2.2. Рангшунослик
Тасвирий санъатда, айниқса рангтасвирда рангнинг роли бениҳоя каттадир. У асарнинг мазмунини ва ғоясини тўла очилишига унинг томошабинга эмоционал таъсирини кучайтиришга, шунингдек композициядаги мувозанатни сақлашга хизамт қилади.
Ранглар ҳақида фикр юритиш ва бўёқлар билан ишлашдан аввал уларнинг номлари, туслари ҳақида тасаввурга эга бўлиш лозим улар:
-Оқ-пахта ранги.
-қора-кўмир ранги.
-Кулранг-ёнган ўтиндан ҳосил бўлган кул ранг.
-қизил-анор гулининг ранги.
-Сариқ-момақаймоқ ( қоқиўт) гулининг ранги.
-Хаво ранг-осмон ранги.
-Зангори-тўқ осмон ранги.
-Мовий (нилуфар)-эрта тонгдаги соф осмон ранги.
-Малла-лимон мевасининг ранги.
-Яшил-тўқ барг ранги.
-Бинафша-гунафша гулининг ранги.
-қирмизи-анор меваси доналарининг ранги.
-Жигарранг-мол жигарининг ранги.
-Зарғалдоқ (норанж)-апелсин, зарғалдоқ шафтоли ранги.
-Мош ранг-пишган мош донининг ранги.
-Пушти-оч зарғалдоқ ранг.
-Пистоқи-кунгабоқар пистаси мағзининг ранги.
-Новвоти-новвот ранги.
-Тўтиё-ёрқин яшил, медицинада ишлатиладиган зеленка ранги.
-Шингоб-тилла ранг.
-Бронза-кумиш ранг.
-Сабза эрта бахорда янги ўсиб чиққан ўт ранги.
-Ложувард-энг тўқ зангори ранг.
-Садаф-оқ сарғиш.
-Лоларўй-лола гулининг ранги.
-Нилгун –оч жигар ранг.
-Сиймоб-симоб ранги.
-Тўтигий-зангори ва яшил ранглар қўшилмасидан олинган ранг.
-Фируза-ёрқин зангори ва ялтироқ тош ранги.
-Новшадил-ўткир ёрқин яшил ранг.
-Гулгун- шафақ ранги.
-Зафарон-тўқ сариқ анг.
-Зумрад-яшил ялтироқ тош ранги.
-Норанжваш-оч апелсин ранги.
-Нофармон-оч бинафша ранг.
-Самоний-сомон ранги.
Маълумки, мутахассислар рангларни икки турга бўлишади. 1.Асосий ранглар. 2.қўшимча ранглар. Асосийга қизил, сариқ зангори ранглар киради. қўшимча ранглар ана шу асосий рангларни бир-бирлари билан аралаштириш орқали олинади. Масалан қизил ва сариқ рангдан зарғалдоқ, сариқ ва зангори рангдан яшил, қизил ва зангори рангдан бинафша ранглар олинади. Бу олинган рангларни иккинчи бор аралаштириш орқали янада янги рангларни ҳосил қилиш мумкин. Янги рангларни ҳосил қилишда оқ ва қора ранглар ҳам иштирок этишлари мумкин. 21-расм.
Рангшуносликда рангларни хроматик ва ахроматик турлари ҳам бўлади. Хроматик сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, ранг маъносини англатса ахроматик сўзи рангсиз деган тушунчадир.
Ахроматик ранглар қаторига оқ, қора, кулранг ранглар кирса, булардан бошқа ҳамма ранглар хроматик ранглар ҳисобланади.
Рангшунослик фанида илиқ ва совуқ ранг тушунчалари ҳам бор. Мутахассислар илиқ ранглар қаторига сариқ, қизил, зарғалдоқ, сабза пушти, садаф, малла, қирмизи, лоларўй, гулгун, зафарон, норанжваш, сомоний, барикарам кабиларни киритишади. Улар ўз хусусиятларига кўра бир кўришда кишиларда илиқлик кайфиятини ҳосил қиладилар.
Совуқ рангларга эса зангори, хаворанг, мовий, яшил, бинафша, мошранг, тўтиё, ложувард, тўтигий, фируза, новшадил, зумрад, нофармон кабиларни киритилади. Улар кишиларда кўпроқ совуқ кайфият ҳосил қиладилар. Илиқлик ҳам совуқлик ҳам кайфият уйғотмайдиган ранглар ҳам бўлади. Масалан, кулранг, жигарранг, нилгун, сийбоб шулар жумласидандир.
Рангларни оғири ҳам енгили ҳам бўлади. Оғир ранглар қаторига кўпроқ тўқ, енгилига оч ранглар киради. Хусусан ранглар қора, жигарранг, яшил, бинафша, тўтиё, ложувард, оқ, сариқ, хаворанг, мовий, малла, пушти, пистоқи, новвоти, сабза кабиларга нисбатан кузатувчига оғирроқ туюлади.
Ранглар назариясида ранглар қарама-қаршилиги (контраст ранглар) атамаси ҳам ишлатилади. Рангларни ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки улар бир-бирларини ёнларида турганларида алоҳида турганидан кўра бошқача кўринади. Улар бир-бирларини тусларини аниқроқ, кучлироқ кўринишига ёрдам берадилар. Уларнинг бу хусусиятларидан рассомлар ўринли фойдаланиб, асардаги асосий образни ажратиб кўрсатиш мақсадида қарама-қарши ранг ходисасидан фойдаланадилар. Масалан, асосий образни оч рангда тасвирласалар унинг атрофини ёки фонини тўқ рангда оладилар ва аксинча. ....расм.
Ранглар қарама-қаршилигини қуйидаги кўринишларда ишлатилиши мумкин.
Бир рангни икки оч ва тўқликда қўллаш.
Икки рангни оч ва тўқ тусларини қўллаш.
Бир рангни кўп тусларини қўллаш.
Ранглар қарама-қаршилиги қоидаси сувратдаги асосий образ билан фон, асосий образ билан муҳит ўртасида қўлланади.
Рангнинг асосий хусусиятлари унинг ёрқинлиги (оч-тўқлиги) туси ва тўйинганлиги билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |