О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит


учун замин, дастур тайёрлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

учун замин, дастур тайёрлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
Иқтисодий таҳлил бошқарувнинг сўров шартидаги маълумотларни бошқарувчига 
вақтли ва ўринли тарзда етказиб беришнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Бу 
вазифани нафақат иқтисодий таҳлил, балки бухгалтерия ҳисоби, назорат ҳам бажаради. 
Лекин улар қаторида таҳлилнинг ҳам ўз ўрни ва роли бор. Таҳлилнинг вазифаси шундаки, у 
мулк ва маблағлардан самарали фойдаланишнинг муқобиллик шартларини белгилайди ҳамда 
бошқарувчи улар қаторидан ўзи учун мақбул бўлганини танлайди. 
Иқтисодий таҳлил фанининг предмети ва мазмуни унинг вазифаларини билиш билан 
тўлдирилади. Таҳлилнинг 
бош вазифаси 
корхона ишлаб чиқариш-тижорат ва молия 
фаолиятида меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланишнинг ички 
имкониятларини аниқлашга қаратилган. Унинг бош вазифаси бевосита ўрганиладиган 
мавзулар бўйича тавсифланади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш таҳлили ва унинг 
вазифалари, маҳсулот таннархи таҳлили ва унинг вазифалари, молиявий натижалар таҳлили 
ва унинг вазифалари, молиявий ҳолат таҳлили ва ҳ.к. 
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таҳлилнинг 
асосий вазифалари
бўлиб: 

тузилган бизнес-режа ва нормативларнинг илмий ҳамда иқтисодий асосланганлигини 
ўрганиш, уларнинг бажарилишига тўғри, ҳолисона баҳо бериш; 

ўрганиладиган иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ўзгариш сабабларини аниқлаш; 

меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларни бошқаришдан олинган иқтисодий фойда ва 
унинг ўзгаришини баҳолаш; 

иқтисодий самарадорликни ошириш юзасидан ички имкониятларни аниқлаш, уларни 
йўлга қўйиш; 

корхона молиявий ҳолатини баҳолаш ва уни бошқариш; 

бизнес фойдаси ва унинг ўзгаришини омилли ўрганиш; 

бошқаришга энг илғор тажрибаларни тадбиқ этиш ва уларни оммалаштириш 
ҳисобланади. 
Шундай қилиб, иқтисодий таҳлил фанининг 
предмети
деб- хўжалик фаолиятида 
объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва 
бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни маълумотлар манбаида ифодаланган 
кўрсаткичлар тизими орқали унинг ҳолатига баҳо бериш ва яхшилаш йўлларини ишлаб 
чиқишни ўрганишдан иборатдир. 
Таҳлилнинг предметида объектив ва субъектив омиллар алоҳида ўрин тутади, чунки 
иқтисодий жараёнлар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Улар маълум ички ва ташқи омиллар 
таъсири остида рўй беради. Шу омиллар таъсирини бошқа фанлар ўргатмайди. Бу фақат 
таҳлил фанида ўрганилади ва унинг предметининг асосини ташкил қилади. Шунингдек, 
хўжалик фаолияти натижасига тўғри баҳо бермасдан, унга таъсир қилган ижобий ва салбий 
омилларни ўрганмасдан туриб кўзда тутилган мақсадга эришиб бўлмайди. Шу туфайли 
таҳлил фани предметининг марказида объектив ва субъектив омилларни ўрганиш лозимлиги 
қайд қилиниши бежиз эмас. 
Таҳлил қилишдан мақсад мавжуд натижага одилона баҳо бериш билан бирга йўл 
қўйилган камчиликларни келгусида бартараф қилиш ва шу орқали таҳлил қилинаётган 
объектнинг иқтисодий ва молиявий аҳволини яхшилашдан иборатдир. Бу эса содир бўлган ва 
бўлаётган жараёнларга тўғгри баҳо бериб, бўладиган жараён андозасини ҳам чизиб беришни 
тақозо қилади. Барча ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижаси кўрсаткичларда 
ифодаланади. Кўрсаткичлар эса, маълумотлар манбаида (режа, меъёр ва ҳисобот) ўз аксини 
топади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish