискка, ёки программа матнидаги хатоси бор операторни топиш, программа ҳажми ҳақида ва у ишлатадиган стек, берилганлар сегменти ва динамик хотира тўғрисида маълумот олиш мумкин. Опция чақирилганда экранда қуйидаги меню пайдо бўлади.
Compile Alt-F9
Make F9
Build
Distin ation Disk
Find Error
Primary File: Main.pas
Get Info
Компиляция
Программа яратиш
Ўзгаришларни ҳисобга олиш
Компиляция чиқиши Диск
Хатони излаш
Бош файл: Main.pas
Маълумот
таржимаси
Бу менюнинг иккита опциясини кўрамиз.
Compile опцияси. Таҳрир хотирасига юкланган программани компиляция қилади. Агар программа матнида грамматик хато бўлса, компилятор биринчи хатони учратиши билан ишини тўхтатади ва таҳрир режимига қайтиб курсор билан хато бор жой кўрсатади. Хато тузатилиб программани яна компиляцияга бериш мумкин. Бу опция таҳрир режимидан Alt-F9 орқали чақирилади.
Destination опцияси компиляция жараёни натижаси–ишчи программани қайси қурилмага чиқишини бошқаради. Агар Destination сатрининг ўнг томонида Memory (Хотира) турган бўлса у ҳолда компилятордан чиқувчи файл (ишчи программа) оператив хотирада ҳосил бўлади ва ишга туширилиши мумкин. Агар сатр Destination Disc кўринишида бўлса, компиляциядан чиқувчи файл дискка ёзилади.
Дискда таҳрирдаги файл номи билан бир хил, лекин тури ".exe" бўлган ишчи файл пайдо бўлади. Ҳосил бўлган файлни ТП муҳитидан ташқарида ишга тушириш мумкин.
Ҳисоблаш (Run) опцияси. Асосий менюнинг Run опцияси танлангандан кейин экранда қўшимча меню пайдо бўлади:
Run Ctrl-F9
Program reset Ctrl-F2
Goto cursor F4
Trace into F7
Step over F8
User screen Alt-F5
Ҳисоблаш
Текширувдан чиқиш
Курсоргача бажариш
Блокга кириш орқали бажариш
Блокни чеклаш орқали бажариш
Фойдаланувчи экрани
таржимаси
Run опцияси. Таҳрир хотирасидаги программани компиляция қилади, йиғади ва ишга туширади. Программани ишлаш жараёнида экран программа натижаси экранига айланади. Программа муваффақиятли тугаллангандан кейин таҳрир ойнаси яна тикланади. Ҳисобнинг (Run) ихтиёрий босқичида хато бўлса, бошқарув автоматик равишда таҳрир режимига қайтиб, курсор программа матнидаги хато жойни кўрсатиб туради ва таҳрир ойнасида бу хақда қисқача маълумот пайдо бўлади (бу вақтда F1 тугмаси босилса, хато хақида тўлароқ маълумот олиш мумкин). Агар программа муваффақиятли ҳисобланиб таҳрир ойнасига қайтгандан кейин программа натижа ойнасини кўриш учун User screen опциясини танланг (ёки Alt-F5 тугмаларини босилади). Run опциясини таҳрир режимдан Ctrl-F9 тугмаларини босиш орқали чақириш мумкин.