М А Ж Б У Р И Я Т А Р И З А
Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Насаф
кўчаси, 2-уйда жойлашган 1-сон давлат нотариал идораси.
Катта нотариус Кенжаева Матлуба Нурмахматовна.
Икки минг ўн тўртинчи йилнинг апрель ойи саккизинчи куни.
Мен, Aymukanova Dilora Alixanovna – 01.01.1972 йилда туғилганман, вояга етмаган фарзандларим – 29.10.2008 йилда туғилган Халилова Ирода Абдиалим қизини ўзим билан биргаликда Қозоғистон Республикасига саёҳатга соғ-саломат олиб бориб келишни ўз зиммамга оламан.
Ариза матни менинг сўзимдан компьютерда тўғри ёзилган, ўқиб чиқиб ўз қўлим билан имзо қўйдим. Унинг мазмуни ва моҳияти менинг мақсадларимга тўлиқ мос келади.
Ўзбекистон Республикаси Нотариат тўғрисидаги қонуннинг 67-моддаси мазмуни менга нотариус томонидан тушунтирилди.
ИМЗО: ______________________________________________________________________
2014 йилнинг апрель ойи 08 куни мен, КЕНЖАЕВА М.Н. Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг катта нотариуси фуқаро Aymukanova Dilora Alixanovnaнинг менинг ҳузуримда ҳужжатга қўйилган имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқладим.
Ҳужжатга имзо қўювчининг шахси аниқланди, шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилиги шубҳа туғдирмайди, ушбу нотариал ҳаракатни амалга ошириш даврида нотариал идорада унинг муомалага лаёқатсизлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Реестрга № ________________ билан қайд этилди.
1922 (бир минг тўққиз юз йигирма икки) сўм 10 (ўн) тийин давлат божи ундирилди.
КАТТА НОТАРИУС: КЕНЖАЕВА М.Н.
Қашқадарё вилояти ИИБ ХЧК ва ФРБ бошлиғига
Косон туман Пулати қишлоғида прописка қилинган Уринов Ғолиб Шодмонович томонидан
Р О З И Л И К А Р И З А
Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Насаф
кўчаси 2-уйда жойлашган 1-сон давлат нотариал идораси.
Нотариус Унгбаева Раъно Таштемировна.
Икки минг ўн тўртинчи йилнинг май ойи биринчи куни.
Мен, Уринов Ғолиб Шодмонович - 20.02.1974 йилда туғилганман, қизим - 08.05.1996 йилда туғилган Shodmonova Durdona G'olib qiziни Фарғона шаҳар Педагогика институти қошидаги "Ёрмозор" академик лицейи немис тили ўқитувчиси Fayazov Saydullo Fozilovich ўзи билан биргаликда Германия Федератив Республикасига тил бўйича ўқиш курсига олиб бориб келишига ўз розилигимни билдираман.
Розилик аризаси матни менинг сўзимдан компьютерда тўғри ёзилган, ўқиб чиқиб ўз қўлим билан имзо қўйдим. Унинг мазмуни ва моҳияти менинг мақсадларимга тўлиқ мувофиқ келади.
Ўзбекистон Республикаси Нотариат тўғрисидаги қонунининг 67-моддаси мазмуни бизларга нотариус томонидан тушунтирилди.
ИМЗО: _____________________________________________________________________
2014 йилнинг май ойи 01 куни мен, УНГБАЕВА Р.Т. Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси фуқаро Уринов Ғолиб Шодмоновични менинг ҳузуримда хужжатга қўйилган имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқладим.
Ҳужжатга имзо қўювчининг шахси аниқланди, шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилиги шубҳа туғдирмайди, ушбу нотариал ҳаракатни амалга ошириш даврида нотариал идорада унинг муомалага лаёқатсизлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Реестрга № _________________ билан қайд этилди.
1922 (бир минг тўққиз юз йигирма икки) сўм 10 (ўн) тийин давлат божи ундирилди.
НОТАРИУС: УНГБАЕВА Р.Т.
Қашқадарё вилояти ИИБ ХЧК ва ФРБ бошлиғига
Косон туман Пулати қишлоғида прописка қилинган Каримова Дилноз Косимовна томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |