Узбекистонни табиий географик районлаштириш масалалари
Совет Узбекистонининг территорияси табиий жиҳатдан Урта Осиёнинг ажралмас бир бўлагидир. Яқин вақтгача кўпгина тадқиқотчйлар Ўрта Осиёни бир бутун ҳолида табиий географик ; районлаштириш масалалари билан шуғулланиб келдилар. Жумладан Л.С. Бёрг (1913), Р. И. Аболин (1929), В. М. Четиркин г (1944), Э.М. Мурзаев (1953,1958), П.С.Макеев (1956) ва бошқа муаллифлар ўзларининг Урта Осиёни табилй районларга ажратиш схемаларини тақдим этганлар. Бу масалага, шунингдек, СССРни табиййтарихий районлаштиришга бағишланган монография муаллифлари ҳам катта эътибор берганлар.
Ҳозирги вақтгача Узбекистон ва Урта Осиё территориясини районлаштиришнинг бир қанча схемалари бўлишига қарамасдан, умукан табиий географик районлаштиришнинг кўпчилик қабул қилган системасини ишлаб чиқиш охирига етказилмаган. Ваҳолонки, геоботаника, тупроқшунослик, гидрологик ва бошда хил районлаштиришлар соҳасида анча илгарилаб кетилган.
Урта Осиё территориясини табиий географик районлаштириш соҳасида М. П. Петров (1959), Л. Н. Бабушкин на Н. д коқай (1964), М. А. Глазовская, (1953), Т. В. Звонкова (1961) Ва §от, қалар ҳам иш олиб боришган ҳамда ўз схемаларини тақдим этишган. Бу ишларнинг ҳаммаси билан танишиш районлаштиришнинг турли схемалари ўртасида қўлланилган услуб ва принципларнинг хилмахиллигини ҳамда улар ўртасида келишмовчиликлар борлигини кўрсатади.
«СССР территориясини табиийтарихий районлаштириш» (1947) да Урта Осиёнинг бўлиниши қуйидагича кўринишға эгақ Қозоғистон бурмали тоғлари ўлкаси (4 та зона ва 1 та провичция), Турон пасттекислиги ўлкаси (2 та зона, 4 та провинция), Урта Осиё тоғли ўлкаси (6 та провинция). Бу схемадаУрта Осиё катта бир бўлагининг регионал хусусиятлари эътиборга олинмаган. Маеалан, Тўрғай супасимон ўлкасига мансуб бўлган Ородбўйи провинцияси, МанғишлоқУстюрт ва ОролБалхаш про, винцияларининг катта қисми Турон пасттекчслиги ўлкаси таркибига кириб қолган, ваҳолонки, табиий хусусиятлари жиҳатидан улар Қозоғистон бурмали тоғларининг қисми ҳисобланали. Э. М. Мурзаев схемасида Урта (Хиё текисликлар округи ва тоғлар округига бўлинади, ҳар иккала округда шимолий ва жанубий зоначалар ажратилиб, уларнинг территорияси табиий областларга, областлар зса табиий районларга бўлинган. П. С. Макеев (1956) районлаштиришни табиат зоналари ҳамда баландлик минтақалари ва уларнинг ландшафтлари асосида ўтказишни тавсия қилади. Бу тадқиқотчи Урта Осиёни чўллар зонасига киритиб, бу территорияни шимолий, ўрта ва жанубкй зоначаларга бўлади ва ҳар қайси зонача доирасида тоғ ҳамда текислик областларини ажратади. Уз навбатида, областлар районларга бўлинади.
Урта Осиё текисликларида область ва районлар грунтинияг механик таркибини ҳисобга олиб ажратилган. Натижада табигй районлаштиришда грунтнинг механик таркиби роли жуда орттириб юборилган.
В. М. Четиркин ўз монографиясида34 қишлоқ хўжалиги з.хтиёжларини ҳисобга олган табиий географик райпнлаштирвд принциплари ва услубини ишлаб чиқди ва шу асосда Урта Оси:нингтабиий бўлинишининг таксономик системасини берди. В. М. Четиркиннинг районлаштириш схемасида Урта Осиёдаги йирик регионлардан бири унинг жанубиғарбий қисмини игағол қилучи Турон геофациясидир. Турон геофацияси «Урта денгиз Олд Осиё геотипи» нинг бир қисмини ташкил этади. Геофациялик Четиркиннинг таксономик системасида провинцияларга бўлинади. Масалан, Сирдарё, Тяньшань, Фарғона, Юқори Амударё кабилар. Провинциялар қатор регионал комплексларга яжратиаади. Бу бирлик ўз навбатида табиий районларга бўлинади. Табиий районлар Четиркин системасининг охирги босқичидир.
Узбекистон территориясини тўлиғича табиий географик райоилаштирилиши Л. Н. Бабушкин ва Н. А. Когайнинг ишларида35 ўз аксини топган. Бу муаллифлар табиий географик жих,атдан мураккаб комплекслардан иборат бўлган Узбекистон территориясини районлаштиришнинг принциплари ва схемасини ишлаб чиқдилар ва районлаштиришга татбиқ этдилар.
Л. Н. Бабушкин ва Н. А. Когайнинг фикрига кўра, табиий географик районлаштиришнинг асосий вазифаси территорияси ўзаро кескин фарқ қиладиган бўлакларга бўлишдир, чунки бундай тафовутлар кишиларнинг хўжалик фаольятининг турли соҳаларида табиий ресурслардан фойдаланишда, фойдаланиш характери ва усулларида акс этади. Шунингдек, кишиларнинг хўжалик фаолияти объектига ноқулай таъсир этувчи табиий шароитларни ажратиш ва территориядан унумли фойдаланиш мақсадида бундай нокулай шароитларни яхшидаш ёки ўзгартириш ҳам кўзда тутилади.
Комплекс табиий географик районлаштириш учун фацат территориал комплексларнинг жойлашиш қонуяилти хақидаги/қа тасаввурга эга бўлиб қолмасдан, балки табиий комплексларнинг компонентлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳақйда х.ам маълум даражада тушунчага эга бўлмоқ зарур, чунки компонентлар ўртасидаги алоқалар ҳамма вацт ҳам зарур даражада бирбирига мос тушавермайди, баъзан эса комплексларнинг бир компоненти иккинчисининг таъсирини йўққа чиқаради ва шундай қилиб, халқ хўжалигининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунинг учун районлаштиришдаги икки хил (ҳам катта бирликлардан, ҳам знг кичик бирликлардан) ёндашиш бирбирига халақит бермайди, аксинча бири иккинчисини тўлдиради. Табиий географик районлаштириш таксономик системасининг маълум босқичигача «юқоридан» (катта таксономик бирликлардан) бошланиши зарур, бундан сўнг типологик ландшафт картасини анализ қилишга ўтиш ва унинг ёрдамида катта бирликларнинг чегарасини узилкесил аниқлаб олиш мумкин.
Табиий географик районлаштириш материалларидан хўжалик фаолиятининг айрим соҳаларида фойдаланиш учун (масалан, қишлоқ хўжалик мақсадлари учун табиий географик районлаштиришда) айрим соҳ,аларни қизиқтирадиган баъзи масалаларни тўлиқроқ баён этиш ва кичикроқ бўлган регионларгача ажратйш талаб қилинади. Шундай пайтда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши учун табиий шароитнинг қулайлик даражасини аниклаш асосий вазифа бўлмоғи лозим. Табиий географик районлаштириш бирбирларига яқин фанларнинг районлаштириш схемасига суянмоғи керак. Яқин фанларнинг маълумотларини синтез қилиш ва типологик ландшафт картасини анализ қилиш йўли билан табиий географик районлаштириш картасини яратиш мумкин.
Л. Н. Бабушкин ва Н. А. Когай табиий географик районлаштиришнинг умумий назарияси ва принципларига асосланиб, Урта Осиёнинг бир қисми бўлган Узбекистон территорияси учун қуйидаги таксономик бирликлар системасини тавсия қилади: ўлкапровинцияпровинцияча, округ, районлар группаси—район, ландшафт.
Узбекистон территорияси Марказий Қозоғистон ва Гурон провинцияси таркибига киради. Рельефнинг характери жиҳатиђ дан провинциялар бирбиридан кескин фарқ қилади. Турон провинциясида тоғларга нисбатан текисликлар бир оз кўпроқ майдонни эгаллаган бўлса, Марказий Қозоғистон провинцияси деярли бутунлай текисликдан иборат. Шунинг учун бу провинциялар табиий шароитларида ҳам катта тафовутлар мавжуд. Марказий Қозоғистон провинциясида табиат умуман кенглик. зоналлиги қонунияти асосида ривожланади. Бепоён майдонларда кенглик зоналари деярли бутунлай бир хил бўлиб, агар зоналликдан озмикўпми четга чиқиш кузатилса ҳам, лекинч у асосан ер юзасидаги жинсларнинг литологик таркиби, минераллашган ер ости сувининг жойлашиш характери, ер усти сувларининг тақсимланиши билан боғлиқ.
Турон провинциясида кенглик зоналлиги текисликларда яхши ифодаланган, шу билан бирга бу провинциядаги тоғларда баландлик минтақалари мавжуд. Баландлик минтақалари аниқ ифодаланган ҳамда кенг майдонларни эгаллаган. Улар тоғ ёнбағирларининг экспозицияси ва умуман тизмаларнииг тоғ системасида тутган ўрнидаги фарқлар билан боғлиқ ҳолда мураккаблашади. Нисбатан кенг тоғ этаги ёйилмалари ва тоғ олди текисликларига ҳам тоғларнинг таъсири жуда катта бўлади.
Шу сабабли ҳам тоғ, ҳам текислик рельефи қўшилиб кетган провинцияларда текислик ва тоғтоғ этаги кичик провинцияларини ажратиш маъқулдир. Текислик кичик провинцияларида ҳам, тоғтоғ этаги кичик провинцияларида ҳам юзадаги жинсларнинг характери, литологияси, тизмаларнинг умумий йўналишидаги фарқлар табиий шароитдаги тафовутларни келтириб чиқаради. Ҳар иккала кичик провинцияни, уларнинг ҳар бири4ИНГ ичида у ёки бу даражада умумий табиий комплексларнинг компонентлари ўртасидаги алоқалар нисбати характери мазкур участкаларга хос бўлиб, қўшни участкаларда такрорланмайди. Шундай йирик участкалар табиий географик округ деб юритилади.
Округлар доирасида таксономик системанинг навбатдаги қуйи поғонаси бўлган табиий географик район ажратилади.
Табиий географик районлар геологикгеоморфологик шароитларидаги фарқларга асосланиб бирбирларидан ажратилади, табиий районлардаги сезиларли микроиқлямий тафовутларни келтириб чиқарадиган тупроқ, ўсимлик қоалами ҳам геологик ва геоморфологик тафовутларга боғлиқдир.
Табиий район территориясида табиатнинг бирбири билағ боғланган ҳамма компонентлари комплекси жиҳатидан «фарк қиладиган участкалар кўзга ташланадики, бу участкалар ўртасидаги ташқи тафовутлар иқлимий, литологик, геоморфологик, гидрогеологик, гидрологик шароитлар ва антропоген омилларнинг ўзаро мураккаб таъсирининг натижаси бўлган муайян типдаги тупроқда таркиб топадиган ўсимлик қопламида ифодаланади. Бундай участкалар—ландшафтлар ҳар бир табиий географик районнинг умумий мазмунини — структурасини ҳосил қилади.
Табиий районларда бирорбир ландшафт устун туриши ёки бир қанча ландшафтлар биргаликда бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ташқи кўриниши жиҳатидан тоғтоғ олди кичик провинцияси билан бир хил бўлган ландшафтлар текисликдаги кичик. провинциянинг бирор минтақасида шаклланиши мумкин. Буни ландшафтлар ички тузилиши жиҳатдан ҳам ўхшаш деб тушунмаслик лозим, чунки улар регионал шароитлари турлича бўлган табиий географик округларда таркиб топади.
Табиий географик районлар маълум ландшафтлар йиғиндисидан иборат бўлиб, типологик ландшафт картасини таҳлкл қилиш йўли билан ажратилади. Районлар бкр бирларидан ландшафтларнинг таркиби ва уларнинг ўзаро нисбати билан фарқ қилади.
Районлаштиришнинг бу охирги босқичида тадқиқотнинг «юқоридан қуйига» ва «қуйидан юқорига» томон бориладиган услублар тўқнашади. Ландшафтларнинг чегаралари ёрдамида районларнинг ва ҳатто округ ҳамда провинцияларнинг чегараларига аниқлик киритилади.
Шундай қилиб, Л. Н. Бабушкин ва Н. А. Қогайнинг Узбекистонни табиий географик районлаштириш схемасида иккита кичик провинция, 9 та округ ва 38 та табиий географик район ажратилган. Мазкур схемада таксономик бирликларнинг охирги босқичи бўлган ландшафтларнинг схематик классификацияси ҳам берилган. Бу классификацияга кўра 66 хил ландшафт картага туширилган. (Ландшафтная карта Узбекистана,, авт. Гальков Ч. В. Узгипрозем, Ташкент, 1957 г.)
Do'stlaringiz bilan baham: |