Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисобо-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисобо-
тини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишлар хўжалик су-
дига тааллуқли эмас. Суд томонидан фақатгина баҳолаш 
тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказиш натижалари 
бўйича тузилган хулоса кўриб чиқилади.
бухоро вилоят хўжалик судининг когон туман йўл хўжалиги 
пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасидан ундирувчи «шох
-
руд транс» МЧж фойдасига 12 851 406 сўм ундириш тўғрисидаги 
ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида суд депар
-
таменти когон туман бўлимининг суд ижрочиси қарздорга тегиш
-
ли бўлган «даМас», «тико» ва «уаз 31512» русумли автотран
-
спорт воситаларини хатлаган ва уларни баҳолаш учун мутахассис 
тайинлаш ҳақида қарор чиқариб, қарор ижросини «Фазилат нури 
плюс» баҳолаш ташкилотига юклаган.
суд ижрочисининг ушбу қарорига асосан баҳоловчи ташки
-
лот томонидан «даМас» русумли автомашина 5 885 130 сўмга, 
«тико» русумли автомашина 4 021 652 сўмга, «уаз 31512» русум
-
ли автомашина 1 570 338 сўмга баҳоланган ва бу ҳақда ҳисобот 
тузилган.
суд ижрочилари когон туман бўлими қарздорга билдиришно
-
ма юбориб, унда хатланган учта автотранспорт воситалари «Фа
-
зилат нури плюс» баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланганлиги 
ва улар Республика кўп тармоқли «агро саноат биржаси» орқали 
савдога чиқарилганлигини маълум қилган.


372
баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган нархлардан норо
-
зи бўлиб, қарздор судга суд ижрочилари когон туман бўлими ва 
«Фазилат нури плюс» баҳолаш ташкилотига нисбатан даъво ари
-
заси билан мурожаат қилиб, суд ижрочисининг ижро иши юри
-
тишда мутахассис тайинлаш ҳақидаги қарорни ҳамда транспорт 
ва техника воситаларини баҳолаш бўйича ҳисоботни ҳақиқий 
эмас деб топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан суд 
ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини 
қаноатлантириш рад этилган, баҳолаш ҳисоботини ҳақиқий эмас 
деб топиш талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Қонун 20-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижро 
ҳаракатларини амалга ошираётганда юзага келадиган, махсус би
-
лимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун 
суд ижрочиси ўз ташаббусига ёки тарафларнинг илтимосига би
-
ноан ўзининг қарори билан мутахассис тайинлаши мумкин. шу
-
нингдек Қонун 54-моддасининг иккинчи қисмига биноан суд иж
-
рочиси мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб 
этади.
«баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 18
1
-моддасида 
зарур бўлган ҳолда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончли
-
лигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонун ҳужжатларида бел
-
гиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шарт-
нома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкинлиги, баҳолаш 
тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш 
натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилиши, бу
-
юртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида 
олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда 
кўриб чиқилиши кераклиги белгиланган.
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг 
«баҳо лов чи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш 
ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулия-
тини ошириш тўғрисида» 2008 йил 24 апрелдаги пҚ–843-
сонли Қарори билан тасдиқланган «баҳоловчи ташкилотлар ва 
баҳоловчилар тўғрисида»ги низомнинг 38-бандига кўра, зарурат 
бўлганда баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи 
ҳаққонийлигини текшириш учун қонун ҳужжатларида белги
-
ланган тартибда баҳолаш тўғрисидаги мазкур ҳисобот шартно
-


373
ма асосида бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан экспертизадан 
ўтказилиши мумкин.
ушбу низомнинг 39-бандига асосан баҳолаш тўғрисидаги 
ҳисоботни экспертизадан ўтказишнинг буюртмачиси олинган ху
-
лосага рози бўлмаган тақдирда ушбу баҳс суд томонидан кўриб 
чиқилади.
бундан кўринадики, баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш 
тўғрисидаги ҳисоботининг қонунийлиги ёки асослилиги суд то
-
монидан баҳоланмайди. унинг ҳаққонийлиги бошқа баҳоловчи 
ташкилот томонидан экспертиза ўтказиш йўли билан текширила
-
ди. бунинг натижасида тузилган экспертиза хулосасини ҳақиқий 
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво хўжалик судига тааллуқлидир.
шу боис, биринчи инстанция суди суд ижрочисининг 
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни 
рад этиш, баҳолаш ҳисоботини ҳақиқий эмас деб топиш талаби 
бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида асосли хулосага келган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish