Савол ва топшириқлар.
Қадимги Римдаги бозор ва байрам кунлари тўғрисида маълумот бериб ўтинг.
Қадимги Рим календарлари тўғрисидаги римлик мутафаккирлари қандай фикрлар билдирган?
Қадимги Рим календарларида қайси гуруҳ календарларининг хусусияти кўпроқ сезилади?
ҚЎШИМЧА ЎҚИШ УЧУН
Йилнинг айланиши.
Бир йил уч юз олтмиш беш кундан иборат. Улар 12 ой: январь, февраль, март, апрель, май, июнь, июль, августь, сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрга бўлинади. Январь 31 кунни, февраль-29, март-31, апрель-30, май-31, июнь-30, июль-31, август-31, сентябрь-30, октябрь-31, ноябрь-30, декабр-31 кунни ўз ичига олади. Февраль 28 кундан иборат, бироқ ҳар тўрт йилда бир кунга кўпаяди. Бу тўртинчи йилни кабиса йили деб атаймиз. Кабиса йилда февраль 29 кундан ташкил топади.
Нега бир йил кундан иборат? Бунга сабаб Ер бир йилда Қуёш атрофини тўлиқ айланиб чиқади. Бу вақт қарийб кунни ўз ичига олади. Биз «қарийб» кун дедик, нега энди аниқ кун эмас? Ваҳоланки, Ер сайёраси Қуёш атрофини (уч юз олтмиш беш кун, олти соатда айланиб чиқади. Бир ой давомида Ой сайёраси Ерни бир марта айланиб чиқади. Ой аслини олганда (йигирма тўққиз ва ярим) кунда Ерни айланиб чиқади. Шу тариқа Ой айланиши бизнинг тақвимлардаги ойларимизга мос келмайди. Ой айланишини ҳисобга олмасдан йилни 12 қисмга бўлишган. Қизиғи шундаки, 365 кунни ҳам аниқ қолдиқсиз 12 қисмга бўлишнинг иложи йўқ. Бунинг учун кабиса йиллари ўйлаб топилган бўлиб, ой айни 30 кун, яна олти ойни эса 31 кунга бўлиш мумкин. Маскур тартиб дастлаб амалда бўлган. Нега энди бу тартибнинг ҳозирга қадар амалда эмаслигининг сабаби оддий ахмоқона ҳаракатдан иборат бир тарихий воқеа. Ойларнинг инглизча номланиши Римликлар номларидан кириб келган. Рим императори Юлий Цезарь йилнинг олти ойини 31 кунга яна қолган олти ойини эса 30 кунга қатъий бўлган. Ҳар икки ой 30 кундан иборат этиб белгиланган. Юлий Цезарь битта ойни ўз номини абадийлаштириш шарафига қўйган бўлиб, у ҳозиргача июль яъни Юлий (Juli-us) ойи деб атаб келинади.
Кейинги Рим императори Августос бўлган. У бир ойнинг Юлий шарафига аталишини айтиб, яна бир ойга ўз номини абадийлаштиришга фармон беради. Шу тариқа июлдан кейинги ой Август деб номлана бошлади. Сўнгра Рим императори Августос июль ойи 31 кун, ўзининг номига қўйилган август эса 30 кундан иборат эканлигини билгач, февраль ойидан бир кунни олиб, ўз ойи(август)га қўшиб қўяди. Шундан февраль 28-29 кундан, август эса 31 кундан иборат бўлиб қолган. Кейин Августос сентябрь, октябрь, ноябр ва декабр ойларидаги кунларни ҳам ўзгартирди. Рим императори Августос шу тариқа Юлий Цезарнинг осон ва оддий тақвим тартибини бузган».
(Michael West. Round the year. New Method Readers, reader 5.-London., 1945. pp. 85)
Do'stlaringiz bilan baham: |