О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит


-Мавзу: Корхоналар хусусий капитали ва



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

 
11-Мавзу: Корхоналар хусусий капитали ва 
захираларини ҳисобга олиш 
Ажратилган вақт– 2 соат 
Асосий саволлар: 
1.
Корхона хусусий капитали ва фойдаси ҳисоби. 
2.
Корхона захиралари ҳисоби. 
Мавзуга оид ибора ва тушунчалар: 
амортизация ажратмалари, акция, таъсисчилар 
улушлари, ажратилган грантлар, мақсадли молиялаштириш, таъсис ҳужжатлари, қўйилган 
(инвестиция) капитал, тақсимланмаган фойда, акциядорлик жамияти, очиқ турдаги 
акциядорлик жамияти, ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти, корхона захиралари. 
Мавзуга оид муаммолар: 
1. Хусусий капитални кўпайтириш бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамиятга эга 
бўлиб, у корхонанинг ўз қудрати даражасини қай даражада эканлигини билдиради. Бунга сиз 
қандай қарайсиз?
2. Хусусий капитал қийматини кўпайтиришнинг энг асосий омили бўлиб корхонанинг 
ҳисобот йилида олган соф фойдаси ҳисобланади. Бу хулосани изоҳланг. 
1-савол бўйича дарс мақсади: 
Талабаларда корхона хусусий капитали, захираларини 
ташкил қилиш тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.1. 
Устав капиталини ташкил қилиш хусусиятлари ва уни ҳисобга олишни асослаб бера 
жараёнида харидор ва истеъмолчиларга маҳсулот сотадилар, ишларни бажарадилар, хизмат 
кўрсатадилар ва инвестиция қиладилар. Бунинг натижасида субъектнинг маблағлари 
вақтинча қарзга берилади, яъни бошқа шахсларга маҳсулотлар сотилади, хизмат кўрсатилади 
ва хоказо. 
Бу муамолалар асосан қўйидаги ҳолларда содир бўлади: 
А) харидор ва буюртмачиларга маҳсулот сотганда, ишларни бажарганда ва хизмат 
кўрсатганда; 
Б) мол етказиб берувчиларга олинадиган хом ашё ва материаллар учун бўнак 
берилганда ва пудратчиларнинг бажарилаётган ишларига қисман ҳақ тўланганда; 
В) харидорлар ва буюртмачилар билан бўладиган ҳисоблашишлар жараёнида содир 
бўладиган харидор ва буюртмачиларнинг қарзи ёки бўладиган қарз натижасида; 
Г) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга, транспорт ва бошка ташкилотларга 
нисбатан асосли қилинган даъволар, улар томонидан тан олинган ёки ҳукм қилинган 
жарималар; 
Д) субъектнинг фаолияти жараёнида ўзининг одимлари билан мехнат ҳақи ва 
депозитлар бўйича ҳисоблашишдан ташқари
содир бўладиган –кредитга сотилган товарлар, берилган қарзлар, етказилган моддий 
зарарларни қоплаш бўйича ҳисоблашишларнинг вужудга келиши натижасида; 
Е) турли ташкилот ва корхоналар билан тижоратга алоқаси бўлмаган-ўқув 
юртлари, илмий муассасалар, транспорт ташкилотлари билан чек бўйича ҳисоблашашлар 
содир бўлади. 
Аниқлик киритиш, тўғри тасниф бериш ва тушунарли бўлиши учун ҳар бир 
ҳисоблашишнинг турлари, олинадиган счётларни мисоллар ёрдамида чуқур ўрганиш лозим. 
Олинадиган счётлар бошқа субъектларнинг пул маблағларига, товарларга, хизмат ва 
бошқа активларига бўлган даъволарини ўзининг ичига олади. Ушбу счётлар қарзни 
тўлашнинг кутилаётган санасини ёки уларнинг тўлов муддатига кўра жорий ва узоқ 
муддатли бўлиши мумкин. Муомала пайтида амалиётда олинадиган счётлар тегишли 
ҳужжатлар билан тасдиқланади. Бундан ташқари «Олинган васиқалар» номли баланснинг 
тегишли моддаси бошқа субъектларнинг расмий қарз мажбуриятлари билан тасдиқланади. 
Ушбу олинадиган счётлар икки гуруҳга бўлинади: 

асосий-муомалавий фаолият бўйича олинадиган счётлар-сотилган маҳсулотлар, 
товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар юзасидан мижозлар, харидорлар ёки 
истеъмолчиларнинг қарзи; 

асосий-муомалавий фаолиятдан ташқари муамоларининг натижасида юзага келган 
олинадиган счётлар. 
Олинадиган счётлар субъектнинг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти 
жараёнида содир бўлган дебиторлик қарзларининг йиғиндиси ҳисобланади. Ушбу 
олинадиган счётлар ўзининг ичига баланс санасидан кейинги бир йил ёки субъектнинг 
муомалавий босқичи давомида (ушбу муддатларнинг қайси бири узунроқ бўлишига қараб) 
ундириб оладиган суммасидир. Олинадиган счётларнинг тўлов муддати амалиётда асосан 30-
60 кунни ташкил қилади ва ушбу муддат ўтгандан кейин уларнинг муддати ўтган деб 
ҳисобланади. 
Ушбу маблағлар, яъни харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар (тўловлар), 
олинган васиқалар, дебиторлик қарзлари ва турли хил юридик ва жисмоний шахсларга 
берилган бўнаклар, шунингдек, алоҳида балансга ажратилган бўлинмалардан олинадиган 
счёт (тўловлар), ходимлар таъсисчилар ва турли дебиторларнинг қарзлари хақида 
маълумотларни умумлаштириш ва субъектнинг фаолияти тўғрисида тўғри хулоса чиқариш 
учун зарурдир. 
Ушбу дебиторлик маблағларни (олинадиган счётларни) ҳисобга олиш тартиби 
қўйидаги счётларда ёритилади: 

4000-«Олинадиган счёт (тўлов)ларни ҳисобга олувчи счётлар»; 

4100-Бўлинмалардан олинадиган счёт (тўлов)ларни ҳисобга олувчи счётлар»; 

4200-«Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»; 

4300-«Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга 
олувчи счётлар»; 

4400-«Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар»; 

4600-«Таъсисчиларнинг устав капитал (фонд)ига бадаллари бўйича қарзини ҳисобга 
олувчи счётлар»; 
76 
85 


олади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish