ТОҒЛИ УЛКАЛАР ЛАНДШАФТЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Тоғли ўлкалар ландшафтларида табиатюгаг ҳам горизонтал, ҳам вертккал ўзгаришлари акс этганлигидан улар жуда мураккаб тузилишга эга. Тоғ ландшафтларининг асосий хусусияти уларда баландлик минтақаланишининг намоён бўлишидир. Баландлик минтақаланишининг характери ҳамда хуСусиятлари тоғларнинг қайси географик зонада жойланганлигига, уларнинг баландлиги, тизмалар йўналиши ва ёнбағирлар экспозициясига, кенг тарқалган тоғ жинсларига. х.амда тоғли ўлкаларнинг палеогеографик тараққиётига боғлиқ.
Тоғли ўлкалардаги рельефнинг кучли. даражада парчаланиб кетганлиги тоғ ландшафтларииинг ҳамда уларнинг таркибий исмларининг хилмахил бўлишини тақозо қилиб, ҳар бир жок учун мах.аллий ландшафтларни вужудга келтиради.
Тоғли ўлкалар ландшафтлари яхши ўрганилмаганлигидаи. ландшафтларни ва уларнинг таркибий қисмларини аниқлашда турли хил қарашлар бор. Айрим тадқикотчилар ҳар бир баландлик минтақасини алоҳида ландшафт деб, бошқалар бутун бир ёнбағирни бир ландшафт деб, яна бошқалар ҳар бир тизмани алоҳидаалоҳ,ида ландшафт деб қараш тарафдоридир. Қуйида тоғ ландшафтларишшг таркиб топишига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни кисқача баён қиламиз.
Ландшафтга таъсир кўрсатадиган орографик элементлардан энг муҳими тоғларнинг абсолют баландлигидир.
Тоғларнинг абсолют баландлигиға кўра уч босқичга — паст, ўртача баландликдаги ва баланд тоғларга бўлиниши факат орографик бўлинишгина бўлиб қолмай, у ўзида географик комплекслиликни акс эттиради. Паст тоғлардаги иқлимий шароит қўшни текисликлардаги атмосфера. циркуляцияси. таъсири остида таркиб топади. Бу тоғларда кенглик зоналлиги. хусусиятлари кўпроқ акс этади. Уртача баландликдаги тоғларда х,авонинг вертикал даракатлари кучайиб, атмосфера фронти «кескинлашади, турли экспозициялар табиатидаги фарқ катта бўлади. Баланд тоғларда эркин атмосферадаги ҳаво оқимлари асосий роль ўйг найди, ер юзаси ҳолатининг иқлимга таъсири кучсиз бўлади, иқлимда ер юзасидаги атмосферанинг роли камаяди. Бунинг натижасида ҳар бир босқичдаги тоғларда ўзига хос баландлик минтақалари комплекси вужудга келади. Пастки босқичда тоғ ландшафтлари билан текислик ландшафти ўртасидаги оралиқ ландшафтлар таркиб топади. Урта босқичда ландшафт минтақалари экспознциялардаги фарқларга қараб жуда мураккаб бўлади. Юқори босқичда (баланд тоғларда) иқлимий шароитда тафовут катта бўлмаганлигидан баландлик ландшафт минтақалари комплекси упчалик мураккаб бўлмайди. Баланд тоғларда бу учала баландлик ландшафт босқичлари акс этган бўлади. Бу учала босқичларнинг абсолют баландлиги ҳақида кўпчилик тан олган аниқ фикр йўқ. Босқичларнинг ландшафт комплекслари ҳисобга олинадиган бўлса, улар турли жойда турлича баландликка эгадир. Масалан, Фарғона водийсида паст тоғларга адирларни ва тоғ олди пролювиал текисликлари (600—1200 ж),ўртача баландликдаги тоғларга 1000—2500—3000 м баландликкача, яъни тоғ бутазор ва сийр.ак ўрмонларидан арча .ўрмонларининг юқори чегарасига бўлган ерлар, баланд тоғларга субальп, альп ва нивал минтақа эгаллаган жойлар (2500—3000 м дан юқори) киритилади.
Тоғли ўлкалардаги ландшафтларнинг таркиб топишида муҳим омиллардан иккинчиси тоғ ёнбағирларининг экспозициясидир. Тоғ тизмаларининг каттакичиклиги,ён бағирларнинг табиий географик процессларга бўлған таъсирига қараб ёнбағирларни икки категорияга ажратиш мумкин. Биринчи категория ёнбағирларга бош тизманинг ёнбағирлари, иккинчи категориядаги ёнбағирларга ён тизмалар (тармоқ тизмалар) ёнбағирлари киритилади.
Бош тизма ёнбағирлари табиий географик бўлинишда йирик бирликларни ажратишга, иккинчи категория ёнбағирлар ландшафтларни ажратишга асос қилиб олиниши мумкин. Бош тоғ тизмалари кўпинча иқлим типлари орасида табиий чегара бўлади. Масалан, Бош Қавказ тизмаси мўътадил минтақа иқлими билан субтропик минтақа иқлими ўртасида чегарадир. Ёнбағирларнинг маҳаллий иқлимга таъсири асосан икки хил бўлади — шамолларга ва қуёш нурининг тақсимланишига.
Қуёш нурининг тақсимланишига бўлган таъсир ёнбағирларнинг иссиқлик ва сув режимини белгилайди. Ёнбағирлар экспозициясининг температура режимига таъсири, бошқача қилиб айтганда, турли экспозициядаги ёнбағирлар иссиқлик режимидаги тафовут ўртача кенгликларда жуда катта бўлади.
Қутбий ўлкаларда қуёш горизонт устида ботмасдан пастда айланиб турганлигидан ёнбағирларни деярли бир хилда иситади. Шунинг учун ёнбағирлар иссиқлик режимидаги фарқ катта бўлмайди. Экваторга яқин ўлкаларда ҳам ёнбағирлар иссиқлик режимидаги фарқ унчалик катта эмас, чунки бу ерларда қуёш ҳар вақт зенитдан ўтади. Ёнбағирларнинг иссиқлик режимидаги бу тафовутлар ландшафтнинг бошқа компонентларида ҳам ўз аксиии топади. Масалан, Тяншань тоғ системасидаги Норин тоғининг шимолий ва жанубий ёнбағирларида 2300 м баландликда ёздаги кундузги температура 9° га фарқ қилган.
Енбағирларнинг шамолларга нисбатан экспозицияси иқлимнинг икки элементига — температура шароити ва ёғин миқдорига таъсир кўрсатади. Географик кенглик бўйлаб чўзилган кўпчилик тоғ тизмалари шимолдан келадиган совуқ ҳавони жанубий ёнбағирга, жанубдан келадиган ҳаво массаларини шимол томонга ўтказмай, ёнбағирлар ўртасида температура режимининг катта фарқ қилишига сабаб бўлади.
Ёнбағирлар шамолни тўсиб қолиб, ёғин миқдорининг турли экспозициядаги ёнбағирларда кескин фарқ қилишига олиб келади.
Енбағирларнинг қиялик даражаси ёғин тақсимотига ва қуёш нур энергиясининг тушишига таъсир этади. Қиялик ошган сари ёғин миқдори ёнбағирларда кўпайиб боради. Тоғларда, айниқса тоғ оралиғидаги ботиқларда, рўй берадиган температура инверсияси ҳам баландлик минтақаларининг жойлашишига таъсир кўрсатади. Бунинг оқибатида баландлик минтақаларининг жойлашишида ҳам баъзан инверсия кузатилади. Масалан, тайга зонасида ботиқ ерлар таги тундрадан иборат бўлади.
Тоғли ўлкалар табиий географик комплексларининг таркиб топишида тоғ жинсларининг таркиби, қатламларнинг ётиш шароити катта роль ўйнайди. Геологик тузилиш тоғларда текисликларга нисбатан жуда тез ўзгаради. Тоғ ландшафтларининг ниҳояда хилмахиллиги ҳам кўп жиҳатдан ана шу геологик тузилишга боғлққдир. Жойнинг геологик тузилиши аввало тупроқ хосил қилиш процессларида, тупроқнииг минералогик таркибида, гупроқ реакцияси характерида ва булар орқали ўсимлик қопламкда акс этади. Асосий тоғ жинсларида ҳосил бўлган тупроқлар чириндига бойроқ бўлади, нордон тоғ жинсларидаги тупроқларда подзоллашиш процесси кучлироқ ва тўлиқроқ бўлади. Оҳактош ётқизиқлари устидаги тупроқлар реакцияси асосан карбочатли бўлади. Бунга Сўх сойининг адирларни кесиб ўтган қисмидаги учламчи давр қизил гил ётқизиқлари ландшафти мисол бўла олади. Бу ландшафт ўзининг ўсимлик туркумлари, упроғининг механик ҳамда химиявий таркибининг ўзига хослиги даан атрофдаги адирлар ландшафтидан кескин ажралиб туради.
Юқорида қайд қилиб ўтилганлардан кўриниб турибдики, батандлик минтақалари территориал бутунлиги жиҳатидан ҳам,
геологик тузилиш ва тоғ жинсларининг таркиби жнҳатидан ҳам яхлит табиий географик комплекс бўлмай, тупроқ ва геоботаник бирликдан иборат. Ёнбағирлар экспозицияси турли ёнбағирла{. нинг табиий шароитидаги тафовутларга сабаб бўладй, лекин ба ланд тоғларда бир ёнбағирнинг ўзи учта баландлик босқичида жойлашган бўлиб, бу ёнбағирнинг ҳар бир баландлик босқичи ўзининг бутун табиий комплекси билан бирбиридан фарқ қилади ҳамда ўзида зонал, азонал ва экспозиция хусусиятларини акс эттиради. Шунинг учун ҳам тоғли ўлкаларда ландшафтларни ажратишда тоғларнинг паст, ўрта ва баланд тоғлар деб ажратилган учта баландлик босқичи асос бўлиши, геологик, геоморфологик тузилиши бирлиги, экспозицияси бирлиги ҳисобга олиниши лозим. Бу ҳар учала баландлик босқичига тоғли ўлкаларнинг учта ландшафт яруси тўғри келади. Ана шулардан келиб чиқиб, тоғ ландшафтига қуйидагича таъриф бериш мумкин: тоғ ландшафти деб ландшафт ярусининг муайян (маҳаллий) баландлик минтақалари системасига, бир хил геологик ва геоморфологик тузилишга, бир хил литологик таркибга эга бўлган қисмига айтилади. Тоғ ландшафтлари кўпинча битта баландлик минтақасига тўғри келади, лекин айрим вақтда бир қанча минтақаларнинг ёнмаён турган қисмларини ўз ичига олиши мумкин ёки, аксинча, бир баландлик минтақасида бир неча ландшафт бўлиши ҳам мумкин. Мисол тариқасида Совет Закарпатьеси ландшафтлари схемасини (16расм) келтирамиз31.
Ужгород—Хуст вулканик тизмаси паст тоғ ландшафти, бук ўрмонлари минтақасида жойлашган. Ғарбий Полонина Карпат тоғлари ландшафти ўртача баланд тоғ ландшафтн. Бу ландшафт ҳам бук ўрмонлари минтақасида жойлашган, лекин бу ўрмонлар тоғ тайта минтақасига ўткинчи ўрмонлар бўлиб, субальп минтақасига хос ерлари бор. Черногория ландшафти ўртача баланд тоғ ландшафти бўлиб, анча мураккаб, унинг таркибига тоғ тайга минтақаси, бук ўрмонлари минтақаси ва камбар субальп минтаг қаси киради. Бу ландшафтда альп типидаги ўтлоқлар ҳам бор.
Тоғ оралиғидаги сойликлар ўзи битта ландшафтни ташкии этади, лекин Фарғона водийси, Иссиқкўл ботиғй каби катта ботиқларда бир неча ландшафт таркиб топади (4 расмга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |