Ключевые слова: образование, квалификация, квалификация, деятельность, задача,
рынок труда.
Abstract. Today, regulations, decrees and government decrees adopted in this area establish
many priorities in the field of higher education. The implementation of these priorities was
recognized as an important task in training personnel in the higher education system. Skills should
not be confused with knowledge, as knowledge is expressed in feedback that accurately reflects
reality. Skills, on the other hand, are more concentrated in mental and physical movements.
Keywords: education, qualification, qualification, activity, intellectual, task, labor market.
Бугунги кунда илм-фан, техника ва ахборот коммуникацион технологиялар, ишлаб
чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим тизими
ходимларидан таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш,
талабаларда амалий кўникмаларни ривожлантиришда инновацион технологиялардан
самарали фойдаланишни талаб этиб, ҳар бир тизим ходими, айниқса, ўқитувчилар зиммасига
янада юксак масъулият ва вазифаларни юклайди. Таълим устуворлиги, таълим мазмуни ва
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
400
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тузилиши ўзгармоқда, янги стандартлар жорий этилмоқда, таълим сифати ривожланишнинг
янги, янада юқори босқичига кўтарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2019 йил 8 октябрь
куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида қуйидаги асосий
вазифалар белгиланди:
профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш
берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш
орқали олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий
педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий
этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий
кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш;
олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва
иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат
бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга
қўйиш.
Ушбу устувор вазифаларни амалга ошириш олий таълим тизимида кадрлар
тайёрлашнинг муҳим вазифалари сифатида қабул қилинди. Ушбу вазифаларни амалга
ошириш учун олий таълим тизимида барча шарт-шароитлар яратилмоқда, шахсга
йўналтирилган таълим стратегияси амалга оширилмоқда, таълим тизимида инновацион
фаолликнинг жадаллашуви кузатилмоқда. Жамиятнинг ривожланиши, замонавий
иқтисодиётнинг шаклланиши, жамият маънавий-ахлоқий асосларининг тикланиши олий
таълим муассасалари олдига билимдон, интеллектуал ва ижодий қобилиятлари ривожланган,
ҳаётда ўз ўрнини топадиган, ўз фаолияти билан ўзи ва жамиятга фойда келтирадиган, теран
ва мустақил фикрлайдиган маънавий баркамол шахсни шакллантириш вазифасини қўймоқда.
Мазкур вазифалар олий таълим муассасалари талабаларда амалий кўникмаларни
ривожлантириш йўли билан амалга оширилади.
Кўникма – инсоннинг эгаллаган тажрибалари асосида муайян ҳаракатларни маълум
даражада фикрлаб амалга ошириш фаолиятидир. Кўникмалар амалий фаолиятга тегишли
бўлиб, билимларни амалда қўллай билишга оид фаолиятнинг таркибий қисмидир. Кўникма,
фаолиятнинг мақсади ва шароитларига мутаносиб равишда, ҳаракатни муваффақиятли
бажариш усулларидир. У ҳамиша билимларга асосланади, маҳорат (малака) нинг негизи
ҳисобланади. Кўникма мазмунан амалий (жисмоний) ва ақлий, шаклан оддий ва мураккаб
турларга ажратилади. Амалий кўникмалар меҳнат фаолиятини амалга оширишга, ақлий
кўникмалар билим олишга, уни ўзлаштиришга йўналтирилган бўлади. Кўникмаларни билим
билан адаштирмаслик лозим, чунки билимлар воқеилик тўғри акс эттирилган мулоҳазаларда
ифодаланади. Кўникмалар эса, кўпроқ ақлий ва жисмоний ҳаракатларда мужассамлашади.
Таълимда кўп сонли ва кўп қиррали кўникмалар шакллантирилган бўлиши лозим.
Кўникмаларни шакллантириш жараёнининг самарадорлигини орттириш учун умумий ёки
ўхшаш хусусиятларга эга бўлган кўникмаларни гуруҳларга ажратиб ўрганиш мақсадга
мувофиқ.
Таълимдаги кўникмаларнинг мураккаблиги ва кўп қирралигига қарамасдан,
кўникмалар аниқ ифодаланган учта турга ажратилган, улар интеллектуал, махсус, умумўқув
кўникмаларидир. Интеллектуал кўникмаларни умумўқув ва махсус кўникмалардан алоҳида
ажратиб бўлмайди. Интеллектуал кўникмалар умумўқув ва махсус кўникмаларнинг ичига
сингиб боради, уларни шакллантириш учун асос бўлади. Ўқитиш жараёнида ҳар учала
кўникмалар параллел равишда шакллантириб борилади. Бу кўникмалардан бирини эътиборга
олмаслик ёки етарлича баҳоламаслик, қолганларининг шаклланишини сезиларли даражада
сусайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |