Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2012 йил 26 апрелдаги 25-сонли қарори
билан тасдиқланган)


345
2.14. ФИСКАЛ ХОТИРАЛИ НАзОРАТ-КАССА 
МАШИНАЛАРИДАН вА ТЎЛОвЛАРНИ ПЛАСТИК 
КАРТОчКАЛАР АСОСИДА қАБУЛ қИЛИШ БЎЙИчА 
ҳИСОБ-КИТОБ ТЕРМИНАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ТАРТИБИНИ БУзгАНЛИК БИЛАН БОғЛИқ НИзОЛАР 
БЎЙИчА СУД АМАЛИЁТИ
(2010–2011 йиллар ва 2012 йилнинг биринчи ярми)
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдони амалга оши-
ришда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хиз-
матлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча 
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мажбурий тартибда 
фискал хотирага эга бўлган НКМлари қўлланган ҳолда амал-
га оширилади, Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси 
томонидан белгиланадиган айрим тоифадаги хўжалик юри-
тувчи субъектлар бундан мустасно.
шаҳрисабз туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб, Ятт 
Г. Эгамбердиевага нисбатан ск 119-моддасининг биринчи қисмига 
асосан 1 130 400 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талаб қаноатлантирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши шаҳрисабз туман ҳудудий комиссиясининг 
рухсатномаси ва шаҳрисабз туман дсининг буйруғига асосан 
Ятт Г. Эгамбердиевага қарашли савдо дўконида қисқа муддатли 
текшириш ўтказилган.
текшириш натижалари юзасидан далолатнома расмийлашти
-
рилган. унда дўкон хазинасидаги пуллар саноқдан ўтказилганда 
61 700 сўм нақд пуллар мавжудлиги, бироқ тадбиркор томонидан 
савдо фаолияти нкМ ўрнатилмасдан амалга оширилаётганлиги 
аниқланганлиги қайд этилган.
дсининг текшириш натижаси юзасидан ҳисобланган молия
-
вий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақидаги қарори МЧж томонидан 
бажарилмаган. шу боис дси хўжалик судига мурожаат қилиб, 
жавобгарга нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 
17 ноябрдаги 306-сонли қарори билан тасдиқланган «аҳоли би
-
лан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хоти
-
рага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби 


346
тўғрисида»ги низомнинг 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республи
-
каси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, 
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли 
ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари мажбурий 
тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фао
-
лиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни 
фискал хотирага эга бўлган нкМларини қўлламасдан амалга оши
-
риши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим 
тоифалари бундан мустасно.
Ваҳоланки, жавобгар ўз фаолиятини нкМ ўрнатмасдан юрит
-
ган.
ск 119-моддасининг биринчи қисмига асосан фискал хотира
-
ли нкМларини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асоси
-
да қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш 
мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга 
оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб 
олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга 
тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани 
ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация 
қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик энг кам иш ҳақининг ўттиз 
бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди арз 
қилинган талабни қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 1 130 400 
сўм молиявий санкция қўллашни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish