Назорат саволлари:
1. Бухгалтерия ҳисоби предметининг асосий мазмуни нимадан иборат?
2. Бухгалтерия хизмати нима учун хизмат қилади?
3. Бухгалтерия ҳисобининг объектларига нималар киради?
4. Корхона турларини айтиб беринг.
5. Корхоналар фаолият кўрсатиш шартлари нималардан иборат?
2-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларда хўжалик жараёнлари ва хўжалик
маблағлари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1.
Хўжалик жараёнларини тавсифлаб бера олади.
2.2.
Корхона хўжалик маблағлари таркиби ва вазифаларини ифодалаб бера олади.
2-савол баёни. Хўжалик жараёнлари ва хўжалик маблағлари.
Мулкчиликнинг ҳар
хил шаклларидаги корхоналарнинг вазифаси ўз фаолияти жараёнида маҳсулот ишлаб
чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш)дан иборат. Маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат
кўрсатиш, ишлар бажариш) узлуксиз амалга оширилиши учун ундан олдин таъминот
жараёни ўтиши, ишлаб чиқаришдан кейин эса реализация жараёни келиши керак. Бу учта
босқич ҳар доим бир бирларининг ўрнини эгаллайди ва шу билан корхонада маблағлар
(фондлар)нинг узлуксиз айланишини ҳосил қилишади.
Маблағлар айланишидаги
асосий босқич
(фаза) - бу моддий бойликларни яратиш
жараёни содир бўладиган
ишлаб чиқариш босқичидир
. Бу ерда янги маҳсулот тайёрланади
ва у ўзи ишлаб чиқарилган буюмлардан нафақат ташқи кўриниши ва хусусияти билан, балки
Ўзбекистон Республикаси ва ривожланган мамлакатлар корхоналари баланслари
ўртасидаги фарқлар.
Ўзбекистон Республикаси билан чет эл мамалакатлари ўртасида
фарқлар мавжуд. Гарчи умумий ташқи кўринишида ўхшашлик бўлса ҳам, бу фарқлар
дастлаб олдинги тузумни ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари билан шартлангандир.
Биринчи навбатда шуни таъкидлаш лозимки, уларда ўзларининг мазмунлари билан фарқ
қиладиган қатор моддалари мавжуд. Масалан, бизнинг баланс актив моддалари
гуруҳланишининг тузилиши ресурсларнинг ноликвидлигига асосланган, шунинг учун аввал
асосий воситалар ва уларнинг эскириши, номоддий активлар ва уларнинг амортизацияси,
сўнгра ишлаб чиқариш захиралари, чиқимлар ва фақат улардан кейин пул маблағлари
келтирилган. Чет эл мамлакатларининг балансида эса дастлаб пул маблағлари, кейин ишчи
капитал ва сўнгида асосий воситалар, номоддий активлар акс эттирилади.
Бизнинг баланс чет эл балансларидан, шунингдек, бир турдаги моддаларнинг ҳар хил
салмоққа эга эканликлари билан ҳам фарқ қиладилар. Масалан, корхона кассасидаги
белгиланган лимитдан ортиқ суммани, иш ҳақи бериш кунларидан ташқари, узоқ муддатда
сақлаб туриш маън этилган, йирик суммадаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, одатда
кам учрайди. Чет эл корхоналари балансида бу моддаларнинг салмоғи бошқачадир. Бу
корхоналар балансида “Нақд пуллар” моддасининг салмоғи анча каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |