Таълим тизимининг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили Республикада узлуксиз таълим тизимининг барча босқичлари ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик асосида фаолият юритишларини ифодалайди. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув дастурлари академик литсей ва касб-ҳунар коллежларининг, ўз навбатида уларнинг ўқув дастурлари олий ўқув юрти ўқув дастурлари билан мутаносибликда яратилиб, бири ўзидан аввалги босқичда ўзлаштирилган маълумотни бойитади ва ривожлантиради.

Таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги мамлакатда таълим тараққиётининг ривожи илмий асосларга эга бўлиб, у фан-техника, маданиятнинг юксала бориши билан чамбарчас ҳолда ривожланиб боришини назарда тутади.

Инсоният мавжуд экан, ҳар доим тараққиёт сари интилади ва янгидан-янги фан ютуқларини қўлга киритиб боради. Таълим тизими эса ана шу фан янгиликларини келажак авлодга етказиб беришни таъминлайди. Шу боис таълим тизимининг дунёвий характерда бўлиши талаб этилади.
07/06/21
Билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири саналиб, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида ушбу тамойилга тўла амал қилинади. Таълим олувчиларнинг истеъдод ва қобилиятлари давлат томонидан моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиб борилади. Бундай рағбатлантиришлар сирасига истеъдодли ўқувчиларни фахрий ёрлиқлар, стипендиялар ва х.к

Таълим тизимида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш тамойили таълимни ташкил этиш ва унинг сифатини оширишда давлат ва жамиятнинг таълим муассасаларини бошқаришда ҳамкорликка эришишни назарда тутади. Таълим тизимида давлат ва жамият бошқаруви таълим самарадорлигини оширишга замин яратади.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган узлуксиз таълим тизимида узвийликни таъминлаш миллий дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда устувор аҳамият касб этади.
Узлуксиз таълим тизимида тизимлилик ва изчиллик принципи
Узлуксиз таълим тизимида тизимлилик ва изчиллик принципи муҳим аҳамият касб этади. У таълимда маълум мантиқий изчиллик бўлиш зарурлигини билдиради, чунки билимлар ворислик характерига эга. Билим олишдаги тизимлилик ва изчиллик назария ва амалиётнинг бирлиги, Давлат таълим стандартлари, уларга мос равишда ўқув дастурларини яратиш ва таълим-тарбия жараёнига босқичма-босқич жорий этиш билан таъминланади.