ҚЎҚон хонлигига қЎшиб олинган ҳудудлар ва уларнинг аҳоли этник таркибига таъсири


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES



Download 345,61 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana25.02.2022
Hajmi345,61 Kb.
#463461
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
on-honligiga-shib-olingan-ududlar-va-ularning-a-oli-etnik-tarkibiga-tasiri

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 1 | ISSUE 3 | 2020 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804 
Academic Research, Uzbekistan 270  www.ares.uz
 
фирқасига, Шайх Хованд туҳур эса сиргали, эсли ва учоқли қабилаларига 
берилди. Чинос кулош, найман ва шунга ўхшаш жамоаларга, Фаркат қишлоғи 
чакчам қабиласига берилди[3]. Юқорида тилга олинган қабилалар қозоқлар 
таркибидаги уруғлардир. Лекин бир неча йиллар ўтгач қозоқ ва қирғиз 
кўчманчиларидан сарт номи билан машҳур бўлган шаҳар ва қишлоқ аҳолисига 
кўп жабр ва азиятлар етади. Натижада туркий қавмлардан бўлган қанғли, 
санчиқли, қиёт ва турклар маҳаллий сартлар билан бирлашиб Юнусхўжа 
Иноятхўжа ўғли бошчилигида қозоқия қавмларига қарши уруш бошлайди. 
Маҳаллий қавмлар ғолиб келиб қозоқия қабилалари Тошканддан узоқларга 
кўчиб кетади [4]. 
В. Наливкиннинг “Краткая история Кокандского ханства” номли асарида 
берилишича 1758 йили хитойлар Қошғарни қўлга киритгандан сўнг ўн минглаб 
ўзбек-мусулмонлар Фарғона ҳудудларига кўчиб кела бошлайдилар, улар асосан 
Андижон, Қўқон ҳудудларига келиб ўрнашадилар. 
Бу ерларга яна Қоратегин, Хисор ва Бухородан-тожиклар, Ўратепа ва 
Бухородан-ўзбеклар ва ниҳоят Туркистон атрофидаги доимий урушлардан қочиб 
турклар ва қорамурутлар (булар ҳам ўзбеклар) ҳам келиб ўрнашадилар [5]. 
 
Шу даврларда кўп эмигрантлар (асосан ўзбеклар) Самарқанд 
ҳудудларидан ҳам кўчиб кела бошладилар. Сабаби Субхонқулихон ўлимидан 
сўнг 1114 (1702) йилдан манғит амири Маъсум 1199(1784) йили тахтга чиққунга 
қадар бу ҳудудда бўлган сиёсий фитна ва тартибсизликлардир [6]. 
Наливкиннинг берган маълумотларига кўра қипчоқлар ерли аҳолини 
(сартларни) сиқа бошлаганлар, Қўқонга бозорга келиб ўз ишларини битириб 
бўлгандан сўнг қайтишда аҳолини кўчаларда очиқчасига ҳақорат қилиб, уст 
бошларини ечиб олиб, пулларини тортиб олганлар. Халқ бунга қарши бир кун 
бирлашиб қипчоқларни қира бошлайдилар. Ғазабланган қипчоқлар Ўратепани 
қўлга киритиб Қўқон сари юра бошлайдилар, лекин Абдукаримбий ўз қўшини 
билан уларга қарши чиқиб қипчоқларни қириб ташлайди [7]. 
Мирза Алим ибн Мирза Рахим Тошкандийнинг “Ансаб ас-салатин ва 
таварих ал-хавакин” асарида келтирилишича Хитой Қошғарни босиб олиши 
натижасида қалмиқлар, тагликлар, қошғарлар Қўқон ҳудудларга кўчиб 
келдилар. Унинг устига ўша даврда Самарқанд ҳудудларида экин, ҳосилдорлик 
бўлмагани учун кўп оилалар ўз уй жойларини ташлаб Қўқонга кўчиб келиб 
жойлашдилар 1130/ 1717-1718 й. 
Хитой Қошғарни босиб олгандан сўнг қалмиқларни бу ҳудудларга 
юборади. Улар Ўш, Андижон, Марғилон ҳудудларини босиб олиб Қўқон сари 
юрадилар ва уни қамал қиладилар. Абдукаримхон Ўратепа хокими Фозилбийдан 



Download 345,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish