О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

ходимлар оператив ҳисоби.
Ўтиш даврида иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш 
йўналишига тегишли муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Бунинг натижасида меҳнатга ҳақ 
тўлаш, ходимларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тартиби ва йўналишлари 
бўйича тузилган сиёсат ҳам ўзгармоқда.
Ушбу сиёсатни жорий қилиш натижасида давлатнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш 
ва ҳимоя қилиш бўйича кўпчилик тадбирлари хўжалик юритувчи субъектларнинг зиммасига 
ўтмоқда. 
Чунончи, субъектлар бу даврда меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакли, тизими, миқдори ва 
моддий рағбатлантириш тадбирларини мустақил равишда белгиламоқдалар. Натижада «иш 
ҳақи» тушунчаси ўзгарди, чунки унинг таркибига иш ҳақидан ташқари қуйидаги 
ҳисобланадиган ва олинадиган даромадлар қўшилади: 

молиялаштириш манбаидан қатъий назар ҳар хил мукофотлар, қўшимча ва устама 
тўловлар, ижтимоий имтиёзлар; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг ишламаган кунлари (таътил, байрам 
кунлари ва ш.ў) учун ҳисобланган суммалар ва ҳоказолар. 
Бу даврда ходимларни ижтимоий кафолатга олишнинг янги йўналиши инфляция 
натижасидаги аҳолининг кўрган зарарини ва даромадини индексация қилишдир. Ушбу 
кафолатни амалга оширишда давлат томонидан ташкил қилинган бюджетдан ташқари 
жамғармалар, (ижтимоий муҳофаза, пенсия жамғармалари, бандлик жамғармаси ва ҳ.з) 
муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам ҳозирги ўтиш даврида меҳнат ва унга ҳақ тўлашни 
ҳисобга олиш субъектнинг ҳисоб тизимида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Чунки 
унинг 
асосий вазифалари
қуйидагилардан ташкил топган: 

ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашишни (меҳнат ҳақи ва бошқа 
тўловларни ҳисоблаш, тегишли суммаларни ушлаш ва қолган суммаларни бериш) ўз вақтида 
амалга ошириш; 

ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва тегишли 
ажратмаларни ўз вақтида ва тўғри қўшиш; 

тезкор бошқаришни амалга ошириш ва тегишли ҳисобот маълумотларини тайёрлаш 
учун меҳнат ва унга ҳақ тўлаш билан боғлиқ кўрсаткичларни йиғиш ва гуруҳлаштириш; 

ижтимоий суғурта, пенсия ва бандлик жамғармалари билан ҳисоблашишни ўз 
вақтида ва тўғри амалга ошириш. 
Меҳнат ва унга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш, ҳисоботни тузиш ва меҳнат ҳақи 
жамғармаси устидан назорат қилиш ва ижтимоий хусусиятга эга бўлган тўловларни амалга 
ошириш учун субъектларнинг ходимлари, жумладан, саноат тармоғидаги субъектларнинг 
ишчи ва ходимлари учта гуруҳга бўлинади: 
1. 
саноат ишлаб чиқаришидаги ишчи ва ходимлар – ушбу субъектнинг асосий 
йўналишида банд бўлган ишчилар ва ходимлар; 
2. 
носаноат ишлаб чиқаришидаги ишчи ва ходимлар – асосий ишлаб чиқаришга ва 
субъектнинг фаолиятини муқобил юритишга ёрдам берувчи тармоқларда банд бўлган ишчи 
ва ходимлар; 
3. 
асосий рўйхатдан ташқари ишчи ва ходимлар – пудрат шартномаси ва бошқа 
вақтинча шартномаларга асосан вақтинча субъектда ишлаётган ва унга хизмат кўрсатаётган 
ишчи ва ходимлар. 
Бундан ташқари меҳнат бўйича ҳисобот шаклида саноат ишлаб чиқаришдаги ишчи ва 
ходимлари ўз навбатида иккита гуруҳга – асосий ишчилар ва хизматчилар (раҳбарлар, 
мутахассислар ва бошқа хизматчилар)га бўлинади. Юқорида келтирилган гуруҳлар, 
ходимларнинг сони ва таркиби тўғрисидаги кўрсаткичлар тегишли «Ишчи ва 
хизматчиларнинг сони ва меҳнат ҳақи бўйича статистика маълумотларини тузиш» 
тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ тартибга солинади ва аниқланади. 
Иш ёки хизматга қабул қилинган ҳар бир ходимга махсус табел номери бириктирилади, 
ушбу номер шахсий таркибни ҳисобга олувчи ҳужжатларда, бажарган ишларни тасдиқловчи 
ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳужжатларига қўйиб борилади, чунки бу номер ҳисобни 
компьютерлаштиришда код вазифасини ҳам бажаради. Ушбу ходим бошқа ишга 
ўтказилганда ёки сафдан чиқарилганда унга бириктирилган номер йил давомида бошқа 
ходимга бириктирилмайди. Юқорида қайд қилинган дастлабки ҳужжатга асосан (чунки 
буйруқнинг бир нусхаси бухгалтерияга берилади) бухгалтерияда ушбу ходимга 
39 
58 


тушириш ва бошқа харажатлар 9200 счётнинг дебети ва тегишли счётнинг кредетига 
ёзилади. Айрим ҳолларда бепул берилган асосий воситаларнинг корхонадан чиқиб 
кетишидан фойда олиниши мумкин. Бундай ҳолларда юқоридаги бухгалтерия ёзуви аксинча 
бўлади, яъни дебет 9210 «Асосий воситаларнинг тугатилиши» ва кредит 9310 «Асосий 
воситаларнинг тугатилишидан олинган фойда». 
Бошқа корхоналарнинг Низом капиталига ҳисса тариқасида берилган асосий воситалар 
томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланган қийматда 0600 счёт дебетланади ва 9200 
«Асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими ҳисоби» счёт 
кредитланади. 
Асосий воситаларнинг дастлабки қийматига 9200 счётнинг дебетланади ва 0100 счёт 
кредитланади. Берилаётган асосий воситаларнинг эскириш миқдори ва 0200 счёт 
дебетланади ва 9200 счёт кредитланади. Асосий воситаларни бошқа корхоналарга бериш 
билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларга 9200 счёт дебетланади ва тегишли счётлар 
кредитланади.(1000, 2300, 6700, 6500 ва ҳ.к) 
Ҳисобот даври тугагандан сўнг 9200 счётнинг ҳар бир субъекти бўйича дебет ва кредит 
оборотларининг фарқи аниқланади. Олинган фойда яъни кредит обороти дебет оборотдан 
кўп бўлса, фарқ миқдори 9200 счётнинг дебет ва 9310 счётнинг кредетига ва аксинча, 9310 
счётнинг дебет ва 9200 счётнинг кредитига ёзилади.
Бепул берилган асосий воситаларнинг чиқиб кетиши натижасида содир бўлган 
молиявий натижаларининг счётларда қандай акс эттирилиши юқорида кўриб ўтилди.
Инвентаризация натижасида аниқланган илгари ҳисобга олинган асосий воситалар 0100 
счётнинг дебети ва 9600 счётнинг кредити бўйича ёзиб борилади ва ортиқча ва камомадлар 
сабаблари ва айбдорлар аниқланади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish