“Unit 3. What do you look like” мавзуси 5 та кичик мавзулардан иборат. Улар
қуйидагилар: Lesson 1. His hair is short and curly. Lesson 2. He is tall and thin. Lesson 3. My robot has… . Lesson 4. My family is… . Lesson 5. What is your address? Ушбу бўлим ва
унинг таркибидаги кичик мавзулар “Fly High English 5” 2015 йил қайта чоп этилган
дарсликдан олинган. Бироқ ушбу бўлим мавзуси бугунги кундаги 5-синфлар учун
ўрганиладиган мавзулар тақсимотидаги дастурий мавзулар ва кичик мавзуларга мувофиқ
эмас. “His hair is short and curly” мавзуси расмлардаги Лена, Барно қиз ўқувчиларнинг соч
турмагига эътибор қаратиш керак. Расмли тасвирлардаги соч турмаклари ҳам ўқувчилар
хулқига монанд бўлиши керак. Лена, Барно, Алишер, Рома исмли ўқувчиларни тасвирлаш
ҳақида мультимедиал иловада маълумотлар келтирилган. Бироқ ўқувчиларнинг тасвирий
кўриниши умумтаълим мактаблари ўқувчиларига монанд эмас. Бўлимнинг 3 кичик
мавзусида роботларга тегишли маълумотлар фақат бир нечта сўз (геометрик шакллар)нинг
маъносини очишга мўлжалланган. “My family is…” ва “What is your address” мавзуларидаги
”Shahlo’s family” матнида (21 бет) ўзбек исмлари берилиши унчалик тўғри эмас. Ушбу
матнда социолингвистик ва прагматик компетенцияларни шакллантиришга оид ҳеч қандай
элементлар инобатга олинмаган. Жумладан, инглиз реалияларини кўпайтириш мақсадида,
инглиззабон ўқувчиларнинг расмлари ҳам келтирилиши мақсадга мувофиқ. Геометрик
шаклларни “Robot” билан бермасдан расмлар билан тушунтириш ёки мультимедиал илова
орқали акс эттириш маъқул. Мазкур бўлим мавзуларини самарали ўқитиш учун
мультимедиал ўқув ресурс иловасига киритилган “Lessons – Shapes and colours; Songs – funny
shapes” материалларидан фойдаланиш тавсия қилинади. Шунингдек, дарсликлардаги
машқлар талабини ўқувчига тушунарли қилиб расмийлаштириш мақсадга мувофиқ.
“Unit 4. My school life” бўлими “Today is …” кичик мавзу ҳафта кунлари уларнинг
номланиши, лисоний бирлик сифатида нотўғри феъллар, саволларга жавоб бериш ва
мультимедиал ўқув ресурс материаллари орқали информацион машқларда тушунтирилади.
Иккинчи кичик мавзу “The third day is Wednesday”да саноқ ва тартиб сонлар
тушунтирилади. Учинчи мавзу уйга вазифа қилишга бағишланади. Ушбу дарсда модал феъл
“must-mustn’t” ҳақида маълумот берилади. Тўртинчи кичик мавзу яна ҳафта кунлари ва унда
бажариладиган машғулотларга қаратилади. Фикримизча бўлим мавзусидан келиб чиқиб,
ушбу дарсда мактаб ўқув ресурс хонаси яъни кутубхона ҳақида маълумотлар ҳамда ундан
фойдаланиш этикети ҳақида маълумотлар берилиши ўқувчиларни ахборот ресурс маркази
билан яқиндан танишишга ва уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ортишига
ундаган бўлар эди. Бешинчи мавзу мактабдаги ўқув предметларини инглиз тилида
ўрганишга бағишланади. Унда сифатларнинг оддий даражаси ҳақида умумий маълумотлар
берилади. Проект иши вазифаларини муаллим, ўқитувчи китобидан фойдаланган ҳолда
мустақил бажарилишини тушунтириб боради.
Юқорида қайд этилган умумий ўрта таълим мактаблари чет тил ўқув предметини
ҳамда дарсликлар мазмунини такомиллаштиришга оид хулосаларимиз аминмиз-ки ижобий
ҳал қилинса мазмунли ўқув жараёни вужудга келади. Натижада, инглиз тилини амалий
ўргана оладиган когнезант етишиб чиқади деб хисоблаймиз.