Keywords: stock, joint stock company, state, state share, state joint stock companies,
supervisory board, portfolio investments.
1. Кириш. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида олиб борилаётган чуқур ислоҳатлар
инвестиция
оқимларини
рағбатлантириш
орқали
инновацион
ривожланишни
жадаллаштириш ва корхоналар экспорт салоҳиятини оширишга қаратилгандир. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев: “бу ислоҳотлар натижасида халқимиз учун
фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак. Одамларимиз етарли
даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги
корхоналар ва иш жойларини кўпайтиришимиз зарур.” – деган эдилар (Мирзиёев, 2020).
Мустақиллик йилларида иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш ва қайта сафарбар этиш
механизми сифатида миллий қимматли қоғозлар бозори шаклланди. Бироқ, миллий
эмитентлар қимматли қоғозларининг бозордаги даромадлилиги, риск даражаси ва
ликвидлиги потенциал инвесторлар талаби даражасидан паст бўлгани учун ушбу бозор
деярли ривожланмасдан қолиб кетди. Айниқса иккиламчи бозор акциялар котировкаларини
барқарор ушлаб туришга қодир бўлмади. Ушбу ҳолатга акциялар эмитенти бўлган
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув ва корпоратив назорат тизимидаги
камчиликлар сабабчи бўлмоқда. Ўзбекистондаги етакчи акциядорлик корхоналари – бу
асосан устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари бўлгани учун
қуйида амалга оширилган таҳлил ушбу объектларнинг маълумотлари асосида ўтказилади.
2. Адабиётлар шарҳи. Республикада инвестицион жараёнларни жадаллаштириш учун бўш турган маблағга
эга бўлган жисмоний ва юридик шахслардан инвестиция киритиш усулидан кенг
фойдаланиш керак. Бироқ, потенциал инвесторлар улар дуч келиши мумкин бўлган
молиявий рисклардан ҳавфсирайдилар. Ушбу ҳолатда акциядорлик жамиятлари бошқарув
органлари фаолияти самарадорлигига катта талабларни қўяди. Афсуски, жойларда эскича иш
олиб бориш усули сақланиб қолмоқда, корхоналар инновацион-инвестицион фаоллиги паст
даражада қолмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Ш.М. кўпгина
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш чўзиб юборилаётгани, эркин иқтисодий зоналарда
амалга оширилаётган лойиҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши жуда паст
қолаётгани ва уларни жалб этиш бўйича ишлар танқидий таҳлилни талаб этиши тўғрисида
айтиб ўтдилар (Мирзиёев, 2017).
Ваҳолангки, инвестицияларни жалб қилиниши мамлакат, корхона ёки худудлар
миқёсида қатор афзалликларга олиб келиши мумкин бўлиб, уларнинг асосийларини 1-
расмдагидек таърифлаш мумкин. Замонавий бизнесни ўстириш билан боғлиқ бўлган муҳим