187
экотуризмни ривожлантириш алоҳида таъкидланганлиги ҳам,
экотуризмни жадал
ривожлантиришнинг жиддий муаммоларини аниқлашимиз ва бу муаммоларнинг ечимларини
ишлаб чиқишнинг илмий-амалий тадқиқотларни бошлашимизнинг вақти келди. Экотуризмни
ривожлантиришдаги кўплаб муаммолар ҳам мамлакатимизда экотуризмни ривожлантиришга
киришганимиздан кейингина аниқланмоқда.
Ҳозирга келиб республикамизда экотуризмни ривожлантиришда ечимлари жиддий бўлган
муаммолари ҳам юзага чиқмоқда. Бу муаммоларнинг биринчи навбатда ўз ечимини кутиб
тургани, экотуризм учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади. Мамлакатимизда
экотуризмни ривожлантиришда давлат табиат қўриқхоналаридан фойдаланишда бу
қўриқхоналарга экотуризм-рекреация маршрутларини ишлаб чиқишнинг долзарблиги
юқорида келтирилган асослардан иборат. Экотуризмнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида
«Табиатни муҳофаза қилиш Ҳалқаро иттифоқи», «Халқаро туризм жамияти», «Ёввойи табиат
умумжаҳон жамғармаси» ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар Бутунжаҳон туризм
ташкилотининг экотуризм ҳақидаги таърифини қабул қилишди. Юқорида экотуризмнинг
объекти ва предмети тўғрисидаги таърифлардан кўриниб турибдики, экологик туризм ўтган
асрнинг оҳирларидан бошлаб жаҳон туризми индустриясига аста-секинлик билан кириб келди.
Ҳозирги кунга келиб, экотуризм жаҳонда жадал суръатларда ривожланиб бораётган
иқтисодиёт соҳаларидан бирига айланди.
Ўзбекистонда экотуризмнинг ривожланиши, нафақат маънавий, илм-фан,
маданият-
маърифат балки табиатни муҳофаза қилиш, экотуристларни табиатимизга жалб этиш, ноёб
ўсимлик ва ҳайвонот оламини сақлаш ва кўпайтириш муаммоларни ҳал қилишга, шу билан
бирга иқтисодий масалаларни-маҳаллий халқнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш,
уларни янги иш жойлари билан таъминлаш ҳамда ватанимизнинг иқтисодиётини ўсишига
катта хисса қўшади. Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг ўртасида, экотуризмнинг
ривожланиши учун қулай бўлган транспорт чоррахасида жойлашганлиги ҳам экологик
туризмни ривожлантиришда кўплаб салоҳиятли имкониятларни яратади.
Экотуризм
ватанимизнинг табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида, нафақат хорижий
сайёҳларни Ватанимизнинг ажойиб табиат ландшафтлари, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва
набобат дунёсига бой ва бетакрор табиати билан таништириш, халқлар ўртасида дўстлик
ришталарини боғлаш, мамлакатлар ва турли халқларнинг бир-бирини атрофлича билишга,
маданиятини, урф одатини ўрганишга имкон беради. Шу билан бирга Ўзбекицон ҳудудида
йўқолиб кетиш арафасида турган ноёб ўсимлик, ҳайвонот ва набобат дунёсини сақлаш ва
кўпайтириш мақсадларида қўриқхоналар таркибида ва атрофида жаҳон
талабларига жавоб
бериладиган миллий табиий боғларни яратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни амалга
ошириш орқали муҳофаза қилинадиган ҳудудларда экотуризм объектларининг моддий-
техника базасини яратиш учун «Давлат экотуризм дастур»ларини ишлаб чиқиш зарур бўлади.
Дунё ҳамжамиятига хизмат қилувчи юқоридаги халқаро марказларнинг ўз олдига қўйган
мақсадлари ҳар хил бўлсада, экотуризмнинг ўрнини белгилашдаги хулосалари деярли бир хил.
Чунки, экотуризмни тарғиб қилаётган ташкилотларнинг иш тартиби, мақсадлари доимо бири-
бирини тўлдиради. Дастлабки икки халқаро жамият табиатдан туристик мақсадларда
фойдаланиш тарафдори, кейинги халқаро ташкилот эса табиатни муҳофаза қилиш билан
машғул. Бу халқаро ташкилотлар экотуризмни бир хил маънода таърифлар экан экотуризмда
табиат ҳам муҳофаза қилинади ҳам унинг ресурсларидан инсон фойдаланади. Экотуризмнинг
ҳақиқий мухлислари ўзининг янги табиат гўшаларига саёҳати вақтида «табиат-жамият
дўстлиги, бардамлиги» муносабатларини кўришни хохлайди».
Умумий фикрларни жамлаб
таҳлил қилганимизда экотуризм табиат қўйнида бўлишдир. Экотуризм билан табиатшунослик
ва табиатни муҳофаза қилишнинг қўшилиб кетгани экотуризмни ривожлантиришга илмий-
амалий меъёрлардан кўпроқ эътибор берилаётганлигидадир деб тушуниш тўғри бўлади.
188
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов Сингапур
Республикасига Давлат ташрифи арафасида шу мамлакатнинг марказий нашрларидан бири
мухбирининг саволларига берган жавобларида Ўзбекистонда экологик туризмнинг катта
салоҳиятга эга эканлигини таъкидлаган ҳолда, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳақида
қуйидагиларни келтиради
Do'stlaringiz bilan baham: