ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
580
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
талабаларнинг ўз-ўзини назорат қилиши ва ўз-ўзини текшириш
методларини эгаллашлари
тўғрисида гап боради.
Турли таълим технологияларини, биринчи навбатда, инновацион жараёнларни амалга
ошириш мазкур жараённинг барча кўрсаткичлари, жумладан,
улар жамиятнинг умуман
ижтимоий ҳаётига ва ҳар бир алоҳида индивиднинг ҳаётига таъсири ва динамикаси бўйича
ташкил этувчиларини ўрганиш, тахлил қилиш мониторингини назарда тутади.
Умумтаълим фанларига тааллуқли бўлган педагогик маҳорат, бошқа фанлардан қатор
хусусиятлари билан фарқланади, яъни педагогик маҳоратни ўрганиш коммуникатив тарбия
вазифаларини ҳал этишга ва ёшларнинг билимлари умумий даражаси ҳамда нутқ
маданиятларини оширишга хизмат қилади. Ўзининг диалектик ўзаро алоқадорлигига жамият
тузилишини белгилайдиган мазкур ижтимоий илдизлар бўлажак ўқитувчиларнинг
коммуникатив-нутқ маданиятилари ва касбий компетентликларини ривожлантиришга ёрдам
берувчи дидактик воситаларни ташкил этишда ўз аксини топиши керак.
Коммуникатив-нутқ фаолиятига қуйидаги талаблар қўйилган:
нутқ вазифасини аниқ белгилаш;
аниқ тил материали ва керакли ахборот билан таъминлаш;
ўқитиш мотивациясини рағбатлантириш;
ташаббускорликни рағбатлантириш;
билиш фаоллиги ва ижодий тафаккурни ривожлантириш.
Тадқиқотда
мавжуд методик, психологик, педагогик тадқиқот
ишлари тахлилларига
асосланиб, касбий компетентликни шакллантириш ва педагогик маҳоратнинг коммуникатив-
нутқий компонентларини такомиллаштириш учун педагогларнинг касбий тайёргарликлари
тизимига янги, самарали воситаларни киритиш зарурияти мавжудлиги ҳақида хулосага
келинди.
Бунинг
учун биринчи навбатда, бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ
маданиятиларини самарали ривожлантиришни таъминловчи дидактик материаллар
аниқланди. Материални танлаш ва ташкил этишнинг самарадорлиги тегишли вазиятда инсон
нутқни қандай
ифодалаши, бунда қандай психофизиологик механизмлар ишлаши бўйича
аниқланади.
Сўнгги йилларда коммуникатив-нутқ маданиятини ўқитишнинг функционал
йўналганлиги тўғрисидаги ғоялар кенгроқ тарқала бошлади. Функционал ёндашув
асосида
берилган мазмундан уни ифодалашнинг турли шаклларига ўтиш қоидаси ётади.
Функционаллик дидактик материални тузилишли ташкил этишга ўз таъсирини кўрсатган.
Нутқнинг маълум тузилишли инварианти доим коммуникация мақсадлари билан боғланади.
Бу қандай мақсадлар? Маълумки, вазият ўзаро муносабатлар тизими бўлиб, унда ўқитувчи
ўзининг педагогик фаолияти жараёнига киритилган. Ўзаро муносабатлар тизими кўпинча
маълум келишмовчиликлар, муаммолар билан кузатилади. Ўқитувчи
вазиятга киришган
бўлиб, ўзаро муносабатларни ўзгартиришга жавоб қайтариши, ўз муносабатини билдириши,
мавқеини тиклаш ёки ҳодисани керакли томонга йўналтиришга ҳаракат қилади. Бундан,
субъектнинг нутқий функцияси унинг юзага келган муаммога муносабатидан иборат
эканлиги тўғрисидаги хулосага келиш мумкин.
Муаммони ҳал этишга коммуникатив ёндашув, аввало, назарда тутилган коммуникация
соҳасида материални танлаш ва ташкил этишга тўлиқ мувофиқликни талаб этади.
Дидактик материални танлаш ва ташкил этиш муаммоси нутқ
тизимини
моделлаштиришни, яъни бўлажак ўқитувчиларнинг тузилишли ва функционал жиҳатларини
ҳисобга олишни назарда тутади:
- имкониятга кўра дарс давомида юзага келиши мумкин бўлган вазиятларнинг тўлиқ
рўйхати тузилади (шартли ва шартсиз);
- нутқ тизимидан педагогик фаолиятда энг кўп фойдаланиладиган нутқ бирликларини
ажратиш;