Файл (File) опция менюси. File опцияси танлангандан кейин экранда қўшимча меню пайдо бўлади:
Load F3
Pick Alt-F3
New
Save
Write to
Directory
Change dir
Os shell
Quit Alt-X
Файлни ўқиш ва хотирага юклаш
Рўйхат
Янги файл
Файлни сақлаш
Янги ном билан сақлаш
Каталог
Каталогни алмаштириш
Вақтинча чиқиш
Чиқиш
таржимаси
Қўшимча менюлардаги айрим опциялар сатрлари охирида айрим тугмалар ёки улар комбинациялари берилган бўлиб, улар таҳрир режимидан бу опцияларга тўғридан-тўғри ўтиш учун босилиши керак бўлган тугмаларни билдиради.
Load опцияси программа матни бўлган диск файлини (матн файлни) ТП таҳрир хотирасига юклайди ва шу орқали программани ўзгартириш, ишлатиш ёки тўғрилигини текширишни амалга ошириш имконини беради. Бу опция танланганда экранда янги бир ойна пайдо бўлиб, унда "Load file name" (юкланадиган файл номи) сўрови ва бу сўровга жавоб тариқасида олдин юкланган файл номи (тури) пайдо бўлади. Биринчи бор юкланаётганда "*.pas" қолип-ифодаси пайдо бўлади. Зарурат бўлса, керакли файл номини киритишингиз ва "Enter"ни босиш орқали шу файлни хотирага юклашингиз мумкин. Агар сўроққа "*.pas" ёки шунга ўхшаш файллар гуруҳини аниқловчи ифода берилса, у ҳолда экранда яна бир жадвал пайдо бўлиб, унда кўрсатилган тур ёки номдаги файлларнинг (масалан, ".pas" туридаги файллар) жадвали пайдо бўлади. Жадвалда ёрқин тўртбурчакни бошқарув тугмалари ёрдамида ҳаракатга келтириб, керакли файл танланади ва хотирага юкланади. Дискдан файл хотирага юкланаётган пайтда хотирада бирорта файл бўлиб, у дискга ёзилмаган бўлса, экранда қуйидаги сўров пайдо бўлади.
<файл номи> not saved. Save (YN)?
(<файл номи> сақланмаган. Сақлансин (ҲаЙўқ)?),
бу ерда <файл номи> таҳрирдаги файл номи. Жавоб "Y" бўлса, файл дискка ёзилади.
Load опциясини таҳрир режимидан F3 тугмасини босиш орқали чақириш мумкин.
New опцияси. Бу опция функция бўлиб, таҳрир хотирасини тозалайди ва уни янги файлни яратишга тайёрлайди. Янги яратилган файлга Noname.pas номи берилади. Файлни хотирага ёзиш пайтида бу номни ўзгартириш мумкин.
Save опцияси. Таҳрир хотирасидаги файлни дискка ёзади. Бу опцияни F2 орқали чақириш мумкин.
Write to опцияси. Таҳрир қилинаётган файл номини ўзгартиради ва шу янги ном билан дискка ёзиб қўяди.
Directory опцияси актив каталогдан файл танлаш ва уни хотирага юклаш имконини беради. Бу опцияга мурожаат қилганда қўшимча ойна пайдо бўлиб, унда
Enter file name? ( файл номини киритинг?)
сўрови ва файллар гуруҳини танлаш калити "*.*" пайдо бўлади. Бу калитни ўзгартириб, унинг ихтиёрий қийматини аниқлашингиз мумкин. Юкланадиган файл номи (тури) аниқ бўлса, шу номни киритиб "Enter" босиш керак. Агар файл гуруҳи калити берилса, унда шу калитга мос келувчи файлларнинг тартибланган жадвали пайдо бўлади. Файлни танлаш худди Load опциясидаги каби амалга оширилади.
Change dir опция-параметр. Келишилган бўйича ўрнатилган диск ёки каталогни ўзгартириш мумкин.
Os shell опцияси. Вақтинча ТП муҳитидан чиқиш. Бундай чиқишда сиз DOS операцион системанинг барча стандарт воситаларга мурожаат қилишингиз мумкин (программа матнини коғозга чоп этиш, дискетани форматлаш ва бошқа программани ишлаш учун хотирага юклаш ва бошқа ишларни бажаришингиз мумкин). ТП муҳитига қайтиш учун EXIT буйруғини бериш керак.
Quit опцияси. ТПдан чиқади ва уни хотирадан олиб ташлайди.