Режа I. Кириш ҳамду сано II. Ассий қисм а қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши. Б саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари. В саҳобалардан чиққан муфассирлар. Г оятларнинг тушиш сабаблари. III. Хулоса IV. Фойдаланган манбаълар 1 кириш


«Улар ўнг ва сўлдан тўда-тўда бўлиб, сиз томонга чопурлар»



Download 191,11 Kb.
bet16/49
Sana23.02.2022
Hajmi191,11 Kb.
#155974
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
Мавзу

«Улар ўнг ва сўлдан тўда-тўда бўлиб, сиз томонга чопурлар» - деган оятни тафсир қилиб, унга мувофиқ араб шеъридан ҳам келтир!» - деди. Шу ондаёқ Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Убай ибн ал-Абраснинг ушбу
Одамлар унинг ёнига чопиб келдилар ва минбари атрофида тўдалашдилар»
«Одамлар унинг ёнига чопиб келдилар ва минбари атрофида тўдалашдилар» - деган шеърини эшитмаганмисан?» – дедилар. Нофеъ яна:

وَابْتَغُواْ إِلَيهِ الْوَسِيلَةَ




«Унга яқин бўлиш йўлини излангиз» - оятини тафсирини айт» - деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Васила эҳтиёж дегандир. Антаранинг Ушбу сўзига қулоқ сол.»
«одамларни сенга эҳтиёжи бор, агар хузурингга борсалар муносиб қаршила» - деб жавоб бердилар».
Юқорида келтирилган ривоятлар Ибн Аббоснинг Қуръонни қанча билсалар, халқ тилини, халқ меросини ҳам шунча яхши билганликларини, ниҳоятда забардаст муфассир олим эканликларини кўрсатади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан тафсир тўғрисида жуда катга мерос қолган. Бу мерос Мисрда «Танвирул миқбос мин тафсири Ибн Аббос» номи билан бир неча бор нашр қилинган. Уни жамлаб, нашрга тайёрловчи «Қомус ал-Муҳит»нинг соҳиби Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Яъқуб ал-Ферузободий аш-Шофиийдир.


б) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоли

Ибн Масъуднинг тўлиқ номлари Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ибн Ҳабиб ибн Саммаҳ бўлиб, Абу Абдирроҳман Ал-Ҳузалий куняларидир, насаблари Музарга етади. Оналари Умму Абд бинти Абдуд Ҳузайл қабиласидан бўлиб, баъзида Абдуллоҳнинг номларини оналарига нисбатан Ибну Умми Абд ҳам дейилади. Ибн Масьуд розияллоҳу анҳу озғин, бўйлари паст, буғдой рангли эдилар. Анча аввал исломни қабул қилган эдилар. Ўзларининг шоҳидлик беришларича, Ер юзида ҳали ҳеч ким мусулмон бўлмаганда, еттинчи бўлиб исломни қабул қилганлар. Қурьони каримни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Маккада биринчи бўлиб ошкора тиловат қилганлар ва шу сабабдан ҳам Қурайш кофирларидан кўп азиятлар чекканлар. Ибн Масъуд исломни қабул қилганларидан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзларига хизматга олдилар. Ибн Масьуд бажону дил билан хизмат қилиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви тайёрлаб берардилар, мисвокларини ва ковушларини авайлаб сақлар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ўринларидан турсалар, кавушларини кийдириб қўярдилар, агар ўтирсалар кавушларини ечиб, қўлтиқларида сақлар эдилар, агар юрсалар Ибн Масъуд олдинда юрардилар, агар ғусл қилсалар, Ибн Масъуд парда билан тўсиб турардилар. Агар ухлаб қолсалар, уйғотар эдилар. Ибн Масъуд оналаримиз ҳузурларида ҳам беҳижоб юрардилар, ҳатто Абу Мусо Ал-Ашъарий, Ибн Масъудни Пайғамбар оила аъзоларидан бири, деб гумон қилган эди.


Абу Мусо Ал-Ашъарий айтадилар: «Мен биродарим билан Ямандан келиб, Пайғамбар хонадонларида бироз турганимда Ибн Масъуд ва оналарини Пайғамбар ҳузурларига кўп кириб-чиққанлигидан шу хонадон аҳли бўлса керак, деб ўйладим».
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу аввал Ҳабашистонга кейин Мадинага ҳижрат қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир номозни икки қиблага қараб ўқидилар. Бадр, Уҳуд, Хандақ, Байъатур-ризвон ва бошқа ғазотларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг Ярмук ғазотида ҳам иштирок этдилар. Бадр жангида Абу Жаҳлни ўлдирган киши ҳам Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Масъудга дунёда фазл ва юксак ҳурмат эгаси бўлиш, охиратда эса жаннат эгаси бўлиш башоратини берган эдилар.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:

Download 191,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish