59-оят. «Албатта Исонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидирки, уни тупрокдан яратиб, сўнгра "Бўл", деди. Бас, у (жонли одам) бўлди».
Муфассирлар айтади: «Нажрон элчилари Расулуллоҳга (саллаллоҳу алайҳи васаллам): "Нима учун бизнинг соҳибимизни сўкасиз?"дейишди. У зот: "Нима дебман?-"дедилар. Улар: "Сиз у кишини банда дедингиз", дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи васаллам): "Ҳа, шундай, У Аллоҳ-нинг бандаси ва элчисидир. Бокира Марямга юборган сўзидир", дедилар. Улар бундан ғазабланиб: "Отасиз яратилган бирор инсонни биласизми? Агар рост бўлсангиз, бизга кўрсатинг-чи", дейишди. Шунда мазкур оят тушди.
وَمَا مُحَمَّدٌ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ أَفَإِن مَّاتَ أَوْ قُتِلَ انقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ وَمَن يَنقَلِبْ عَلَىَ عَقِبَيْهِ فَلَن يَضُرَّ اللّهَ شَيْئًا وَسَيَجْزِي اللّهُ الشَّاكِرِينَ (144) وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلاَّ بِإِذْنِ الله كِتَابًا مُّؤَجَّلاً وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الآخِرَةِ نُؤْتِهِ مِنْهَا وَسَنَجْزِي الشَّاكِرِينَ
144-145-оятлар. "Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир. холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлap ўтган. Бас, агар у (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом) — вафот қилса ёки ўлдирилса, ортгаа (куфрга) қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эca (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандалapини муносиб мукофотлайди. Ҳар бир жон фақат Аллоҳнинг изни билан, аниқ белгалаб қўйилан мудлатда ўлим топади. Ким дунё савобини истаса, унга истаган нарсасини берурмиз. Ким охират савобини истаса, унга истаган нарсаини берурмиз. Ва шукр қилгувчиларни муносиб мукофатлаймиз".
Атия Авфий айтади: «Уҳудда мусулмонлар енгилишгач, баъзи одамлар: "Муҳаммад мағлуб бўлди. Уларга (мушрикларга) қўлингизни берингиз. Ахир улар ўз ака-укаларингиз-ку", ейишди. Баъзилар эса: "Агар Муҳаммад ўлган ўлса, пайғамбарингиз юрган йўлдан унга эргашиб юрмайсизми?" дейишди. Шунда мазкур ятлар тушди».
مَّا كَانَ اللّهُ لِيَذَرَ الْمُؤْمِنِينَ عَلَى مَآ أَنتُمْ عَلَيْهِ حَتَّىَ يَمِيزَ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ وَمَا كَانَ اللّهُ لِيُطْلِعَكُمْ عَلَى الْغَيْبِ وَلَكِنَّ اللّهَ يَجْتَبِي مِن رُّسُلِهِ مَن يَشَاء فَآمِنُواْ بِاللّهِ وَرُسُلِهِ وَإِن تُؤْمِنُواْ وَتَتَّقُواْ فَلَكُمْ أَجْرٌ عَظِيمٌ
179-оят. "Аллоҳ мўминларни мана шу ҳолатда ташлаб қўювчи эмас. Ҳали У (Уҳудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади. Аллоҳ сизларни ғайб илмидан хабардор қилмади. Лекин Аллоҳ пайғамарларидан Ўзи истаган зотларни сайлаб олур (ва уни ғойибдан хабардор, огоҳ қилур). Бас, Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирингиз! Агар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун улуғ ажр-мукофот бордир".
Суддий айтади: «Расулуллоҳ (соллалоху алайҳи васаллам): "Ҳудди Одамга (алайҳиссалом) кўрсатилганидек, менга ҳам умматим кўрсатилди. Ким енга иймон келтиргани, ким келтирмагани билдирилди", дедилар. Бу хабар мунофикларга етди, масхара килишиб: "Муҳаммад ким унга иймон келтиргани, ким келтирмаганини биламан, деб ўйлаяпти. Биз у билан бирга юрибмиз, у бўлса бизнинг кимлигимизни билмайди", дейишди. Шунда мазкур оят туширилди.
Калбий айтади: «Қурайшликлар: "Эй Муҳаммад, ким сенга қарши бўлса, дўзахда бўлади ва Аллоҳ унга ғазаб қилади, ким сенга эргашса, у жаннатда бўлиб, Аллоҳ ундан рози бўлади, деб ўйлаяпсанми? Ундай бўлса, сенга иймон келтирган ва иймон келтирмаган кишининг хабарини берчи", дейишди. Шунда мазкур оят туширилди.
Абу Алия айтади: «Мўминлар мунофиқ билан мўминнинг орасини ажратиб турадиган бир белги-аломат беришини сўрашганида шу оят туширилди».
وَلاَ يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَبْخَلُونَ بِمَا آتَاهُمُ اللّهُ مِن فَضْلِهِ هُوَ خَيْرًا لَّهُمْ بَلْ هُوَ شَرٌّ لَّهُمْ سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُواْ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلِلّهِ مِيرَاثُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاللّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ
180-оят. "Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонлиқдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари Киёмат кунида бўйинларига ўралажак! (Барча жонли-жонсиз нарсалар кетар ва) осмонлару ер мерос бўлиб, Аллоҳнинг Ўзига қолур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабар-дордир".
Барча муфассирлар, бу оят закот бермайдиганлар ҳақида тушган, дейишади.
لَّقَدْ سَمِعَ اللّهُ قَوْلَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ فَقِيرٌ وَنَحْنُ أَغْنِيَاء سَنَكْتُبُ مَا قَالُواْ وَقَتْلَهُمُ الأَنبِيَاء بِغَيْرِ حَقٍّ وَنَقُولُ ذُوقُواْ عَذَابَ الْحَرِيقِ
Do'stlaringiz bilan baham: |